9-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: Нафиса Маликова.
Кўчага ўйчан чиққан Гулсевар ўзини кузатиб кетаётган эрини сезмади...
-она ҳайкал тарафга такси борми?
-Гули!
Гулсевар эрини овозини эшитиб ортга ўгирилди
-сиз?
Жаҳонгир аёлига секин яқинлашиб таксига қаради
-у сиз билан кетмайди йўлингиздан қолманг ака!
Такси норози боқиб машинасини юргизиб кетди.
-бу нима қилганингиз?
Қизил кўйлакда янаям гўзаллашган аёлига Жаҳонгир соғинч билан боқди
-қаёққа кетаётгандинг?
-ажрашишга!
Жаҳонгир Гулсеварни қўлини тутмоқчи бўлди..
-менга тегманг!-деди Гулсевар жиркангандек.
-биламан..мендан нафратланасан! Лекин мен қолган ҳаётимни ўзимни кўз очиб кўрганим билан ўтқизаман деябман!
Гулсеварни кулгуси қистади
-сизни кўзингиз нечтасини кўрган?
Жаҳонгир аёлини сочини қулоқи орқасига тезлик билан олиб жилмайди
-заҳарлигинг ҳам ўзингга ярашади!
Гулсевар тезда ортга тисарилди.
-қанақа худбин одамсиз?
Жаҳонгир қошини чимириб атрофга боқди..
-овора бўлиб судга бориб юрма! Мен сен билан ажрашмайман..ўғлимни ҳам ўзим катта қиламан...
Гулсевар асабий титради..
-менчи? Мени кўнглим сизга бир тийинми?
Жаҳонгир Гулсеварни кўзида ёш кўриб юмшади..
-Гули сени мажбурламаябманку...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-нега бунча тез қайтдинг?
Гулсевар оғир уҳ тортиб айвонни зинасига ўтирди..
-ойи у мен билан ажрашмайди! Бутун умр мени куйдиради..
Саломат қизини нима деб юпатишни билмай ёнига ўтирди
-яна нима деди?
-Тошкентга қачон қайтасиз?
Гулсевар лаб тишлади.У ерга қайтиб энди нима қилади? Буёқда эри билан ҳали ажрим ҳам қила олмади..
-уёққа бошқа қайтмасам керак!-деди Гулсевар телефонни юзига босиб ҳўрсинаркан.
-Гулсевар...ё...
Жамилни ҳам кайфияти тушиб кетганини сезган Гулсевар ўзини тутишга уринди.
-эрим билан ярашиш ниятим йўқ..ажримни ҳал қилмагунча бора олмайман...
Жамилни овозига сал жон киргандек бўлди.
-адвокатим бор айтгандим жўнатайми шу ёққа!
-яхши бўларди чунки эрим ажрашмайман деябди!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Гулсевар келгандан буён ўзига ғалати қараб қўяётган қўшниларига қарамасликка уринди..нега шундай экана худди қайтиб келган қиз ўлимга маҳкумдек!
Гулсевар нариги кўча бўйлаб қадам босиб кетаётганди кимдир янга деб чақирди.
-янга!
Бу сафар овоз ортидан келди..қайнсинглиси Гулсеварни кўриб маҳкам қучиб олди.
-янга...бизни кечиринг!
Гулсевар кутилмаган ташрифдан довдираб қолди..
-яхшимисиз?
Қайнсинглиси янгасини юзига қараб кўз ёшларини артди.
-келмасангиз Тошкентга топиб бормоқчи эдим!
-нега?
Қайнсинглиси Тошкентда юриб ранги янада оппоқ бўлиб қизлардек гўзаллашиб кетган Гулсеварга меҳр билан боқди...
-сизга айтадиган гапларим жудаям кўп!
Гулсевер ҳўрсиниб қўйди
-акангиз борасида бўлса...
-айнан акам борасида!
Гулсевар қайнсинглисини сўниб қолган юзларига боқиб ноилож рози бўлди..
-бирор кафега кирсак майлими..ёки бирор ўриндиққа...
Гулсевар анча наридаги дарахт соясида жойлашган ўриндиқни кўрсатди
-шу ер ҳам бўлар!
Гулсевар гапни қандай бошлашни билмаётган қайнсинглисига жиддий боқди
-нима демоқчи эдингиз?
Қиз лабларини қимтиб сўз бошлади
-авваламбор сиздан акам учун узр сўрайман! Уларни Аллоҳ йўлида кечиринг!
Гулсевар юзини бурди
-акангизни кечирганман..лекин қайтмайман!
Қиз Гулсеварни қўлини тутди
-янга...у аёл уйимизни ағдар тўнтар қилиб юборди..боз устига...
Гулсевар қайнсинглисини қайғули юзига боқди
-ўзингиз яхшимисиз?
Қиз ҳўрсинди
-эрим билан ажрашдим!
Гулсевар титраб кетди
-нега?
-Аллоҳни қаҳрини келтирган бўлсак керакки..пиёниста эрим мени ҳайдаб юборди!
