8-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: Нафиса Маликова.
Даврон Жайронани кўриб шошиб қолди.
-Жайроннн...
-ким бу аёл?-деди Гулсевар нотаниш аёлни киргизган Верага қараб.
-незнаю хотиниман деябдику!
-сиз ўша Гулсевармисиз? Мен сизни тузук аёл деб ўйлаган эканман!
Гулсевар тушунқирамай аёлга яқинроқ борди
-тушунмадим! Нималар бўляпти?
-Жайрона бу ерга жанжал қилиш учун келдингми?-деди Даврон жахл билан ўрнидан туриб.
-қаердаги фохишаларни деб оиламизни бузаётганингизни эртароқ билганимда лаш-лушимни йиғиб кетардим..лекин бир нарсани унутманг буларда вафо деган тушунча йўқ!
Вера аёлни бўғзидан олди
-сан кимни фохиша деяпсан?
-Вера опа тўхтанг...англашим бўйича бу Давронни хотини! Шундайми Даврон?
Даврон нигоҳларини олиб қочиб айбдорона хотинига боқди
-сен тез ташқарига чиқ!
-тўхтанг Даврон! Сиз ҳали хотинингиз устига хотин олмоқчимисиз?
Жайрона Верани нари итарди
-ўзингни гўлликка солма! Атайлаб бошини айлантириб!
Гулсевар аламли жилмайди
-Даврон сизга бир нарсани айтмагандим..менинг эрим худди сиздек муҳаббатим деб бир аёлга уйланиб олди..кўриб турибсиз мени аҳволимни,кўринган инсон бир этагимни тортиб ўтади..шуни мана шу оппоқ қоғоздек турган аёлингизга раво кўрасизми? Сиз эркаклар нафсдан олдин турган туйғулар ҳақида ҳам ҳеч ўйлайсизларми?
Даврон Гулсеварга ачиниб боқди
-мени нотоғри тушундинг!
Гулсевар нафрат билан кулди
-жуда тўғри тушундим!
Гулсевар шахд билан юриб кетаётиб Жайронани олдида тўхтади
-ақлинг бўлса эрингни ёнингда ушлаб қол! Йўқса мендек қуруқ туҳматларга қолиб кетасан! Эринг эса ўзингга сийлов...
Гулсевар эшикка етгач кўзларидаги ёшни тийиб тура олмади...югураяптию юраги тилка пора бўлиб оғрияпти...яна қанча кўргулик борикин бу бошда!
Одамларнинг унга қараётгани ҳам уни ташвишга солмас ўй ҳаёли бу уйдан ҳам кетишда эди..даъфатан бир инсонга тўқнашиб кетди..эркак кепка ва ниқобда унга бир зум тикилиб тургач унинг қўлига дастрўмол тутқизди...Гулсевар тўсатдан берилган рўмолчага қараб унинг эгасига қарайман дегунча эркак ғойиб бўлди...Гулсевар оламонга қаради..кепка кийган йигитлар кўп...уни қидиришдан умидини узиб йўлида давом этди...ҳаёлан яна эрини эслади,Давронку аёлидан сўрабди уникичи у доим сирли эди..
-қизим...ўғлинг яхши ҳавотир олма,даданг уни ҳеч ҳам ҳоли қўйган йўқ,синглинг ҳам келиб кетди.Фақат...
Гулсевар соғинчли жилмайиб онасини кейинги гапини эшитиш учун телефонни маҳкамроқ қулоғига босди..балки дадаси қизим қани деб сўрагандир..
-давом этинг ойи!-деди Гулсевар узоқ жимликка чидай олмай..
-даданг куёвни чақириб ўғлини кўрсатди...мен ҳеч гап дея олмадим,ташқарида нимани гаплашди билмайман Нодирадан сўрасам куёв йиғлаганмиш..
Гулсеварни мияси қизиб ишламай қолгандек туюлди
-ўғлимни бериб юбордиларингизми?-деди ҳовлиқиб.
-йўғэ нега ундек дейсан қизим? Лекин дадангни ҳам гапида жон бор саёқ юриб нимага эришяпсан?
Гулсевар йиғлагудек бўлиб гапирди
-ойи мен қандай вазиятда кетдим ёлғиз Аллоҳга аён! Лекин қайтиб у уйга қайтмайман анови нусхани эса умуман кечирмайман! Ўғлимни юзини ҳам кўрмаслиги керак эди..ойи илтимос Нодира опага айтинг уни олиб келсин!
