4-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: ШАМСИНУР
Томи кетганми буни, нималар деб валдираяпти? Агар имконсиз бўлмасам бу ерда бир кун ҳам қолмасдим. Жахлим чиқиб кетди. Яна шериклардан эшитганлар бор.
-Ҳа жимиб қолдинг?
-Илтимос ҳазилни йиғиштиринг. Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман.
-Унда нега мен ишга келганимда ўзгариб келдинг?
Саволни қара, бефаҳм, сенга нима десам а?
-Мени ўз ҳолимга қўйинг, ёки ишдан кетайми?
-Бўлди гапирмади деб ҳисобла.
Шундан сўнг Эркин бошқа гапирмади. Мен эса ишга киришиб кетдим. Янги келган товарларни жойлаштираётгандим кассани олдида яна мени қўрқувга солувчи овоз янгради.
-Маркетлариз менга ёқди. Ҳамма нарса бор экан.
-Имкони борича тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз.
Эркин ҳаридорлар билан ҳушмуомала бўлар, уларни кўнглини олишга ҳаракат қилар экан. Буни гапларидан сезиш мумкин.
-Мен яқинда кўчиб келдим, бу ерларни унча билмайман.
-Иее сизам ўзимиздан экансизку, бирор ерни тополмасангиз, ана йигитлар ёрдам беради.
-Рахмат ука.
Оёғимгача қалтирай бошладим.
-Марҳамат киринг ҳарид қилинг.
Ҳозир у мен томон ўтади. Шу пайт аксига олгандек Эркин чақирди.
-Сумбула.
Ўлдим, ҳозир мени кўради. Исмимни эшитди. Зўрға Эркинни олдига чиқдим.
-Лаббай.
Ғиёсга эса қарай олмадим.
-Менга аччиқроқ қаҳва тайёрлаб бер.
-Х... Хўп.
Ана шунда мени қўрқувларим бекорга эканини тушундим. Овози ўхшаса ҳам бу одам умуман бошқа эди. Ҳаттоки юзи умуман Ғиёсни тескариси малла эди. Шунчалар енгил тортдимкиии.
-Ҳалиям турибсанми?
-Ҳозир.
Мен ўзим билан бўлиб Эркинга қаҳва дамлаш эсимдан чиқибди. Энди эркин нафас олдим. Қўрқувим ҳам йўқ. Ичкарига ўтибоқ линзамни ечдим. Аллоҳга шукр.
***
Сарварани негадир кайфияти йўқ. Сўлиб қолибди. Отасини аҳволини энди таъсир қила бошладими?
-Сара аҳволингиз яхшими?
У бошини кўтариб менга қаради. Кўзлари ҳам анча маюслашиб қолибди.
-Яхши.
-Сизга нимадир бўлган, Шердор билан урушдингизми?
-Йўқ ҳаммаси жойида.
-Унда нега?
-Айтолмайман, илтимос мени қийнама.
Руслан келиб ортимизга ўтириб олди.
-Сумбула сиздан илтимосим бор.
-Мендан?
У одатда менга умуман гапирмасди.
-Нима гап?
-Бизни ёлғиз қолдира оласизми?
Шу гапни айтиши билан Сарвара менга йўқ ишорасини қилди.
-Йўқ, Сарани мазаси бўлмаяпти.
-Уни бошқа нарсага мазаси бўлмаяпти. Биз гаплашоб олайлик отдек бўлиб кетади.
-Афсус кейин гаплашасиз.
-Сара бошқа чора қолдирмадинг.
Биз аудиторяда фақат уччов эдик.
-Бугун мен билан кетасан.
-Руслан сенга тушунтирдимку.
-Йўқ деганман сенга, мен аҳдидан қайтадиганлардан эмасман. Шердорни рақамига расмларни юбориш ҳеч қанча вақтни олмайди.
-Қанча сўрайсан мени тинч қўйишинг учун. Мен сени мард йигит деб юрардим.
-Хахахааааа жуда кулгули чиқди. Мард эмиш. Менга пулингни кераги йўқ, ўзимники тиқилиб ётибди. Жонимга теккунингча айтганимни қилиб турсанг сенга ёмонлигим теҳмайди. Акс ҳолда.
-Бас, кейин гаплашамиз.
