7-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: Нафиса Маликова.
Гулсевар билан Жамилни нигоҳлари тўқнашди..ишдан кечишга тайёрмисан Гулсевар? Шундоқ ҳам шу ёшгача бир ишни эплай олмадинг..уйга энди қайтишга юзинг чидайдими? Даданг қандай қабул қилади?
-кечиринг баъзан ўзимни жуда эркин тутиб юбораман!-деди йигит қизни ҳижолат қилгиси келмай..Гулсевар ҳомуш жилмайди
-дейлик ҳеч ким севмаган!
Жамил ишонқирамай боқди
-бўлиши мумкин эмас!
-нега? Баъзи аёллар тақдирига бахтли бўлиш битилмайди..
Яна нигоҳлар бир зум тўқнашди..Жамил нохуш суҳбатни тўхтатиш учун сўз қидира бошлади...
-энди уйга борақолинг! Ивиб кетибсиз...-деди тили айланиб.
Қиз билан ёнма ён қадам босаркан нега уни бунчалик маъюс эканлигини сабабини билгиси келарди..лекин қизни кайфияти уни ташвишга солди,унинг баҳор ҳавосидек ўзгарувчан гўзал юзига яна ғам соя солишини истамади.
-шу маҳаллада яшайсизми?-деди Жамил атрофга боқиб.
-ҳа шу! Лекин квартирада тураман..асл уйим бошқа жойда..-деди Гулсевар ияги қалтираб.Йигит кастюмини ечиб яна қизга илиб қўйди
-қарасам барибир уйга таклиф қилмас экансиз..ҳа майли балки ижара деб уялаётгандирсиз!-деди кулиб.
Шу вақт чиқиндиларни кўтариб олган Вера кўринди
-Гуля!
Гулсевар шошиб ортга қаради..
-Вера опа!
Жамил Веранинг олди очиқ кийимига,калта шортигига ёқтирмайгина боқаркан феълига муносиб жилмайди
-узр хонимлар! Сизларни безовта қилмай...дугонангиз сиздан қўрқаркан уйга киритишга қўрқди!-деди Жамил қимматбаҳо соатига бир қараб.Вера ёшгина йигитнинг кўркам.қиёфасига қараб бир зум кўз уза олмади..
-нега экан? Сиздек йигитни меҳмон қилмасак уят бўлар!-деди йигитга яқинроқ келиб-сиз Гуляга ким бўласиз?
Жамил ўзига ҳаддан ортиқ яқин турган қизга қараб сокин жилмайди
-бошлиғи!
Жамил эскигина домга оёқ кийимини авайлаб ечди..уни кузатиб турган Вера жилмайди
-ўзи ҳеч бунақа уйга кирганмисиз?
-биринчи киришим!-деди Жамил ичкарига кўз ташлаб.
-мен чой қўяй!
Гулсевар олдинроқ кириб ошхонага ўтаркан устидаги костюмни авайлаб ечди..
-шинамгина экан!-деди Жамил ичкарига қадам босиб.
-ҳа энди жуда зўр бўлмаса ҳам ҳамма шароити бор!-деди Вера юраркан..
Жамил уйнинг торлигига шароитига қараб қандай бундай уйда яшаш мумкинлигини ҳаёлига сиғдира олмасди.
-ўзи уй неча хонали?-деди қаёққа ўтиришни билмай...Вера йигитнинг пайпоғига қараб кўзи косасидан чиқди..баъзан бой клиент чиқса кўрганди бу пайпоқни донаси палон сўм,унинг пулига бошдан оёқ сарпо беради.."Чаккимас"деди ҳаёлан йигитни зимдан кузатиб.
-қаҳва дамлаябман қанақа ичасиз?-деди Гулсевар ошхонадан чиқиб...
-аччиқ!-деди Жамил Вера таклиф қилган жойга ўтириб..шу пайт Гулсеварни ичкарида ухлаб ётган ўғлини ғингшиган товуши эшитилди
-бола овозими?-деди Жамил ҳайрон бўлиб..
Вера ва Гулсеварни кўзлари бир-бирига тўқнашди..
🌺🌺🌺🌺🌺
-менга Гулсевар исмли ходимангизни ҳужжатлари керак!-деди Даврон хизматчига..
-лекин ака бундай маълумотлар сир сақланади!
Даврон баланд бинонинг томидан милтиллаб турган шаҳарни кузатаркан Гулсеварни кўздаги ёшларини эслаб лабини тишлади.."Эри қаёқда экан уни?"
-у турмуш қурганми?
Гулсевар ўғлига қарашга кириб кетган Вера ортидан ноилож бош силкиди..
-эри қаёқда?
Жамил Гулсеварга қараб қаҳвасини секин ҳўплади..
-ташлаб кетган!-деди Гулсевар қилаётган ишидан виждони қийналиб..
