11-қисм.
Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Муаллиф: Нафиса Маликова.
-у эркак сизни қаерда кўрган?-деди Жамил ташқарига чиқишгач рашки келиб.
-холамни ишида!-деди Гулсевар ҳижолат бўлиб.
-сиз ҳам учрашувга чиқибсиз...демак!-деди Жамил унинг кўзига боқиб.
Гулсевар кўзини олиб қочди
-нотоғри тушунманг..турмуш қурмоқчимас эдим!-деди шошиб.
-бунику тушундим аммо англашимча ота-онангиз турмуш қуришингизни истаяпти шундайми?
Гулсевар оғир тин олиб тан олди
-ҳа шундай..аммо мен ўзга эркак билан ҳаётимни давом эттира олмайман!
Жамил баҳаво кўчага завқ билан қаради
-қаранг Гулсевар кўчаларни..одамларни..сиз билан илк учрашган кунимни ёдга соляпти! Менимча бежиз тақдир бизни учраштирмади..
-Жамил!-деди Гулсевар мавзу жиддийлаша бошлагач.
-гапимни бўлманг! Қўрқманг ўша тепакал йигитдек кўп гапирмайман!-деди йигит жилмайиб.
Гулсеварни лаблари ним жилмайди
-ўзи сизга бу ердалигимни ким айтди?
Жамилнинг кўркам қиёфасида ёлғондакам сирлилик акс этди
-айтсам кейин мени маълумотчимни жазолайсизда!
Гулсевар бу сафар самимий жилмайди
-асло! Аммо бу қадар аниқ маълумотлар етқизишига қараганда...
Жамил кулди
-ишқилиб соғ бўлсин сал кеч қолсам бу тепакал йигит сизни мутлақ ўзиники деб ҳис қилармиди?
Гулсевар ям-яшил дарахтларга қараб ҳўрсиниқли жилмайди
-синглим мени бахтли бўлишимни истайди..лекин бу осон эмас,энди мени икки болам бор ва улар учун бахтли болалик яратиш менинг зиммамда..қандай қилиб ўзга эркакка уларни ишонай?
Жамил Гулсеварни секин ўзига қаратди
-ҳеч йўқса имкон беринг! Фарзандларингиз кўнглига йўл топай...-деди ўтинч билан.
Гулсевар оғир ютунди
-нега турмуш қурмадингиз Жамил? Айни дам сиз ёрингиз билан муҳаббатга кўмилиб яшайдиган ёшдасиз..қандай қилиб ичи тўла дарди бор аёлни ёр қила оласиз! Сизга бунча юкни осон иладиган даражада бераҳм эмасман!
-сени ўлдираман!-деди Гулсевар синглисига жаҳл қилиб.
-нима қилдим опа? Шу йигитга жуда ҳам моссиз! Қаранг ҳамон эшик тагида ўйчан турибди...
Гулсевар шоша-пиша деразадан яширинча қаради..Қарадию синглисини кулгусига қолди.
-опа тан ол унутмагансан шу йигитни!
Гулсевар ўзидан уялиб кетди.
-ҳўп бефарқмасман ҳам дейлик аммо у бўз йигит..чимилдиқ кўрмаган...мен эса-деди Гулсевар гапиргиси келмай.
-билдик опа билдик икки болали тўкиссиз!-деди Гулбаҳор жаҳли чиқиб-бу дунёдан тоқ ўтмайсизку? Онам ҳам билдирмасада сиз учун жуда сиқилади,дадамку ўзини айблайди..улар учунам бахтли бўлинг опа!-деди синглиси ўтинч билан.
🌺🌺🌺🌺🌺
-Жамил тўғри муҳаббат буюк туйғу аммо..-деди Бурак туркчалаб-аминмисан? У болали..баъзан сени бир оғиз жеркишинг унга тошдек қаттиқ тегиб кетиши ич-ичидан ўгай барибир ўгай эканда деб ўйлаши..болаларини ишдан чарчаб келиб ўйнатмасанг барибир ўз фарзандидек кўрмасканда деб ўйлаши...