Уларни суҳбати мени шокда қолдирганди. Бири эрли аёл, бири ҳали бўз йигит. Булар нима ишлар қилиб юрибди. Сарварадан баттар кўнглим қолди. Уни ёнида юриш аҳмоқлик. Дарсдан кейин менимча Сарвара Руслан билан кетди. Эссиз Шердор, гап сўзларга парво қилмай шу қизга уйлангандия.
-Фарҳодовна кабинетимга кирасизми?
Оббо бу Музаффаров мени тинч қўймас эканда. Оёғимни зўрға судраганча ортидан юрдим. Кабинетга киргач эса аввал дарсдан гапирди. Кейин мақсадга ўтди.
-Дадангизни судида қатнашганман.
Унга анқайиб қарадим.
-Ҳайрон бўлманг, менинг ихтисослигим ҳуқуқшунос. Сиз ҳақингизда обдон суриштирдим.
-Нега, билсам бўладими?
Шу етмай турувди. Мен негадир яна қўрқувни ҳис қилдим. Бу қўрқувлар бутун умр мени тарк этмаса керак.
-Сиз билан яқиндан танишиш ниятида эдим. Агар яхшироқ , яъни жудаям яхшироқ танишиб олсак, дадангизни айби енгиллатилишига ёрдам берардим
-Қанча сўрайсиз?
-Менга пулингиз керак деб ўйлайсизми?
Музаффаров домла ўрнидан туриб мен томон юра бошлади. Орқага тисарилдим.
-Хўп мени танидингиз дейлик, бундан сизга нима наф?
Унга нафрат билан қарадим.
-Нафини ўша пайт айтаман. Жуда гўзалсиз, бу гўзалликни фақат кўр одам кўролмаслиги мумкин.
-Узр мен сизни тушинишга ожизлик қиламан. Маъзур тутасиз ишга кеч қоляпман.
Гапимни айтдиму, хонадан отилиб чиқдим. Аблах мени анавинақа бузуқларидан деб ўйлади шекилли, кўзларингга ўт тушсин. Яна домламиш бу. Исмини қаранг Турсун. Турмай йўқолиб кетгани яхши эди бу одамни. Қайданам педагог бўлиб келган. Энди бундан қандай қутилсам. Ишга борганимдаям асабийлигим тарқамаган эди. Неча маротабадир қўлимдан нарсалар тушиб кетаверди.
-Опа бугун ғалатисиз?
Миршод пайқабди.
-Қўявер ўқишда бироз асабим бузилди.
-Дугонангиз боряптими?
-Ҳа боряпти.
-Шердор ака увол кетдида.
-Тўрт йилдан бери биргамиз дегандику.
-Ҳа тўрт йилдан бери лоҳлаб юрибдида. Сиз эса ишонмагандиз.
-Майли тўғри юрса ошини, саёқ юрса бошини ейди.
-Гапниям бопладиз.
-Иш вақтида гап сотиб ўтирибсизларми?
Овқат тушган пашшадек Эркин келиб қолди.
-Опани мазалари йўқ экан.
Жинни Миршод шундай деб ёнимдан узоқлашди.
-Тинчликми? Нима бўлди сенга?
-Ҳеч нима.
Ишимда давом этдим. Кеч тушгач эса Шаҳло опа кириб келдилар. Сира ҳам кутмагандим.
-Сумбула яхшимисиз? Сизни ишдан қўяман. Эркин рухсат берасан а?
-Сизга йўқ деб бўлармиди опа?
Биз опа билан ичкари хонага кирдик. Бу ерда дам олиб овқатланиб олардик.
-Сумбула менга ёрдамингиз керак.
-Нимага? Ҳавотирда кўринасиз?
-Шердор... Уни хотинидан ажратишимиз керак.
-А?
-Ҳайрон бўлманг, дугонангиз кимлиги менга сир эмас. Ҳаттоки у гаплашган геникологни ҳам топдим.
-Нималар деяпсиз, қанақа гениколог?
-Сарварани саёқ юришини биласиз, у укамгача нечтасини тўшагида ётган бу менга қоронғу, лекин уйимизга гард юқмагандек кириб келди. Тўй куни ҳам буни сезганман. Шердорни бахти учун деб тилимни тийдим . Энди эса бу ўзини йиғар дегандим, аммо ўзгармайди. Бизни оилани булғашини хоҳламайман . Укам билса уни ўлдириб қўяди. Шундай қилиш керакки Сарварани ўзи укамни ташлаб кетсин,Шердор сирни билмай туриб ундан кўнгли қолсин.