-қизишма!-бу сафар онасини жахли чиқди-сал қийинчилик бўлса қочаверса одам мақсадига етарканми? Худо билади Веранг қанақа ниятда? Яна чиройингга ишониб битта яримта мени севиб қолади деб ўтирган бўлсанг ҳеч ким эрингдек бўлмайди тентак қиз!
Гулсевар гўшакни қўйиб қўйди..хона бўйлаб уёқдан буёққа юраркан ишга базўр жўнади...кетаётиб худди ортидан кимдир кузатиб келаётгандек туюлди шартта ўгирилди ҳеч ким йўқ.Балки жуда чарчагандир...қадамини тезлатди..ортидаги инсон ҳам секин қадам босаётгандек туюлди тўхтамасдан секин ойнасини чиқариб лаб бўямоқчидек бўлиб ойнасини ортга тўғирлаб шошиб қолди..худди ўша кепкалик йигит..ортга ўгирилганди йигит ўзини одамлар панасига урди...
Рўмолчани ушлаб индамай йўлга тушди.Етиб борганда меҳмонхонада катта тайёргарлик кўрилаётганди.
-нима гап Хамид ака?-деди қўриқчиларга юзланиб.
-кичик шаҳзодамизни унаштирув маросими бўларкан..шунга тайёргарликда!
Гулсевар Жамилни унаштируви эканлигини фаҳмлади..негадир шу йигитга ўрганиб қолган экан..қандайдир тушуниб бўлмас тушкунлик вужудини қоплагандек бўлди..
-келдингми Гулсевар тезлаш..декаратив гуллар келганди қарашвор!
Гулсевар англаб-англамай қарашишга шошилди..кўзлари билан Жамилни қидирди..
-Гулсевар Жамилни чақириб кел!
Гулсевар ҳайрон қаради
-қаерда? Яъни улар ҳам шу ердами?
Зарнигор жилмайди
-тўй кимникию нега сенинг ҳаёлинг паришон?
Томда адашмасам..
Гулсевар одимларкан қалбидаги нимадирни англашга уринарди...Жамил балки у учун дўстдан ҳам яқинроқдир..аввал ёш эдими? Нега Жаҳонгирни севмаган? Ёки бўй етган қизлардек уни ўша вақт ўз шаҳзодаси деб ўйлаганми?
Меҳмонхона тепасида шаҳарни бор манзараси акс этган...Жамилни гавдасини кўриб Гулсевар ҳотиржам тортди..
-Ассалому алейкум!
Жамил овозни эшитиб ортга ўгирилди...тунд юзида ўзгача тароват акс этди
-сиз?
-безовта қилмадимми?-деди Гулсевар шамолда ўйнаётган сочини тўғирлаб...Жамил қизнинг гўзал юзига шамол ўйноқилаётган майин сочларига ўзагача завқ билан тикилди
-йўқ! Айни дамда келдингиз...-деди йигит жилмайиб.
-сизни пастга чақиришаяпти!-деди Гулсевар йигитни сўнгги бора кўраётгандек қараб...
-биламан!-деди йигит осмонга бир қараб сўнг Гулсеварга юзланди-баъзан осмон ҳудди қўл ушлагудек яқин масофада туради...
Гулсевар жилмайди
-қўрқмаяпсизми?
Йигит ҳам унга монанд жилмайди
-қўрқаяпман! Фақат бошқа нарсадан...
Гулсевар англамаса ҳам жилмайиб қўйди
-бугун қатъий бир қарорга келдим!-деди Жамил Гулсеварга яқинроқ бориб-буни онамга етқизиб берсангиз!
Гулсевар қўлига тутқизилган қоғозга қараб сўнг йигитга юзланди
-бу нима?
-онам тушиниб олади! Фақат олиб борсангиз бас!-деди йигит Гулсеварга меҳр билан боқиб.
-улар қаерда?
Йигит аниқ хона рақамини айтиб Гулсевар кетгач оҳиста юрагига қўл босди...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-хоним бу сизга экан!
Жамилни онаси қизни қўлига қараб ҳайрон бўлди..
-нима экан бу?
Гулсевар елка қисди
-айтмадилар!