Гулсевар ҳамдардлик билдириб қизни қўлини маҳкам сиқди
-сиқилманг..ҳали ёшсизку!
-янга сиз билмайсиз..мен ўзим бунча юкни қандай кўтараман билмайман! Акамга ҳозир сиз кераксиз!
Гулсевар уни қўлидан қўлини тортди
-илтимос мени қайтаришга уринманг!
-янга..сиз қайтмасангиз мен ўзимни кечира олмайман!
Гулсевар секин ўрнидан турди
-менимча суҳбатни тугатганимиз дуруст!
-заррача бўлса ҳам севмайсизми акамни?
Гулсевар индамай қадам босди
-сизни акангиз севгига лойиқ инсон эмас...
-ўлса ҳам ачинмайсизми?
Гулсевар тушунқирамай боқди..
-нима?
Қиз йиғлаб юборди..
-Жаҳонгир акамни саноқли кунлари қолди деди докторлар...мен ишонмайман! Нега..нега ахир? Улар ҳали ёшку...
Гулсеварни вужудида қон айланмай қолди гўё..
-нималар деябсиз? Эсингизни еб қўйдингизми..ахир соппа соғ одам қандай қилиб?
Қиз йиғидан ўзини тия олмасди
-тамом бўлдим эшитиб..тамом бўлдим..Тошкентга бордик..акам билмайди ўзини касаллиги ҳақида,алдадик янга..акамни ҳурсандлигини кўрсангиз! Шунчалик севиндики ҳатто сизни топиб ҳам борибди...аммо
-демак кепкали йигит...
Гулсевар бир зумга ўриндиққа ўтириб нафасини ростлашга уринди.
-балки докторлар адашгандир!
-қайдам янга энг зўри шу дейишганди..буни қаранг!
Қайнсинглиси телефонидан Жаҳонгирдек кўзлари чиройли болакайни кўрсатди
-янга унга она керак!
Гулсевар бир зум ютуниб оғриқли жилмайди
-биласизми ҳозир акангиз ҳақида қайғураябсиз..ўшанда мен ўзимни ўлдирганимдачи? Ё Тошкентда биров ўлдириб кетгандачи? 1 ой ҳам боласини кўрмай соғинмай яна мени ёнимга келиш учун қаердан виждон олди акангиз?
Қиз айбдорона бош эгди..
-биламан янга кўп дилингизни оғритдик! Лекин илтимос қиламан фарзандингиз ҳаққи акам билан ярашинг!
-инсон сифатида у учун дуо қиламан..истаган онида фарзандини олиб кетиб кўриши мумкин лекин ундан ортиқ нарса бера олмайман!
Гулсевар шундай дея тез-тез юриб кетди..йўл-йўлакай кўзидан ёшни тия олмади.Тўғри Аллоҳга солди..қадрига етишини хору зор бўлишини шу қадар истади аммо ўлим тиламади! Хиёнат қилган бўлса ҳам умрини бир онини шу инсон билан ўтқизди илоҳим соғайиб кецин!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-ўқишни тиклаш учун шу ҳужжатларни тўлдиринг!
Гулсевар қадрдон университет биносига ғамгин боқди..бу ерда ҳаётинг энг қизғин беғубор даврларини ўтқизди.Ҳужжатларни тўлдириб деканатга кириб чиққач ҳовлида Жаҳонгирни кўриб бир зум жойида қотиб қолди...ўтмиш кўз олдида жонланди..Жаҳонгир ҳам ўша ўша Гулсевар ҳам аммо ҳислар бошқа..
-Гули!-деди Жаҳонгир аёлига яқинлашиб.
-сиз бу ерда?
-биламан мендан қаттиқ ҳафасан! Лекин илтимос бир имкон бер...ахир қадимда подшоҳлар ҳам қатл қилишдан олдин маҳкумга сўнгги сўз берганку?
Гулсевар Жаҳонгирни сўзларидан қалтираб кетди..ҳудди Жаҳонгир ҳозир ўлиб қоладигандек..эрининг жуссаси анча озган шунданми аввалги порлаб турган кўзлари киртайиб қолибди...Гулсевар секин тилга кирди
-майли гапиринг! Лекин мендан қайтишни илтимос қилманг!
Жаҳонгир севиниб Гулсеварга умид билан боқди.
-йўқ! Йўқ...сени мажбуран эмас ҳоҳлаб қайтишингни истайман..биламан сенга кўп ёмонлик қилдим лекин ишон сенга зарра ҳам озор етқизиш ниятим йўқ..
Гулсевар ўйчан қаради..
-Гулсевар! Сиз Гулсевармисиз?
Ичкаридан котиба чиқиб Гулсеверга юзланди
-ҳужжатларингизда хатолик кетганми негадир бу исм фамиляга доир ҳеч нарса топа олмаябмиз!
Гулсевар Жаҳонгирга саволчан боқди
-мен киришим керак..балки бошқа сафар...
-йўқ..қанча десанг кутиб тураман шу ерда!