-Гапингиз тўғри лекин мен нима қила оламан?
-Сиз Сарварани ҳар қадамини менга етказинг. Ўзим ушлаб олсам бўлди. Қолганини эплайман. Шердорни умрини қамоқда ҳазон қилгим йўқ. Тезроқ улгуришимиз керак. Вақт йўқотяпмиз ҳолос.
-Мен фақат дарс вақти бирга бўламанку Сара билан.
-Қачон келган,кетганини айтиб турсангиз бўлди. Илтимос йўқ деманг, мен ўзим учун эмас оилам учун сўраяпман.
-Ҳаракат қиламан
-Мени тушунишингизни билардим
Кутилмаганда Шаҳло опа мени қучоқлаб олдилар. Кейин эса хайрлашганча чиқиб кетдилар. Ўша кундан бошлаб мен Сарвара ҳақида Шаҳло опага етказиб турдим. Сарадан узоқлашганим сари у мени назарига илмай қўйди. Уйига ошкора чақирарди.
-Сумбула бугун уйга меҳмон келаркан, ёрдамга бор. Улар улгуролмай қолмасин.
-Бугун?
-Ҳа бугун,ҳақини аввалгидан ортиқроқ тўлайман.
Бунақа гапларни энди курсдошларим олдида ҳам айта бошлади. Менга қанча алам қилмасин боришга мажбур эдим. Олдинда сессия уни ёпишга ҳам пул керак. Насиба эса Сарани ортидан ёмонларди. Руслан билан яширинча кўз уриштиришини ҳам сезмай қолмасдик.
-Музаффаров сени чақирибди.
-Нима иши бор экан?
-Кабинетга келсин деди.
Кабинетга келсин. Бу хабар миямда айланаверди. Нега ҳаёт шунақа а? Тинч яшай десам бир муаммо тайин туради. Жахл билан юриб кетаётганимда қаршимдан чиққан инсонга ёмонам туртилиб кетдим.
-Кўзизга қарасангиз...
-Юрчи мен билан.
-Бу ерда нима қиляпсиз?
-Сени излаб келдим.
Мен унга тушунмай қарадим. Лекин юрагим ноҳушликни сезиб турарди.
-Менда нима ишингиз бор? Саевара қаерда?
-Сумбула буни сендан мен сўрашим керак. Сарвара сен билан дарс қиламан деб айганди.
-Нима?
Бу қиз тушмагур айбларига мени ҳам шерик қилмаса яхши эди
-Айт қаерда у?
-Шердор мен ростдан билмайман уни қаердалигини? Балки онасини уйига кетгандир?
-Кеча ўша ерда эди.
Шердорга нима деб жавоб беришни билмадим. Жуда қийин вазиятда қолгандим. Ортимдан чақиришгани учун қарашга мажбур бўлдим.
-Домла кутиб ўтирибди.
-Эҳ худо энди нима қилдим?
Шердор мени ҳолатимни кузатиб тургани ҳаёлимга ҳам келмаганди.
-Сумбула бирор муаммо борми?
Балки Шердор менга ёрдам берар. Унга ҳаммасини айтиб беришга қарор қилдим.
-У отангни чиқаришим ёки айбини енгиллатишим мумкин деди.
-Хўш?
-Лекин у... Ҳуллас яхши йўлни таклиф қилмаяпти. Дарслардаям нуқул мен билан ўчакишгани ўчакишган.
-Юрингчи. Менга домлани хонасини кўрсатинг.
Биз Шердор билан Музаффаров домлани хонасига бордик.
-Домла кирсам майлими?
Шердор эшикни ортида турди. Домла мени ёлғиз деб ўйлаганди.
-Фарҳодовна бунча интиқ қиляпсиз одамни? Ноз қиладиган нимангиз бор?
-Бас! Оғзизга қараб гапиринг. Домла деб ҳурматизни қилдим. Индамаса жа ҳаддиздан ошиб кетяпсиз.
-Бу гапларингиз отангизга яна неча йиллар қўшишини билмайсизда.
-Неча йил қўшаркан?
Эшик ортидан Шердор кўринди.