Аёл хатга энди қўл чўзмоқчи эди телефони жиринглади..
-ҳа ўғлим! Бу нимаси?
Уёқдан келган овоздан аёл ялт этиб Гулсеварга қаради...
-ўғлим хазиллашяпсана?
Аёл қўллари титраб гўшакни ўчираркан Гулсеварга юзланди..
-қани ўтирчи!
Гулсевар ҳижолат бўлиб жилмайди
-хоним мени ишим кўп эди!
Аёл қизга синчиков боқди
-Жамил менга нима деганини биласанми?
Гулсеварни узун киприклари пирпиради
-йўқ хоним!
Аёл курсига ўтириб бошини чангаллади
-бу бола аниқ эсини еб қўйган! Тўй бўлмасмиш уйлансам фақат унга уйланаман дейди...
Гулсеварни биров гурзи билан ургандек бўлди
-Нима?
-тўғрисини айт ўғлимни севасанми?-деди аёл Гулсеварга жиддий боқиб.
Гулсевар ортга қадам босди
-бу мумкин эмас!
-ўғлимни ёнида ўралашадиган қизлар кўп лекин ҳаммаси унинг бойлиги учун! Шунинг учун ҳам ўзини тенги билан турмуш қурсин девдим...сен ўзи неча ёшсан?
Гулсеварни ҳамон лаблари титрарди...бўлиши мумкин эмас! Ахир уни эри фарзанди борку...ўзинг шуни истамаганмидинг? Унинг муҳаббатини қозонишни истамадингми?
Гулсевар хонадан югуриб чиқиб кетди...тезроқ бу ерни тарк этиши керак...
-тўхта Гулсевар!
Унинг қўлини Даврон тутиб қолди
-Даврон?
Даврон қизни кўзлари намланганини кўриб шошиб қолди
-нима бўлди?
-ҳеч нарса!-деди Гулсевар силтаниб.
-сен билан гаплашиб олишимиз керак!-деди Даврон уни қўлини куч билан ушлаб.
-мени сиз билан гаплашадиган гапим йўқ!-деди Гулсевар нафрат билан боқиб қўлини тортаркан.
-Гулсевар!
Уларга узоқдан Жамил яқинлашиб келаркан Давронга юзланди
-бу ерда нима бўляпти?
-Жамил илтимос аралашмай тур!-деди Даврон жахли чиқиб.
-уни қўлини қўйиб юборинг!-деди Жамил Давронни қўлидан Гулсеварни қўлини озод этиб-уни бир пайтлар севган бўлсангиз менимча бу уни қўлини доим тутиб олишингизга асос бўлмайди!
Даврон Жамилга қаҳрли қаради
-нима сен уни эримисан ҳимоя қиласан?
-мен ҳам уни севаман!-деди Жамил Гулсеварни нари тортиб Даврон билан юзма-юз тураркан...
-қачондан?-деди Даврон масхаромуз жилмайиб-қизиқ у сенга боласи борлигини айтганмиди?
Гулсевар Давронга қараб қотиб қолди...
Жамил тушунқирамай Гулсеварга боқди..
-ҳа айтганча фохишахонада яшаётганини ҳам!-деди Даврон алам билан...Гулсевар ортиқ чидаб тура олмади,Давронга бир шапалоқ туширди.
-оғзингизни тўлдириб фохиша деяётганингизни ҳам сизга ўхшаган эркаклар нафси йўлида ўйинчоқ қилган!
Гулсевар шундай дея Даврондан нигоҳини узиб Жамилга юзланди
-эртароқ айтишим керак эди...мен эрли жувонман боз устига болам ҳам бор!
Жамил ҳамон ишонгиси келмай лаблари титради..
-нега? Нега...
Гулсевар унинг гапини бўлди
-сабаби иш! Жуда иш керак эди...бу ердан кетаман,сизга эса бахт тилайман Жамил сиз ўзингиздек кўнгли пок қизга муносибсиз!
Гулсевар кўзи тўла ёш билан у ерни тарк этди...Тошкентнинг ям-яшил дарахтлари ҳам унинг йиғисига ўрганиб қолгандек сокин қимирларди..