Жамил шарбатни номига хўплаб дўстига ишонч билан боқди
-ҳаммасини ўйладим..мен аминман дўстим! Уни бутун вужудим билан севаман..Аллоҳимни инъоми эмасми қара уни менга яна рўбаро қилди..болалари эса мени отам демагунча қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан!
Бурак бошини сарак-сарак қилиб қўйди
-Аллоҳим ўзи тўғри йўл кўрсацин..биз эса бахт тилашдан ўзгасига ярамайдиган бандалармиз!
🌺🌺🌺🌺🌺
-дада..-деди Гулбаҳор осма укол олиб бўлган дадасига сирли боқиб-бир инсон сиз билан учрашмоқчи!
Ғанишер ака қизига ҳайрон боқди
-ким?
-Гулсеварга уйланмоқчи бўлган йигит!
Ғанишер ака палатага кирган йигитга бошдан оёқ қаради.Пўрим кийинган кўринишидан тарбияли оиладан чиққани билиниб турибди.
-Ассалому алейкум!-деди Жамил босиқлик билан..-яхшимисиз? Мени эсладингизми?-дея жилмайиб қўйди.
Ғанишер ака бироз ўйланиб сўнг пешонасидаги ажинлар ёйилди.
-ҳа..анча йиллар олдин ҳам қизимга уйланиш ниятида эдинг-а? У пайтлар раҳматли куёвим тирик эди..
Жамил ўйлаб келган гапларини гапириш учун ўзида куч тўплаб тилга кирди..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Неслиии-деди Гулсевар ўзини қўярда қўймай айланишга кўндирган турк дугонасига қараб.
-ҳа нима бу ерга фақат уйга кўмилиб ўтириш учун келмагансанку? Бахтни ўзинг қидирмасанг ўзи излаб келмайди!
Гулсевар узоқдан кўриниб турган яхталарга қараб кайфияти бироз кўтарилди...таранг турган асаб толалари ҳам бир мунча қўйиб юборгандек бўлди.Ҳадемай болалари ҳам мактабга чиқади,Ўзбекистонга қайтиш керак..эҳ бу ҳаёт ташвишлари асло тугамас экан-да..баъзан Жаҳонгирни ўрни шу қадар билинадики!
-раҳмат Несли!
Ортидан келган овоздан ҳаёллари тўзғиб кетди..
-қўрқманг мен Жамилман!-деди йигит беғубор жилмайиб.Гулсевар яхтани қачон Несли тарк этганини ҳам сезмай қолибди.
-Жамил?-деди йигитга ҳайрон қараб..демак Несли уни атай таклиф қилган.
-нималарни ўйлаётганингизни биламан!-деди йигит бақувват мушакларидан кўйлак енги тугмасини бироз бўшатиб яхта капитанига бурилди
-ҳайданг!
Гулсевар шошиб қолди
-қаерга ҳайдайди?
-бахт шаҳрига!-деди йигит Гулсеварни ёнига келиб кўм-кўк денгизга қараркан..
-Жамил ҳаммаси сиз ўйлагандек осон эмас!
Жамил ўзига ҳавотир билан боқаётган қизга қараб ишонч билан жилмайди
-бу ишқни кўнглимга Аллоҳ солибдими демак сизни уринишларингиз бефойда! Нега миллионлаб инсонлар туриб айнан мен билан тўқнашдингиз? Ҳаммаси балки Аллоҳим сизни бахтли қилишни истаётгани учундир?
Гулсевар йигитни соф ва самимий нигоҳларига қараб ичидаги қўрқув қаергадир йўқолиб бир текис нафас ола бошлади..
-Гулсевар..онам онангиз билан учрашди!
Гулсевар бирдан сергакланди
-қачон?
Йигит кулди
-мен эса дадангиз билан учрашдим! Насиб қилса..қиз рози бўлса буёғи тўй!
-тавба!-дея Гулсевар уялиб кетди..йигитни ёнида ҳижолат бўла бошлади,ахир у жувонку..қандай қилиб унга турмушга чиқсин? Болаларига нима дейди?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Али!