-Сиз кимсиз?
-Сумбулани акаси. Шу гапларингиз учун истайсизми институтдан четлатилишни?
-Ў ука манга пўписа қиляпсанми? Мени томирим бақувват, унча мунчасини кучи етмайди.
-Синглимга яна бир оғиз ортиқча гап қилсангиз эркакчасига гаплашамиз. Сизни огоҳлантирдим.
Аслидаям Турсун домлани ранги оқариб бўлганди, зўрға ўзини мард тутиб турарди. Шердор шу гапни айтиб мени хонадан олиб чиқди.
-Агар яна бирорта ортиқча ҳаракат қилса менга айтинг Ўзим у билан бошқа усулда гаплашиб қўяман.
-Рахмат сизга.
Шундай йигитни увол қилаётган Сарварани уриб ўлдириб қўйгим келди.
-Кетдик, бирорта курсдошиздан Сарани сўраб беринг.
-Хўп.
Мен ҳам одам қуригандек Насибадан сўрабман.
-Насиба Сарани кўрмадингми?
-Руслан чақируди, машинасида қаергадир кетишди.
Шу гапни бекор айтдида, Шердор борлиги ни пайқамадиям. Шердорга қарагандим қўллари мушт бўлиб тугилганди.
-Сумбула Руслан ким?
-Курсдошим, сиз бошқа ҳаёлга борманг, Руслан Сарадан кичик ҳудди укасидек кўради.
-Нега телефони ўчиқ?
Заряди қолмаган бўлса керак.
Шердор кетди. Аммо унга қараб мени дилим оғриб қолаверди. Наҳотки шундай йигит бир беҳаёни деб абгор бўлса. Буларни барчаси ҳақида Шаҳло опа билан гаплашмасам бўлмайди. У кишига ҳаммасини айтишим керак. Ишга боришдан олдин Шаҳло опага қўнғироқ қилиб барчасини айтиб бердим.
-Сумбула Шердор хотинини шунақа қилиқлари борлигини билиб бироз совисин, кейин ҳақиқатни билса жазавага тушмайди. Бирдан билмагани яхши.
***
Ўша воқеалардан сўнг Сара ва Шердор ўртасида бироз совуқлик сезилиб қолди. Сара ўзини қандай оқлаган билмадим, лекин эридан тарсаки емай қолмаган. Анча вақтгача аразлаб юрганини сездим. Мен ҳам Шаҳло опани таклифларига кўра Шердорларни уйига бир неча маротаба ёрдамга бордим, аммо доимгидек дугонам бўлиб эмас, менга хизматкорга муомала қилгандек муомала қила бошлади. Бу нафсониятимга тегса ҳам, чидашдан ўзга чорам қолмаганди.
-Сумбула хонамга кириб ётоқни чойшабини алмаштириб бер.
Биз Фарида опа билан уч хил димламага ҳаракат қилаётгандик.
-Келин ўзингиз алмаштиринг, Сумбулани иши бор.
-Уффф ойи бир пасда алиштиради. Мен ҳаммомга кирмоқчиман, унгача алиштириб қўйсин. Пулини оладики, қиладида.
Унинг бу сўзларидан кўнглим жуда оғриди. У биларди мен ҳам ўзига тўқ оиладан чиққанимни, афсус дўст деганим менга душман бўлиб чиқди.
-Бўл нега қаққайиб турибсан?
-Хўп.
Қўлларимни ювиб Сарани хонасига кирдим. Кейин ётоқни чойшабини алиштира бошладим. Сара душда баралла қўшиқ айтганча чўмиларди. Дарров изимга қайтдим.
-Ўғлимни куйдирмаган бўлайда.
-Нега ундай деяпсиз хоним?
-Умуман уқуви йўқ буни, фаросат деганини айтмаса ҳам бўлади
Фарида опа бошқа гапирмадилар.
Биз овқатни тайёрлаб бўлдик. Фарида опага шунақа биргаликда таом тайёрлаш ёқар экан, аммо хизматчилардан кўнглим чиқмади дедилар. Шу сабаб мени тез-тез чақираётганларини айтдилар.
-Сумбула турмушга чиқиш ниятингиз йўқми?
-
Шаҳло опани бу гаплари мени довдиратиб қўйди.
-А? Йўқ... Йўқ ниятим .