Жамил қаҳвага секин қаради..арзон қаҳва таъми..юзи буришди аммо қиз ҳафа бўлмасин деб номига ҳўплади..
-отасиз фарзанд ўстириш қийин! Барибир аёл киши ёнида эркак киши бўлиши зарур доимо суйнадиган..-дея Гулсеварни ўйга чўмган кўзларига қаради..
-ухлаб қолди!
Ичкаридан чиққан Вера Гулсеварга қараб билдирмай кўз қисиб қўйди..
-сир бўлмаса нима иш қиласиз?-деди Жамил Верага қараб..
Вера сокин туриб ним жилмайди
-нима иш бўлса қилиб кетавераман!
Жамил ачиниб боқди
-истасангиз бизда иш бор!
Ичидан бу ойдеккина аёлга ачинди ахир боласини боқа олмай қинғир йўлларга кириб кетаётганлар қанча?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Гуля бунча зўр йигит!-деди Вера иномарка машинасига ўтириб кетган Жамил ортидан..
-Вера опа у унаштирилаяпти!-деди Гулсевар Веранинг қилиғига кулиб.
-тожи мне! Нуқул шунақа красавчиклар эгалланган бўлади! Қизларам кимга тегишни билади...менга қара нега яна ҳўл бўлиб келдинг?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Даврон қизни манзилини топганди...эртаси куни яхшилаб атрофни айланди,бир пайт Гулсевар ўғлини етаклаб чиқиб қолди..Давронни юзи оғриқли хотиралардан бужмайди.."Нега у ўзини эрга тегмаган деб кўрсатди? Бола уникига ўхшайди"...Даврон қизни орқасидан изма-из тушди..
Гулсевар оппоққина бўлиб дўмбоқ юзчалари кулиб турган ўғлини маҳкам қучди..
-ҳали бир кун келади сен ҳам дунёдаги энг бахтли онанинг фарзандидек шодон елиб чопасан!
Гулсевар намланган кўзларини артди..ўйингоҳда кўпчилик оталар ўз фарзандларини ўйнатиб юрарди..айримларини хотинлари деярли рўмолда...Гулсевар ўйга чўмди,ахир у ҳам улардан кам эмас..лекин нега бахтли эмас?
Ўғлини сакрайдиган жойга ўтқиздириб бироз ўйнатди сўнг ўғли сув сўрагач ўйингоҳ ёнидан сув олишга қарор қилди..сув яқинлиги сабаб ўғлини қўйиб сув олиб келди..келганда эса ўғли йўқ эди.Жони чиқай деди..
-Али...Алишоҳ!-деди атрофни қидириб..
-аянгга борасанми?
Гулсевар рўпарасида турган Давронни кўриб шошиб қолди..Даврон секингина Алишоҳни ерга қўйди..
-борақол!
Гулсевар ўғлини маҳкам қучиб кўтарди..
-раҳмат!
Давронни нигоҳларида сўрашга ботина олмаётган саволлари бисёр эди..
-йўқ демасангиз бироз гаплашсак!
Гулсевар юраги потирлаб ўғлини топгач унга йўқ дея олмади...
Даврон музқаймоқни қўйиб Гулсеварга боқди..
-буёққа қандай келиб қолдингиз?
Гулсевар чуқур нафас олди..осонми воз кечилганини тан олиш?
Узоқ гапирди..ҳар гапида узун киприклари намланди..аммо эрини ўзгаси билан юриб кетганини айтмади шунчаки бир-биримизга мос келмадик дея қутулди..
Даврон уни миқ этмай эшитди..қизга ҳар қараганда олис ўтмиш ҳислари жонланар негадир унга далда беришни қалбдан истай бошлади..
-сиқилманг Гулсевар ҳали бутун ҳаётингиз олдинда...-деди қизга меҳр билан боқиб..телефони жиринглай бошлади..
-гаплашаверинг анчадан бери жиринглаябди!-деди Гулсевар Давронни ҳижолат қилгиси келмай фарзандига қараркан...
Даврон экрандаги "Онаси"деган ёзувга қараб ўйга чўмди...
-Ҳилол мен ишда эдим!
Гулсеварни уйигача кузатиб қўйган Даврон аёлига ёлғон гапиришга мажбур бўлди.
-нега овозингиз бошқача?
Даврон аёлини сезгирлигига тан берди..аёллар чиндан ҳам сезармикин эрини нималар ўйлаётганини..Даврон ҳамон юрагидаги соғинчни боса олмасди.Йиллаб ета олмай алам билан яшагани..тақдир эса устидан кулгандек Гулсеварни унга рўпара қилгани..яна боши очиқ ҳолатда..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Вера Жамилни инстаграмини кузатаркан йигитга тобора маҳлиё бўла бошлади.Йигит ёш бўлсада анча омадли кўринади..узун тирноқлари билан йигитнинг суратларини катталаштира бошлади..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-дада мен келдим айтилган жойга!