Яхта ортга қайтгач сувнинг бўйида синглисини қўлини ушлаб турган ўғилларини кўриб Гулсевар ҳурсанд бўлиб кетди..
-ярамас сен билан алоҳида гаплашаман!-деди синглисига ўдағайлаб.Гулбаҳор кулди
-опа рости агар шу йигитга турмушга чиқмасангиз куёвингизни элчихонада ишлашидан фойдаланиб куёв болага қўшиб депорт қилиб юборамиз!
Ўғиллари Гулсеварни маҳкам қучиб Жамилга ҳайрон қарашди
-Ассалому алейкум!-деди Жамил болакайларга энгашиб.
-сиз кимсиз?-деди Алишоҳ ҳайрон бўлиб.Жамил жилмайиб қўлини чўзди
-ҳоҳлайсанми кемада айланишни!
Зоҳиршоҳ ҳам жонланиб кетди
-мен ҳам!
Жамил кулиб унинг ҳам қўлини тутди
-кетдик! Қўрқмайдиган зўр йигитлар эканда бу полвонлар!-дея икки болани етаклаб яхтага чиқиб кетди..
-опа!-деди Гулбаҳор ҳавас билан-қаранг сизни қанчалар севаркан! Болаларингизга ҳам қарамай шунча севади..
-Иккисини ҳам ўзимники дегандим!-деди Гулсевар узоқдан ўғилларига қараб завқи келаркан..балки ўғилларига чиндан ҳам ота меҳри керакдир!
-мен айтдим Зоҳиршоҳни ким сизга подарка қилиб кетганини!-деди Гулбаҳор кулиб опасидан сал узоқроққа қочиб.
-ўлдираман сен қизни!-деди Гулсевар жаҳли чиқиб пошнали туфлисини ечиб қўлига олди-жуда ҳаддингдан ошиб кетдинг!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Жамил икки болани ҳам бошини меҳр билан силаб қўйди..ич-ичидан иккинчи ўғил Гулсеварники эмаслигини билиб нега ҳурсанд бўлганини тушунмасди..ахир унинг эри ўлди қандай ўлган инсондан рашк қилсин?
-ўғлим катта тўй учун Гулсевар кўнмайдида!
Жамил ўйчан бўлиб қолган онасига қараб узрҳоҳ нигоҳда боқди
-ойи мендан ҳафа эмассиза?
Онаси ўғлига ҳайрон боқиб сўнг уни тушуниб жилмайди
-нега ҳафа бўлай? Бахтли бўлаётганинг учунми? Неча йиллардан бери кулмаётган юзинг бахтдан кулаётгани учунми?
Жамил онасини қўлини тутди
-сизни ҳам қийнаб юбордима?
-ёмон ҳаёлларни миянгдан қув мен сендан кўп ҳоҳлайман бу тўйни! Фақат Гулсеварни тушунайлик дейманда у икки фарзандидан истиҳола қиляпти чамамда оқ кўйлак кийишга!
Жамилни тим қора кўзларида ширин орзулар акс этди
-уни оқ кўйлакда кўришни шу қадар истайманкиии...-деди пичирлаб..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-қизим куёвни ҳам кўнглига қарада! Ахир у уйланмаган ўзига яраша орзу ҳаваси бордир!
Гулсевар ҳамон ўзини кечира олмасди
-ойи ўзи бекорам рози бўлдим..ўзимни худбиндек ҳис қиляпман!
Саломат қизига қараб ичи ачиди.
-ҳадеб ўзингни ейверма! Онаси ҳам маънили аёл экан тушунган..шундай аёлни ўғли ҳам ёмон бўлмайди,сенга тиргак керак қизим бизни боғлаб бермаган ўз ҳаётингни ёшлигингда қур болалар ҳам катта бўлса ўз йўлини топиб кетади лекин сенга дардингни тинглайдиган суяна оладиган умр йўлдош керак!
Гулсевар қўлидаги Жамил томонидан берилган бежирим узукка қараб йигитни умидвор нигоҳларини кўз олдига келтирди..
-Гулсевар бу кўйлакчи?