-Тоқ ўтмоқчимисиз?
-Майли нима бўлса ҳам. Аммо турмушга чиқмайман.
-Дадангиз ҳам озод бўладилар, буни ўйламанг. Қайтангга сизни бахтли эканингизни эшитсалар ҳурсанд бўладилар
-Мен ҳали ўқишни тугатмадим. Қолаверса ҳозир онамга жуда керакман.
-Сизни биттаси қўлизни сўрамоқчи. Нияти жиддий.
-Мен бу мавзуда гаплашишни истамайман. Агар яна бир марта шунга ишора қилсангиз сиздан ранжийман опа.
-Майли синглим бу ҳақида гаплашмаймиз.
Шаҳло опа бироз хафа бўлдилар, аммо наилож. Улар мени турмушга чиққанимни билишмайди. Шундай экан мен ҳам билдиришни истамайман . Билсалар сабабини сўрашади. Нима дейман, ўз онам сабаб ёшлигим дўзах азобида ўтган дейманми?
***
-Сумбула Шердор билан ўртангизда нима бор?
Сарани бу саволидан ажабландим.
-Бу нима деганинг?
-Нега эримни атрофида ўралашяпсан?
-Ақлингни йиғиб ол. Эсимни еганим йўқ хотини бор эркакка осилиб.
-Бойваччаку, бир икки кўз сузгандирсан?
Мен жавоб қайтармай Сарани ёнидан кетиб қолдим. Қаерданам шу уйни хизматига келаман. Роса жонимдан тўйдирди бу ойимтилла. Руслан биланку гаплашмаяпти, Руслан ўзига бошқа овунчоқ топиб олган. Ўшани аламидан менга жахл қиляптими бу?
-Сумбула, бугун уйга энг яқин дугонам келади. Шуни яхши кутиб олиш керак. Ҳизматчилар барибир сиздек дастурхонни дид билан безолмайди.
-Фарида опа ҳаммаси жойида бўлади.
-Дугонангизга ҳам ўргатинг, санчқи билан қошиқни жойини адаштирмасликни.
-Хўп.
Биз ҳаммамиз бирлашиб меҳмонхонани нозу, неъматларга тўлдирдик. Сара эса тирноғини эговлаганча бизни томоша қилиб ўтирди. Уни ҳаракатлари қайнонасини ҳам энсасини қотирарди. Хода ютгандек бир жойдан жилмаслиги қайнонани сабрини тўлдириб юборганди.
-Келин қўлиздагини қўйингда сиз ҳам ёрдамлашинг.
-Пулини оладику, қиладида.
-Бу нима деганингиз? Ўзингизни уйингиз бегонага қилмаяпсиз.
-Ойи мен шунақага ўрганганман. Бошқача бўлолмайман.
Сара зарда билан хонасига кириб кетди. Ҳаттоки меҳмон келганда ҳам чиқмади. Фарида опани дугоналари Фотима опа келганида фақат мен ичкарига кириб чойдан хабар олиб қарашиб турдим
-Фарида, роса соғинибман сени. Ўзиям икки йил кетибман чет элга.
-Нимасини айтасан, менам сени жуда соғиндим. Яхшиям келаман дединг, боришга ноқулай бўлиб юргандим.
-Бегона эмасманку, нега ундай дейсан?
Мен уларга чой қуйиб узатдим.
-Кўз тегмасин келининг жуда чиройли экан. Бахтли бўлинг қизим.
-А? Ҳалиги...
-Фоти, бу келиним эмас уни дугонаси. Ҳар замонда бир овқатга чақираман. Ўзим ҳам қизимдек кўраман.
-Жудаям чиройли қиз экан лекин. Эгаси йўқми?
-Боши очиқ.
Бу гапдан қизариб кетдим.
-Унда гап тамом ўзим келин қиламан. Ўғлим мен айтганга уйланаман деб сўз берган.
-Яхши қиз, қўлдан чиқарма.
Мен роса ҳижолат бўлиб хонадан чиқиб кетдим. Мен чиққач ҳам, мен ҳақимда гаплашишгандир. Овқатларни олиб кирганимда ҳам у аёл менга тикилиб, мени ҳижолат қиларди. Икки соатдан ортиқ ўтиришди. Кейин Фотима опа кетаманга тушди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3