5-ҚИСМ
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Муаллиф: Наргиза Усанбоева.
Бу орада Каромат опа яна бир бор келиб кетди.
— Эрим эрингизни хотинимни ўлдириб қўйдим, деган ғамдан ичяпти, деб ўйлаб, менинг кўргани келганимни, яхшилигингизни айтибди. Буни қаранг, бошингизга яна ташвиш орттирибмиз, — деди у минг хижолат бўлиб.
— Э-э, барибир бир кун биларди-да! Нега сиқиласиз? — онаси кўнглини кўтаргач, хотиржам бўлиб кетди Каромат опа.
Шунчаки бақир-чақирдан натижа чиқмаслиги билган отаси эса бошқача йўлга ўтди:
У ҳар келганида шундай дер, чўнтагидан пичоқ чиқариб уқталарди. Бир-икки бор бозордан қайтаётган Мунисани қувлади ҳам. Буни эшитган онасининг ранги ўчиб, тили танглайига ёпишиб қолди.
— Мастликда ўлдириб қўйишдан ҳам тоймайди, — Муяссар опага йиғлади онаси. — Қишлоққа кетайми? Кетсам бундан ҳам баттар бўлади.
— Менга қара, сенга бир яхши йўлини айтайми? Мана шу уйнинг эгаси бор-ку, укам. У яқинда ишлаётган жойидан қайтмоқчи. Икки ҳафталар ичида келиб қолади. Келганидан уйлантирамиз. Кел, қиз излаб юрмай, қуда бўламиз. Муниса эрга тегса, эринг ҳеч нарса қила олмайди. Сен ҳам қўрқиб яшашдан қутуласан...
— Муниса эндигина ўн тўртдан ошди... Укангиз...
— Укам йигирма саккиз ёшда. Шу пайтгача уйланмай, ишлаб юрганди. Келиб машина ҳам олади. Муниса ҳечам кичкина эмас. Илгари қизларни ўн уч ёшда ҳам узатишган.
Мунисанинг онаси ўйга толиб қолди. Назарида, бу энг яхши йўл...
— Ўйлаб кўрай, қариндошлар билан маслаҳатлашай, — деди онаси ерга қараб.
— Нимасини ўйлайсан? Мен бошқа жойга совчиликка борсам ҳам жон деб қизларини беришади. Тайёр уй, тайёр машина, қайнона йўқ. Кимга ёқмайди, бунақа шароит? Сен ўйлаб кўрай деганингга ўлайми? — лабини буриб чиқиб кетди Муяссар опа.
Онаси ўйга толиб қолди. Муниса эса аллақандай ғалати туйғулар ичида қолди.
“Энди мени келин қилишса-я! Оппоқ, чиройли кўйлак кияман. Ҳаммага эгилиб, таъзим қиламан. Қишлоқдаги қизларни узатиб кетишаётганда отасининг оёғига бош уриб хайрлашарди. Мен кимга шунақа қиламан? Балки тўйим бўлаётганини эшитиб дадам келса... Йўқ, келмайди. Ахир ҳақиқий дадам эмас-ку! Муяссар опанинг укаси қанақа экан?”
Кейин у кўрмаган-билмаган куёв ҳақида ўйлади. Қанча ҳаракат қилмасин, унинг кўз олдига негадир Каромат опанинг ўғли Икром келди.
“Икром ака ўқишдан “йиқилганди”. “Энди қаттиқ тайёрланаман”, деганди. Тайёрланаётган эканми?”
Қиз анча пайтгача хаёл суриб ўтирди. Қишлоғи, мактаби, синфдошлари, ўқитувчилари ҳамма-ҳаммасини эслади. Айни шу пайтлар, апрел ойларида қишлоқ жуда чиройли бўларди. Ям-яшил...
— Муниса, укаларингни кийинтир, бобонгникига борамиз, — онаси уни чалғитди.
Бобосиникига нега боришмоқчи эканлигини Муниса англади. Унинг тўйини маслаҳатлашишади. Ўйлагани тўғри чиқди.