Жамил дид билан безатилган қаймоқранг оддий аммо хушбичим либосни кўрсатди.
-бу тўй кўйлагимиз энг сўнгги урфдаги нақшлар ва безаклар билан безатилган! Жудаям ажойиб танлов..
Гулсевар ҳамон ҳижолат бўларди оқ кўйлак кийишга.Кийиниш ҳонасига киргач қизлар унга кўйлакни кийдириша бошлади.
-салом қизлар ҳорманглар!
Жараён устига энг сўннги турк либосларини кийган сочлари актрисаларникидек чиройли қиз кириб келди.
-хайрли кун Айше хоним!
Турк қиз яқинроқ келиб қизларга паст овозда шивирлади.
-кутиш хонасида ўтирган кибор йигит ким?
Қизлар Гулсеварга бир қараб қўйди
-иложи бўлса ташриф қоғозга мени рақамимни ёзиб беринглар! Яқин ўртада бундай маданиятли йигит кўрмаган эдим!
Айше шундай дея Гулсеварни этакларини тўғирлади.
-хоним афанди кўйлак жуда ярашди!
Гулсеварни ичида ўзи сезмаган ҳолда рашк уйғонди.
-хоним илтимос ташқаридаги қайлиғимни чақириб юборинг!
Айше туркча гапирган Гулсеварга ранги оқариб қаради..
-хўп!-дея ҳижолат бўлиб чиқиб кетди.Бир пас ўтиб хонага Жамил кириб келди.Гулсеварга қараб меҳр билан жилмайди
-Аллоҳ ёмон назарлардан сақласин! Жуда гўзал..-деди ҳаяжон билан.Гулсевар биринчи марта Жамилни рашк қила бошлади..
-пастга тушишга ёрдамлашиб юбора оласизми?-деди Жамилга жилмайиб.Йигит албатта дея яқин келиб унинг қўлини тутди.Гулсевар уни ҳавасла кузатаётган қизларга қараб сўнг Жамилни қўлини тутиб бир қўлини елкасига қўйиб оҳиста пастга тушди.Ойнадаги акс кўйлак унга нақадар мос тушганини кўрсатиб турарди..Гулсевар кўйлакка эмас ойнадаги йигитнинг аксига қаради..Жамилни нигоҳи фақат ундалигидан шу қадар севиндики йигитга биринчи бора муҳаббат билан боқди..
-менга ҳам ёқди!
-оға Жамилбей уйланаётган шу кампирми?
Бурак хизматчини гапидан кулгусини тия олмади.
-ё Аллоҳ бу келин хонимни онаси!
Хизматчи ҳа дегандек қараб қўйди.
Гулсевар юртини жуда соғинганини аеропортда ҳис қилди.Онаси Жамил билан гаплашаётгани учун хизматчидан сув сўради.
-МашаАллоҳ келин хоним сизми?-деди хизматчи афанди дўстона жилмайиб.Гулсевар ҳижолат бўлиб жилмайди..
-ҳа!
-Аллоҳ ҳусндан аямаган экан!-хизматчи туркчалаб бидир-бидир қилганча сув узатди.Гулсеварни ёнига яқинлашган Жамил қизга жилмайди
-чанқадингизми?
-бироз!-деди Гулсевар сув хўплаб.
-тайёрмисиз кетишга?
-деярли...фақат самалёт тепага кўтарилганда бироз ҳаяжон босади!-деди Гулсевар бироз ҳавотир билан.Жамил қизга қўлини узатди
-балки қўлингизни тутсам қўрқув йўқолар?-дея самимий хазиллашиб кулди.Гулсевар бироз йигитнинг қўлига қараб сўнг дадил тутди
-синаб кўриш керак!
