6-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: Нафиса Маликова.
Вера кечга томон кийиниб Гулсевар билан хайрлашди.
-пока жоним! Қўрқмай ўтир мен ишга кетяпман!
Гулсевар Веранинг калта кожа юбкасига олди очиқ тор кофтасига ачиниб қаради..
-Вера..балки бормассиз!
Верани қоши чимирилди
-илтимос энагалик қилма менга!
Сўнг тез-тез юриб чиқиб кетди..хонани унинг атири иси тутиб кетди.Гулсевар Вера кетгач диванга қайтиб ўтираркан Нодира опага ачиниб кетди..йиллаб ўстирсангу қизинг шунақа бўлиб кетса..онаси хавотир олмаяптимикин?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ярим тунда қайтган Вера сарҳуш эди.
-оҳҳо ичдингизми?
Вера қўлидаги пулларни кўрсатиб кулди
-қара қанча ишладим?
Гулсевар уни суяб каравотига етаклади..
-менга бундай қарама Гуля шунақа қарашларидан нафратланаман!
Вера чайқалиб зўрға каравотига етиб олгач ўзини каравотига ташлади.
-сув берайми?
Гулсевар ачиниб қараркан Верани кўзида ёш кўрди..
-ҳаммасидан нафратланаман! Илтимос чиқиб кет!
Гулсевар қизни тинч қўйиш кераклигини тушунди..хонасига кириб ширингина бўлиб ухлаб ётган ўғлини бошини силади..ҳаёт бунчалар мураккаб бўлмаса..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Гуля тур ишга бор сени чақираяпти!
Гулсевар қаттиқ ухлаб қолгани учун шошиб турди
-нима? Ўғлим қани?
Вера тўзиган сочини қўли билан тараркан жилмайди
-ўғлинг нонушта қилиб ано кампирникига чиқиб кетди..бабуля жудаям ҳурсанд!
Гулсевар ўғлини кўриб суюниб кетган қўшни аёлни эслаб сал хотиржам тортди..
-ҳозир тезда тайёр бўламан!
Вера Гулсеварни обдон тайёрлаб сўнг қарсак чалди
-эндиям Фара йўқ десинчи менга!
🌺🌺🌺🌺🌺
Гулсевар меҳмонхона ичига кириб Фарангизни қидира бошлади..баланд пошнада юрмаганига асрлар бўлгандек базўр қадам ташларди.
-кечирасиз Фарангиз опа қаерда?
Ишчилар рестаран томонни кўрсатгач ўша томон юрди.
-ойи мени мажбурлай олмайсиз! Ахир уни севмайман!
Гулсевар тортишувга эътибор бермай ўтиб кета бошлади.
-нега тушунмайсан ўғлим дадангни биласанку? Қолаверса Сабина жудаям яхши қиз!
Гулсевар шу томон шошиб келаётган Фарангиз опани кўриб яқинроқ юрди
-Ассалому алейкум!
Фарангиз номига салом бериб уни етаклади
-юрчи аввал хонимга кўрсатай!
Столга яқинроқ келишгач Фарангиз салом берган аёлга қараб Гулсеварам салом берди.
-Фарангиз кейинроқ кел!-деди оппоққина туришидан жуда ёш кўринадиган аёл.
-Фарангиз опа мен туряпман вақтида келдингиз!
Шундагина Гулсевар аёлни рўпарасида ўтирган йигитга қаради.
-қаёққа Жамил?
Жамил исмли йигит кўринишидан 20 ёшлар атрофидаги лекин йирик гавдаликкина йигит экан..
-сиз билан гапимиз тугади ойи!
Йигит шахд туриб тез-тез юриб кетди..аёл оғир уҳ тортди.
-кечирасиз безовта қилдик!
Аёл ўзига ярашган табассумини аямади
-ҳеч қиси йўқ! Жамилга кўз қулоқ бўлинг!
-ҳўп..ҳалиги бу қиз..
Аёл Фарангизни ёнидаги Гулсеварга синчиков боқди
-ким бу қиз?
-янги ҳодима..
-ҳа..ундай ишларни мен ҳал қилмайманку? Ана Адҳамга айт!
Фарангиз хўп дея Гулсеварни етаклади.
-бу катта хоним! Кўпинча хоналарни назорат қилади..таъби нозик!
Гулсевар тушундим дегандек бош ирғаб қўйди.
-бу ер махсус ишчилар учун мўлжалланган ошхона..
Фарангиз уни бирма-бир таништириб чиқа бошлади.
-менга қара ҳеч кимга оила қурганингни айтмайсан! Ўзи ростдан ажрашганмисан?