"Даврон айтмаганда қачон айтардим...жувонлигимни билиб ранги ўзгариб кетди..қайси хаёл билан унга умид бердим,қиз боламидимки орзулар осмонида учадиган"..лекин барибир юракдан Жамил уни ортидан югуриб чиқишини нима бўлишига қарамай уни севишини айтишини кутди...афсус ортидан чироқлар милтиллаб қолаверди..кўнгли ўксиди..наҳот чин севгига нолойиқ! Бу дунёда фарзандидан бўлак муҳаббатига сазовар инсон йўқ ҳам аслида...уйга етиб келиб ичкарига кириб эркак кишини оёқ кийимларини кўриб ҳайрон бўлди.
-Вера опа!-деди ичкарилаб.Ичкарида диванда икки эркак қадаҳда май ичиб ўтирарди.Улар Гулсеварни кўриб лаб-лунжини йиға олмай қолди
-келинг яхши қиз!
Гулсевар уларга ижирғаниб боқди
-Вера опа қаерда?
Биттаси жилмайди
-ичимлик олиб келгани кетди..сизга ҳам етади ўтиринг!
Гулсевар нима қилишини билмай сумкасини чангаллади
-менимча адашиб келгансизлар! Ҳозироқ чиқиб кетинглар...
Эркакларни қоши чимирилди
-ўзи етаклаб келди! Пулини долларда тўладик шунга яраша хизмат қиласизлар!
Жамил Гулсеварни уйи яқинига машинасини тўхтатди...ҳаммасини бафуржа гаплашиб олиши керак..қаёққа ғойиб бўлди бу қиз тезда?
Балки ҳаммаси Давронни ёлғонидир...
Эркаклардан бири Гулсеварни тиззасига куч билан ўтқиздириб олди
-Вера сени ёнингда ип эшолмаскан гўзалликда!
Гулсевар куч билан силтанди
-қўйвор!
Эшикни очиқлигидан шубхаланиб ичкарига кирган Жамил Гулсеварни бегона эркак қучоғида кўриб жони чиқай деди
-ёрдам беринг!-деди Гулсевар йиғлаб.
-буниси ким бўлди энди? Ҳаммани эплайман деб ўйлаганми бу Вера?-деди эркаклар кулиб.
Жамил жахл билан бориб Гулсеварни қўлидан тортиб бурчакка итардида эркакни ёқасидан олди
-кимсан?
Эркакни башараси бужмайди
-фохишахонага кимлар келади сенингча?
Жамил эркакка мушт туширди.
-бас қилинг!
Дўкондан қайтган Вера бор овозда бақирди.
-эй менга қара ким бу йигит? Пулни қайтар..биз бунга келишмагандик..-деди нариги эркак жахли чиқиб.
-кетса булар кетади сизлар эмас!-деди Вера қўлидагиларини стол устига қўйиб.
-шу иш сизга ёқадими?-деди Жамил ҳамон қалтираётган Гулсеварга хавотир билан қараб сўнг Верага юзланаркан-болам бор дегандингиз?
Вера бор овозда кулди
-бола? У меники эмас! Манови мулойим мушукчангники..мени ишимга халақит бермай кетинглар..
-Вера опа..бу иш сизга ярашмайди!-деди Гулсевар куюниб..
-шуни сен айтаяпсанми? Неча кундан бери нон-тузимни еб энди ҳаёлингга келдими? Ё мана бу бойвуччани ёнида ўзингни сипо кўрсатгинг келдими? Унутма эркакларга нима деса кўниб кетаверадиган мулойим мушукчалар ёқмайди қаттиқроқ қучоқла бунисиям эрингдек кетиб қолмасин...
Гулсевар Верани энди кўриб тургандек қаради..ахир неча кундан бери опа ўрнида опа эдику? Нима айб қилдики бунчалик нафратланябди
-менимча кетганингиз дуруст!-деди Жамил уни қўлини тутиб...Вера эшикни уларни ортидан қарсиллатиб ёпаркан Гулсевар яна бир марта яқин инсонидан панд еганига юраги қаттиқ оғриди.
-илтимос йиғламанг!-деди Жамил ёнидан дастрўмол чиқариб.
-сиздан илтимос мени унутинг! Биламан худбинлик қилдим сизни алдамаслигим керак эди..
Жамил ҳўрсиниб сўнг қизга термулди
-хўп эрингиз қаерда?
Гулсевар бундай савол кутмагани учун йигитга ялт этиб қаради...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12