Жамил қизнинг нозик қўлини қўллари билан маҳкам тутиб ҳаяжондан бироз титради..ахир бу кунларни қанча кутди..Онда сонда Гулсеварни қадрдон юзига ва ҳавода енгил ҳилпираётган сочларига боқиб бу аёлни тез фурсатларда фақат ўзига тегишли бўлишини ўйлаб ҳудди туш кўраётгандек бўларди.Гулсевар йигитнинг ўтли нигоҳларини ҳис қилар..ҳис қилган сайин вужудини ҳаяжон ва қўрқув босарди.Йигитга у кутган бахтни бера олармикин? Зимдан йигитнинг кўркам юзига,қўлини маҳкам тутган қўлларига қараб бир пайт нигоҳи қўлга тушди..Жамил қизнинг ўзига тикилган нигоҳини сезиб меҳр билан сўзсиз боқди..нигоҳларга энди сўз керак эмасди.Жамил қизнинг қайрилма киприклари,бежирим бурни ва алвондек турган лабларига боқиб ширин ҳаёлларни қувиб нигоҳини олиб қочди..
-раҳмат Гулсевар!-деди бармоқлари ила қизнинг нозик бармоқини меҳрла қисиб.
-нима учун?-деди Гулсевар йигитни меҳридан сармаст қадам босаркан.
-шундай буюк муҳаббатни ҳис эттирганингиз учун!
Гулсевар оташдек ёнган юзларини беркитмоқ учун юзини бурди..
-Али энди бизни аям келиб олиб кетмайдиларми?
Алишоҳ остонада ўтирганча бош эгди..
-янги дада бизни олиб кетмайди фақат аямни олиб кетди!
Зоҳиршоҳни кўзлари ёшланди
-мен аямни соғиндим ака
-мен ҳам..-деди Алишоҳ онасисиз файзсиз бўлиб қолган ҳовлига қараб.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-жуда чиройли тўй бўлдида айланай!
Кибор хонимлар Жамилни онасини келинли бўлгани билан қутлай бошлашди.Гулсевар машинада жим кетаркан болаларини соғинди.
-Гулсевар нимадан ҳавотирдасиз?-деди куёв бўлиб янада кўркамлашган Жамил Гулсеварнинг ҳавотирли юзига боқиб.
-ҳалиги..болаларим..-деди Гулсевар жовдираб.Жамилни ёнида болаларим дейверишга ҳижолат бўлаётганди бу йигитга ёқмасачи? Ҳамон юраги безовтадек, Жамилга ишониб тўғри қилдимикин?
-ҳавотир олманг эртагаёқ уларни олиб келамиз!-деди йигит жилмайиб.Гулсевар бироз тинчлангандек бўлди.Жаҳонгирдан фарқли равишда Жамил унга нисбаттан ортиқча ҳаракат қилмаса ҳам бугунги тун уни ҳадикка солаётганди.Ҳаёлида марҳум эрининг сен ҳиссиз қўғирчоқсан,ўзга аёлни танлашимга ўзинг сабабчисан деган гаплари айланаверди..қўллари титради.Буни Жамил пайқамай қолмади..
-Гулсевар шунчалик ҳавотир олаётган бўлсангиз қўнғироқ қиламиз-дея ҳайдовчидан телефон сўради.
-йўқ шартмас шунчаки сал кўнглим беҳузур бўлди!-деди Гулсевар чуқур нафас олиб.Жамил Гулсеварга термулиб унинг нозик қўлини меҳр билан тутди
-ҳаммаси яхши бўлади ваъда бераман!-дея бир қўли билан аёлининг юзини ҳарир рўмоли билан ёпди.
Машина аллақачон манзилга етиб келганди...
Гулсевар ҳашаматдан йироқ аммо дид билан безатилган ҳонадонга кириб уй эгаларининг ҳокисор инсонлар эканлигига яна бир бор амин бўлди.Атрофдан ўзгача тароват таралиб турар бу ҳам унинг кайфиятига таъсир қилмай қолмади.Хотин-ҳалаж унинг юзини кўришга ошиқар бундан Гулсевар баттар ҳижолат бўларди.
-бу уйни куёв сиз учун безатди!
Гулсевар йиғлаб юборай деди болалар хонаси ҳам ҳамма шароити билан қилинган,каравот ёнида Гулсевар ва фарзандларининг расми турар афтидан йигит бу учун анча тер тўкканди.