Гулсевар нима деярини билмай пичирлади
-бирга яшамаймиз!
Фарангиз ишонқирамай боқдию пул кучи туфайли индамай қўя қолди.
-мана бу Адҳам сизларга маъсул!
Адҳам Гулсеварга бошдан оёқ разм соларкан
-кечки сменада ишлашга тайёрмисиз? Бизга муаммо чиқарадиганлар керакмас!
Гулсевар шартномани имзоларкан хоналарни батартиб ва чиройли безатилганига ҳаваси келди..анчадан бери кўча ҳам кўрмабди оилам деб..
Ишни эртадан бошлайдиган бўлгач меҳмонхона атрофини томоша қилаётиб бир қизга тўқнашиб кетди..
-узр!
Замонавий кийинган чиройликкина қиз ширин жилмайди
-ҳеч қиси йўқ!
Тўқнашиб қизни қўлидаги телефон тушиб кетган экан Гулсевар шошиб олиб берди..
-олинг!
Қиз ҳижолат бўлди
-вой қаранг-а? Раҳмат!
-Сабинаа..
Қизни ортидан кимдир чақирди..
Гулсевар ёқимтойгина қизни ортидан ҳавасла қараб йўлида давом этди..бир пайтлар қандай қиз эди? Шу каби шодон,беташвиш..ҳозирчи ўзини дунёнинг бор юкини елкасида ҳис қилмоқда..қанийди ўғлини етаклаб ҳиёбонма ҳиёбон кезиб унинг фақат қувончли овозини эшитса..
🌺🌺🌺🌺🌺
Гулсевар овқатланиб бўлиб ҳам Вера келавермагач ҳавотир олиб қўнғироқ қилди..телефони ўчиқ.Бир пайт эшик тақиллади..Гулсевар очишга иккиландию сўнг очди.
-Вера йўқми?-деди йигит ичкари томон қараб.Гулсевар Шурик деган йигитни шу деб тахмин қилди
-йўқ қайтмади!
Йигит афтидан ундан хавотирда эди
-айтмадими қаерга кетганини?
-йўқ!-деди Гулсевар йигитга ачиниб.Шу пайт Вера келиб қолди.
-Вера!
Вера йигитга жаҳл билан боқди
-нега ҳар кун келяпсиз?
Гулсевар ҳалақит қилмаслик учун ичкарилади.
-нега ўзингни мендан олиб қочябсан?
Гулсевар тортишув давом этаётгани учун хонасига кирди.
-менга хўжайинлик қилябсиз охирги вақтлар! Келишув эсингиздан чиққан мен эркин қушман понил?
Шурик қизни билагини қисди
-мен сени севаман дедим! Сенга бундан ортиқ нима керак?
-яхши севсангиз! Мен нима қилай?
Вера шундай дея ичкарига кирди.
-кимнидир топдингми?
Вера жилмайиб пиджакини ечди
-мени ҳаётимда ҳеч ким биринчиси ҳам охиргиси ҳам бўла олмайди!
Йигит қизни маҳкам қучди
-ундай дема! Мен сени ўзгани бағрида кўришни истамайман! Айт қанча пул берай?
Вера йигитни итарди
-ҳаддингдан ошма Шурик!
Гулсевар ўғлини қучиб йигитга ачиниб кетди..кимлардир севгига зор кимдир эса хор..
Йигит қанча эланмасин Вера уни уйидан қувиб солди.
-Гуля!-деди бақириб.
Хонасидан чиққан Гулсевар асабий Верани учратди
-уни уйимга киритма ортиқ!
-лекин Вера..у..
-ақл ўргатма илтимос! Яхши гапирсам бу мени гапимни оларкан деб ўйлама!
Вера шундай дея хонасига кириб кетди..Гулсевар жойида туриб қолди..ўзингникилар сиғдирмаган бировдан нега ҳафа бўласан?
Гулсевар шундай ўйлар билан кўзини ёшини артди..ўғли йиғлаб чақиргач хонасига кирди.Нима қилсин бу ердан кетса қаёққа жойлашади яна?
Эрталаб уйғонганда ошхонадан ширин ҳид келарди..
-турдингми Гуля?
Вера ҳижолат бўлиб жилмайди
-кечир кеча оширвордим!
Гулсевар жилмайиб қўйди
-мен ҳам оширвордим шекилли ҳаётингизга аралашиб!
-бугун биринчи иш кунинг!
Вера шундай дея қовурилган юракча шаклидаги тухумни Гулсеварни ёнига қўйди.