Гулсевар эрига ачиниб қўйди...аввалги қатъияти йўқолиб эри босилиб қолгандек.
Ичкарида анча вақт қолиб кетди...
-оббо ёмғир ёғаяпти!
Бир домла усти ивиб кирди.
-ҳа Фозилов ивиб қолибсизку?
-ҳавони кўрмайсизми тавба булут қаердан келиб қуёшни қаёққа йўқотди мен ҳайрон!
Гулсевар эрини кетиб бўлгандир деб ўйлади.
-кетаверинг қизи бўлди!-деди котиба тўғри маълумотларни топгач.Гулсевар ҳаёл суриб ташқарига чиққанда Жаҳонгир йўқ эди..ташқаридан ширин ёмғир ҳиди димоққа урулди.Гулсевар ёмғирда қандай кетишни ўйлаб турганда бирдан ёмғирда ивиб кетганча дарахт панасида турган эрини кўриб қолди..Жаҳонгир аёлини жилмайганча кузатиб турарди..
-ҳудди баҳор ҳавосидек ёқимлисан!
Гулсевар унинг ивиб кетган кийимига ачиниб боқди.
-кетавермайсизми? Қочиб кетаётганим йўқку ҳар куни шу ердаман..
Жаҳонгир ҳўрсиниб қўйди
-яна қочиб кетсангчи?
Гулсевар сочлари нам бўлганиданми сал эти жунжикди
-кетиш керак..гаплашишга қулай вақт эмас ҳозир!
-машинамда кетамиз!
Гулсевар эрига ҳайрон қаради
-нега унда...
-машинада сени ҳозиргидек томоша қила олмасдим!
Жаҳонгир Гулсеварни нам сочларини ушлади..
-ҳалиям шундай ҳид келади!
Гулсевар ўзини тортди..
-менга яқинлашманг!
Жаҳонгир тезда қўлини тортиб йўл бошлади
-хўп! Тезда юрақол ивиб кетяпсан!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-ая Гулсевар ариза ташладими?
Саломат телефонни тутиб Алишоҳни оёқ кийимини кийдирди
-шуни ҳаракатида юрибди!
-бу содда опамни анови Жаҳон яна қайтишга кўндирвомасмикин?
-оббо сенам куйдирдингда! Ярашса ўзини эрику..бутун умр тоқ ўтмайдику? Кимгадир тегадими барибир...
-биринчи марта бирга ўтирган рестаранимизга борамизми?
Гулсевар ҳаёлларга чўмгани учун эрини эшитмади..ойначада унинг гўзал аммо ғамгин юзи кўриниб турарди.
-қаёққа келдик?
Гулсевар рестаранга қараб сўнг эрига боқди..
-суҳбат учун бу ерга кириш шартми? Шу ерда айтиб қўяверинг!
Жаҳонгир машинани ёпиб устига қаради
-қуриб қолар...илтимос Гулсевар ичкарига кириб гаплашайлик!
Гулсевар эрини кийим бошига қараб ҳавотирли боқди
-шамоллаб қолмайсизми?
Жаҳонгирни кўзларида умид учқунлади..
-ҳавотир олма қуриб қолади!
Бирга юраркан чиқиб кетаётганларни аёлларига қараб ўзини яъниди..Гулсевар ҳеч ҳам битта туққан аёлга ўхшамас ўтар-кетар эркаклар бир қур назар солиб қўяётганини кўриб Жаҳонгирни қалбида рашк қўзғала бошлади.
-кабина борми?
Гулсевар эрини эшитиб сўнг унга ётиқлик билан ажрашиш ҳақида тушунтирмоқчи эди..ҳаёлан айтар сўзларини юз бор чамалади.
-Гулсевар нима ейсан?
Эрини овозини энди эшитгандек ҳайрон боқди
-нима?
Жаҳонгир аёлига синчиков боқди
-Гули..нималарни ўйлаяпсан билмайман,аммо мендан қўрқма!
Гулсевар ўзини ҳотиржам тутишга уринди.
-бундай нарсани ўйламадим..шунчаки сизга умид бериб қўядиган ҳаракатлар қилмасликка ҳаракат қилябман чунки мен бу йўлни охиридаман ва яна бошига қайтиш ниятим йўқ!
Жаҳонгир менюни қўйиб аёлига яқинроқдан тикилди
-Гули нега унда мендан кейин ҳеч кимга кўнгил бериб севмадинг?
Гулсевар қаршисида ўзига жиддий савол билан тикилган эрига нима деб жавоб беришни билмади..қанийди эри соғ бўлганда ҳамма ҳақиқатни айтиб осон воз кечарди..эрини ҳаёти қил устида турганда уни кўнглини оғритиб бутун умр ўғлини кўзига қарай олмай юрсачи?
-мен Тошкентга бировни севиб қолиш учун кетмовдим..мен у ерга ўзлигимни топиш учун кетдим..йўқолган Гулсеварни!
Жаҳонгирни қалин киприклари бемажол пирпиради
-топдингми?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11