— У ҳали кичкина, — деди бош чайқаб бобоси. У неварасини эрга беришни тасаввур ҳам қила олмаётганди.
— Гўдак-ку, — тоғаси қошларини чимирди.
— Бошқа йўлим борми? Энг яхшиси шу... — деди онаси йиғламсираб. — Опамни ҳам чақирмабман.
— Опанг Мунисани эрга беришдан, сенинг қишлоққа юборишни афзал билади, — деди бобоси.
Уйга Муниса ҳам, онаси ҳам тушкун қайтди. Муниса юраги нега безовталигини билмасди. Эрталаб эшик тақиллаганида жони бўғзига тиқилгандек бўлди. Онаси билан бозорга кетмагани пушаймон бўлди.
— Дадам келибдими? — шивирлади Камол.
Яна тақиллаб, аёл кишининг “Муниса” дегани эшитилди. Сал бўлса-да хотиржам тортган қиз эшикка яқинлашди:
Қизнинг юрак уриши яна тезлашди:
Эшикни очганида ҳам у ўзига келмаганди.
— Мовийкўзгинам, — юзларидан ўпди ўқитувчиси. — Ойинг қаерда?
— Бозорга кетганди. Камол, ойимни чақириб кел.
Онаси келгунича Мунисанинг хаёлидан минг ўй ўтди.
“Дадам юборган бўлса-я! Балки ўзи кўргиси келиб келгандир? Райҳон момо учун, унинг руҳини шод қилиш учун келдимикан?”
— Қайтарсизлар, дея кута-кута бутун қишни ўтказиб юборибман. Болаларингиз мактабсиз нима қиляпти? Улар ўқиши керак-ку!
— Қишлоққа боргани юрагим йўқ, бўлмаса аллақачон бориб буларнинг ҳужжатларини олиб келардим. Шу ердаги бирор мактабга жойлаштирардим. Ўзим ҳам ўқимаётганликлари учун сиқилиб юрибман.
— Лекин мактабдан ҳужжатларни қайтириб ололмасангиз керак... — хижолат бўлиб гапирди Нозима опа.
— Нима учун? — ҳайрон бўлди онаси.
— Эрингиз мактаб директорига бир неча марта тайинлаб кетди. “Оилам бузилишини истамасангиз, ҳужжатларни бермайсиз”, дебди.
— Оилами шу? — кинояли қаради онаси ўқитувчига. — Эркак киши оиласи тинчи, ободлиги, тўкин-сочинлиги учун жон куйдириш керак. Биз нима қиляпмиз? Онаси ўлган иккита, отаси ўлган битта етим қизалоқларга ўралашиб юрибмиз. Аслида етимнинг бошини силаш — савоб. Бизнинг уйда эса етимлар бошга битган бало. Қизим учун аввал у қадар жон куйдирмасдим. Сабаби, “отаси ўйламайди, нега фақат мен жон куйдиришим керак”, деган алам юрагимда бор эди. Энди-чи? Мунисанинг мендан бошқа ҳеч кими йўқ. Худди эримнинг қизлари каби етим. Шунинг учун уни “эгаси”га топширгунимча ҳимоя қиламан. Яқинда эрга бермоқчиман. Ана шунда оиламиз бир ёқли бўлади.
— Нима? Мунисани эрга беряпсизми? Шу ҳимоями? У ҳали оғзидан она сути кетмаган бола-ку!
— Ўн бешга киряпти. Бувиларимиз ўн уч ёшида ҳам эрга теккан-ку!
— Ҳозир бувиларимиз замонида яшамаяпмиз, — Нозима опанинг кўзлари катта-катта бўлиб кетди.
— Бошқа иложим йўқ. Бўлмаса уни дадаси ўлдириб қўяди.
— Нима? — Нозима опа югуриб келиб Мунисани қучоқлаб олди. — Лекин уни эрга бериш ҳам увол. Мактабдан амаллаб ҳужжатларини олиб бераман. Бирорта интернатга жойлаштиринг.
— Дадаси у ерга бора олмайдими?
— Сиз қишлоққа кетасиз. Шунда ҳаммаси яхши бўлади.