🌺🌺🌺🌺🌺
-бу ерда қолишингиз ҳақида..
Жамил қош чимирди
-ҳар бир босган қадамим ҳақида ҳисобот беришингиз шартми онамга?
Адҳам бош эгди
-хўп индамайман!
Жамил индамай вип хонага кириб кетди..
🌺🌺🌺🌺🌺
-Гулсевар хуллас биринчи қиладиган ишинг вип хоналарга хизмат,бўш хоналарни тартибга келтириш! Ҳамма хона камераланган..
Гулсевар Фарангизни ортидан қадам босаркан ҳаёли ўғлида эди..Вера эплай олармикин кечаси? Умрида биринчи бора ишлаши..давлат иши бўлмаса ҳам барибир биринчи иш куни уни..бейжикига қараб ҳаяжон билан жилмайиб қўйди.Аллоҳ ҳайрли қилсин илоҳим..
Фарангиз ўргатгандек хоналарни йиға бошлади..момиқ пар кўрпалар..қимматбаҳо мебеллар..дунёдан узулиб қолган Мауглидек ҳис қилди ўзини,неча бора эрига бирор жойга айланишга чиқайлик деса кўнмаган..ахир инсон бу дунёда фақат пул топиш учун яшамайдику?
Берилиб тозалаб у хонадан чиқиб бошқа вип хонага ўтди..негадир чироқлар ўчиқ,ғалати қоронғулик..чироқни ёқиб хонага боқди.Каравот устида чойшаб ёйилиб ётар кичик стул устида қадаҳ.Деразани очиб бир зум баланддан шаҳар манзарасини томоша қилди..сўнг қўшиқ қўйгиси келди..интернетга уланган телевизор тезда у истаган қўшиқни топиб берди..қўшилиб айтганча хонани йиғиштира бошлади..чойшабни тўғирлаб қўшиқни давомини эслай олмади..
-бахтли бўламан албатта қачондир! Давоми шундай эди...
Гулсевар қўрқиб кетиб ортга боқди..
-кимсиз?
Йигит баня халатини маҳкам сиқиб жилмайди
-хона бандлигини наҳот сезмадингиз опа?
Гулсевар энди аниқроқ разм солганди..ахир хонада кимдир борлиги яққол маълум эдику? У бўлса ҳаёл суриб сезмабди ҳам..
-узр мен янги ишчи эдим!-деди Гулсевар ҳижолат бўлиб.
-билдим..одатда бу ҳонада мен бўлишимни қолганлар билган бўларди..-деди йигит четроқдан юриб шаҳар манзарасига боқаркан.
-бошқа қайтарилмайди!-деди Гулсевар биринчи иш кунидан муаммо чиққанига ич этини еб.
-ҳеч қиси йўқ! Адҳам огоҳлантирмаганда сизни..
Гулсевар йигитни чиндан жаҳли чиқмаганига ишонқирамай боқаркан секин чиқиб кетишга урунди..
-ҳалиги..опа иложи бўлса мусиқани ўчириб кетинг менга кўпроқ сокинлик ёқади!-деди йигит ҳамон шаҳар манзарасини томоша қиларкан..Гулсеварни ғаши келди...опа дейдими? Ё шунчалик қари кўринармикина? Пултни ушлаётиб секин юзини ушлади,мана нима учун Жаҳонгир уни ташлаб кетган..демак у қарибди.Мусиқани ўчириб хонадан секин юриб чиқиб кетди..йигит эса ҳамон шаҳарни томоша қиларди..
Эшикдан чиқиб Фарангизни кўрди.
-қаерда юрибсан..бор нариги ҳонага кир буюртма қилишмоқчи экан!
Гулсевар ҳўп дея йўрғалади..эшикни тақиллатди.Эшикни очган кўзойнакли киши уни кўриб ҳурсанд бўлиб кетди
-махсус хизматми?
Гулсевар тушунмасада ҳа деб бош силкиди..Эркак уни ичкарига таклиф қилди.
Гулсевар хонага кириб сўради
-нима буюрасиз?
Эркак уни нозик қўлини тутиб жилмайди
-буюртмам келдику жонидан!
Гулсеварни жони чиқай деди..ҳали эридан ўзгаси уни.қўлини бундай тутмаган..
-қўйворинг!
Эркакни жаҳли чиқди
-жуда қимматга келдинг! Энди нозланма!
Гулсевар жаҳл билан уни қўлини итарди.
-эсингизни еб қўйибсиз!
-мен тушунмадим сенларга..пулини олиб энди шантажлик қиляпсанми?