Жамил дадаси янги бизнес бошлашга уринаётгани учун ёрдам беришга қарор қилганди.Баланд бино устидаги рестаран..меҳмонхона хизматчиларидан ҳам бу ишга жалб қилинганлар бўлгани учун кўпам ошхона ишларига аралашавермади...
Юрак ютиб баландликдан пастга қарашга уринди аммо ранги бўздек оқариб кетди...
-суввв...сув ичасизми?
Таниш овоздан ўзини баландликдан сал нари олиб ўгирилди..
-Гулсевар!-деди юзига табассум югуриб.
Гулсевар ранги бўздек оқариб кетган йигитга хавотир билан боқди
-яхшимисиз?
Жамил қизни қўлидаги сувни олиб номига хўплади..
-сиз кечаси ишламасмидингиз?-деди сочлари шамолда майин тебранаётган қизга қараб.
Гулсевар нигоҳларини баландликдан жимитдек кўриниб турган одамларга қаратди..
-бу ердаги хизмат ҳақи баландроқ экан!
Жамил бир қўли билан узоқда кўриниб турган дўконни кўрсатди..
-ҳеч шу ерга борганмисиз?
Гулсевар Жамилга ҳайрон боқди..
-йўқ! Қандай жой у?
-антиқа буюмлар сотиларкан эшитишим бўйича..баъзан оддий одамлардек ўз қизиқишларим билан шуғуллангим келади!
Жамилни нигоҳларини маъюслик қоплади..
-ҳаёт шунақа эканда..баъзан бизни биз истамаган йўллардан етаклайди!
Жамил қизга қизиқиш билан боқди...
-истайсизми ўша дўконга боришни?
(Аллоҳни қаҳридан қўрқ бандани ғийбатидан эмас)
Гулсевар йўллардан юраётиб одамларга ғалати қараб қўяётган Жамилга қараб кулимсиради
-ҳеч пиёда юрмаганмисиз?
Жамил қизга қараб ҳижолатли жилмайди
-бунчалик кўп оламон ичида юрмаганман!
Гулсевар атрофга қараб беихтиёр шодон болалигини эслади..ташвишлар билан бўлиб бир бора атрофга назар солмаган экан...ҳамма инсонлар шоша пиша ўз ҳаёллари билан юрарди..Гулсеварни яшашга иштиёқи ортди.
-автобусга чиқасизми?
Жамил қизга тушунқирамай боқди
-автобус?
-ҳа!-деди Гулсевар қувониб.
-қаерда бор?-деди йигит атрофга қараб..умрида автобусда юрмаган қандай бўларкин?
-нариги ёқда қаранг!
Гулсевар бугун шунча вақтдан бери ҳис қилмаган туйғуси яшашга иштиёқни сезди...дунёларни ўзгартириб юборадиган куч томирлари бўйлаб оқаётгандек ўзини тетик ҳис этарди...
-балки чиқмасмиз!-деди Жамил ҳадиксираб..ҳаёлига ичи тўла одам бўлган автобус келиб яқин атрофга қаради...
-қўрқманг! Автобус ҳам инсонга завқ беради..-деди Гулсевар жилмайиб...Жамил қизни ҳилпираб турган ҳарир шарфи юзидаги қувончга қараб бир зум ўзини бошқа оламда юргандек ҳис этди..бу оламда таъқиқлар йўқ эди..фақат ҳотиржамлик...тезлик билан келаётган машинадан қизни қўлини тортиб асраб қолди...
-жинними бу?-деди Гулсевар ҳовлиқиб сочларини тўғирларкан..сўнг Жамилдан секин қўлини тортди..
-раҳмат!
-арзимайди!-Жамил ўзига нима бўлаётганини англамай қизга жилмайди-келяпти ўша автобусингиз!
Биргаликда йўлдан ўтишаркан Жамил кулди
-шартмиди қоида бузиш?
-тунелга кўп вақт кетади!-деди Гулсевар кулиб..
-иии қаранг йўл патрул ходими!
Гулсевар йўл бўйи йигитни хазилларига мириқиб куларкан ўзини бир дам ҳамон оилали эканини унутганди..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-бунисини қаранг!
Йигит қадимий соатни кўрсатиб жилмайди
-ярашдими?
Гулсевар бошига қадимий маликалар таққан тиллақошдан тақиб йигитга саволомуз боқди...Жамил бир дам қизни худди келинчакдек тасаввур қилиб юраги ҳапқирди..
-худди эгасидек бетакрор экан!-бу гап оғзидан қандай чиқиб кетганини ўзи ҳам англай олмай қолди...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-қани у?-Жамилни қидириб чарчаган онаси эрига телефон қилди.
-бу ўғлингиз билан жиддий гаплашиш керак! Битта яримтаси бошини айлантирмасдан унаштирувни тезроқ ўтқизиш керак....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13