— Энди бормайман, у уйга. Муниса бир баҳона. У бувисиникида яшаганида ҳам бошим калтакдан чиқмаган. Мана, энди алоҳида яшаб ўз жонимнинг ҳам қадрига етяпман. Биз шу ерда яшаймиз. Муниса эрга тегади.
— Муниса мактабда жуда яхши ўқирди. У ўқиши керак. Унинг ёш умрини увол қилманг.
Нозима опа анча вақт Мунисани ўқитиш лозимлиги ҳақида жавради. Аммо онаси бир гапни такрорларди: “У эрга тегади!”
Ўқитувчиси ғамга ботиб уларнинг уйини тарк этди. У қишлоққа борганида ҳамма гапни айтган шекилли, уч кун ўтиб Каромат опа етиб келди. Ёнида Икром.
— Яхшимисан, мовийкўз! Ка-а-атта қиз бўляпсанми? Ўзгариб кетибсан-ку, — деди у Мунисага меҳр билан қараркан.
Аслида Икромнинг ўзи жуда ўзгарган экан. Бўйи янада ўсган, елкалари кенгайиб, юзи ҳам тўлишганди. Муниса ундан жуда уялди. Сабабини ўзи ҳам тушунмасди.
Пича ўтиришгач, Каромат опа муддаога кўчди:
— Нозима опанинг гапидан ваҳимага тушдим. Уйдагиларга айтиб ўтирганимда Икромдан яхши фикр чиқиб қолди. Агар рози бўлсангиз, Икром Мунисани олиб кетса...
— Нима? Қаёққа олиб кетади?
— Икром ҳозир пойтахтда, ўқишга кириш учун тайёрлов курсида ўқияпти. Айтгандим-ку! Шу йил ўқишга кириши лозим. У турган уйдаги аёл болаларига қарайдиган қиз излаётган экан. Яхши оила деяпти. Яна болаларига қарагани учун ойлик ҳам бераркан. Ётиши, ейиш-ичиши ўша уйдан бўларкан. Сизга ҳам ёрдам бўлармиди? Шу ёшида эрга берганингиздан кўра...
— Қиз болани узоққа ёлғиз юбориб бўлармиди?
— Икром бор-ку!
— Икром ҳам ўғил бола-да! Қиз бола бўлганида бошқа гап эди...
Онаси рози бўлмагани учун Каромат опанинг кайфияти тушиб кетди. Икром эса мунғайиб қолгандек эди. Кетаётганидан ҳам асабийлиги сезилди.
Мунисанинг кўнглида эса энди бошқа бир истак бош кўтарди.
“Икром ака билан кетсам яхши бўлармиди? Бола қараш қийин эмас-ку! Тошкентни ҳам кўрардим...”
Энди уни оппоқ кўйлакдан ҳам гўзал шаҳарни томоша қилиш, Икромнинг ёнида бўлиш оҳанранбодек ўзига тортаётганди.
— Ойи, Икром ака билан кетсам яхши эмасмиди? — охири чидолмай онасига “ёрилди”.
— Кейин хавотирда ўлайин, а? — бақириб берди онаси.
Бир чўчиб тушган Муниса қайта бу ҳақда оғиз очмади. Бир ой ўтиб, ростдан ҳам Муяссар опанинг укаси хориждан қайтиб келди. У Мунисани кўрмасданоқ уйланишга рози бўлибди.
— Мен Мунисанинг ширинлигини шунақа тавсирладимки, укам ошиқ бўлди-қолди. Энди кўришиб ўтиришлари ҳам шарт эмас! — деди Муяссар опа илк бор чеҳраси ёришиб гапираркан. — Эртага яқинларингни чақир, мен ҳам бирорта қариндошимиз билан совчиликка келаман. Гаплашиб оламиз.
Совчилардан олдин уйга холаси ўз аммаси эргаштириб келди. Муниса ҳам амма дейдиган бу аёл бобосининг синглиси. Ўзи кекса бўлса-да, чаққонгина. Етти ўлчаб, бир кесадиган бу кампирнинг гапини ҳали онаси икки қилган эмас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 27