Эркак шундай дея қизни ўзига тортди.
-қўйвор мени тўнка!
Гулсевар бақириб эркакни нари итарди..
Эркак ҳам Гулсеварга шапалоқ туширгач Гулсевар ловуллаган юзини ушлади
-ким борр?
Эшик олдидан овоз келди
-нима бўляпти бу ерда?
Эркак жаҳл билан эшик ёнига борди
-сен кимсан? Менга бош менежер керак!
Гулсевар пайтдан фойдаланиб шошиб эшик томон йўналди..йўлакка бурилганда эшик ёнида бояги йигит турарди..йигит уни кўриб эркакка қаради
-бу ерда нима бўляпти?
Эркак Гулсеварга ғазаб билан боқди.
-у менга хизмат қилишдан бош тортаяпти!
Гулсевар қонаган лабини четини қўли билан артиб у ердан чиқмоқчи бўлди
-бу ерни меҳмонхона деб ўйлабман! Сен тўнка кўзойнакингни артиб ол! Мен фохиша эмасман!
Уларни кузатиб турган йигит эркакни ёқасидан тутди
-сенга бундай хизматни ким таклиф қилди?
Зал бўйлаб узуноёқли рус қизни етаклаб келаётган Адҳам Жамилни кўриб таққа тўхтади...
Жамил Адҳамни алоҳида хонага олиб кириб қаттиқ тикилди.
-ҳозиргина нима қилганингизни биласизми?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Гулсевар асаби бузилиб меҳмонхона ювиниш хонасидаги ойнага қараб лабини четини артди.
-аҳмоқ! Пулим бор деб шунақалар билан бирга бўлмай..ўт қўйиб юборсангда шунақа эркакларга!
Сўнг у ердан чиқиб Фарангизга тўқнашди.
-сени бошлиқ чақираяпти!
Гулсевар кетишга аҳд қилгани учун шахдам қадамлар билан чиқди.
Хонада бояги йигит ўтирарди.
-киринг!
Гулсевар ичкарига кирди.
-тиббий хизмат шарт эмасми?-деди йигит унинг қонаган лабига ачиниб қараркан.
-йўқ! Агар рухсат берсангиз ишдан кетмоқчиман..
Йигит беозор жилмайди
-агар бояги кўнгилсизлик сабаб бўлса у ҳал қилинди..бундан буёғига Фарангиз опа қарайди қизларга!
-билмадим..шундоқ ҳам синов муддатида эдимку!
Гулсевар энди йигитнинг юзини аниқроқ кўрди..ёш бўлсада нигоҳларида ёш йигитлардек аёлларга қизиқиш йўқ эди.
-менимча ҳар бир ишхонада бундай вазиятлар бўлиб туради..бир ҳодим ишни тушунгунча..бир бошлиқ вазиятни ишга туширгунча..
Гулсевар бояги қилиғи эсга тушиб уялди.
-тўғри!
-илтимосим бояги вазият сирлигича қолса..меҳмонхонамиз нуфузли жой шаъни учун яхши бўлмайди..у йигит ишдан бўшатилди!
-шундоқ ҳам ҳеч қаерга арз қилмоқчимасдим!
Йигит Гулсеварга бу сафар биринчи кўриб тургандек боқди
-ростданми? Одатда доим инсонлар пул ишлаб олишга уринарди бундай вазиятда..
Гулсевар йигитга қараб синиқ жилмайди
-одам ёши улғайиб пулни асли қадрсиз буюм эканини тушунаркан!
Жамил опа деб чақирганига қизни қайтариқ жавобини эшитиб жилмайди
-менимча унчалик ҳам ёшингиз улуғ эмас!
Гулсевар ҳам йигитни ҳижолат бўлганини сезиб жилмайди
-йўғэ опани опа дейиш керак асли!
Жамил Гулсевар чиқиб кетгач Фарангизни чақиртирди.
-бу қиз ким?
-қайси..анов ишкалчи қизми?
Жамилни қорачиқларида қизиқиш акс этди..
-ишкалчи дейсизми?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-вай нима қилдинг шундай чиройли юзни?
Вера Гулсеварни лабига боқиб ҳайрон бўлди.
-э сўраманг..ўтиб кетди!
Гулсевар уйқусираб ўзини каравотга ташлади.
-ўғлинг кечаси 2да ухладие..ана энди ухлаб ётибди ҳалиям!
Гулсевар Веранинг уйқудан шишган кўзларига боқди
-қийнаб юбормадими?
Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади..Вера чопиб бориб сўнг тезда қайтиб келди
-онам келибди Гуля!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8