-бахтли экансиз қизим Жамилни жуда яхши кўраман фарзандим ўлгач менга фарзанддек бўлиб қолган!
Гулсевар аёлни ортидан сассиз эргашсада қайси қилган ишлари Аллоҳга ҳуш ёқиб бундай бахтга муносиб кўрилганини тушунмасди..ҳудди эски кечмишидек бари тушга айланиб қоладигандек туюлиб оғир нафас олди.Оқ кўйлак ечилиб ўрнини оппоқ бежирим келинлик либоси эгаллади.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Жамил юзини қайта-қайта ювиб ҳаяжонини босишга урунди.Муздек сув ҳам оташ бўлиб ёнаётган кўксини ҳовурини боса олмади.
-ўғлим!
Эшик ортидаги овоздан ўзига келиб эшикни очди.Остонада турган онаси ўғлини кўриб меҳрли жилмайди.
-дуо қилай деб келгандим!
Жамил онасини кўзларига қараб ўтинч тўла нигоҳ билан боқди.
-ойи унга ўтмишни унуттира олармикинман?
Онаси ўғлини қўлини маҳкам сиқди.
-ўғлим биламан ўтмиши бор ожизани бахтли қилиш учун улкан матонат керак унинг таъналардан тўлиб кетган кўкси шундоқ ҳам ишончсизликдан зада бўлган баъзан Аллоҳимдан фарзандимга тўғри тарбия бера олдимми дея сўрардим..ўғлим сендан мингдан минг розиман етимни бошини силаганга Аллоҳимни марҳамати ёғилсин,бевагинам Гулсеварим сени чин дилдан яхши кўради ўғлим ишонаман сенинг муҳаббатинг унинг азобларинида унуттиради!
Онаси Жамилни пешонасидан ўпиб қўйди.Ўғлининг кўркам юзига тушиб турган нам сочларини чеккага олиб қўйди.
-бахтли бўл ўғлим..
🌺🌺🌺🌺🌺
Чиройли парда четини ҳаёлчан ўйнаётган Гулсевар эшик ғийқ очилганига безовта бўлди.Остонада Жамилни кўриб юзига қизиллик югурди.
-сиз эдингизми?
Жамил ўзига салом солаётган аёлини секин юзини очди.
-раҳмат..илоҳим бахтли бўлинг!
Гулсеварни қўллари титради..ҳаёлига яна дахшатли тун келиб бироз ортга тисарилди.
Жамил тез-тез нафас олаётган аёлига қараб сал узоқлашди
-Гулсевар нега бунча ҳадикдасиз?
Гулсевар кўзларини очиб ёшланган кўзларини секин артди.
-менн..мен..тўғри тушунармикинсиз?
Жамил Гулсеварни сочларига секин қўл теккизди
-айтинг! Албатта тушунаман..
Гулсевар лабини тишлади.Нима деб айцин эри билан бўлган нохушликларни йигит тушунармикин?
Жамил аёлини оҳиста бағрига босди.
-Гулсевар кўзларингизда қўрқув эмас менга ишонч кўришни истайман..истардимки менга фақат мана шу истак учун уйланди деб ўйламаслигингизни! Сизни кўзингизда бахт кўришни шу қадар истайманки..-деди Гулсеварни кўзларига боқиб..-висолингизни орзу қилганим рост лекин бу муносабат сиз томондан ҳоҳиший бўлишини истайман!
Гулсевар юзини йигитни бағрига беркитди..қўрқарди агар Жамил ҳам ҳиёнат қилсачи? Уни ҳам кўнгли тўлмасачи..секин тилга кирди
-мен сиз ўйлагандек бахт бера олмасамчи?
Жамил тушунмай саволомуз боқди
-қай маънода?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Эрталаб уйғонган Гулсевар Жамилни кўрмай ҳомуш тортди..йигитни кўнгли оғридимикин? Гулсеварни қўрқувини тўғри қабул қилмаган бўлсачи? Ўзига бошқа аёл топиб олсая..хона эшиги тақиллади.Гулсевар Жамилмикин деб умидвор очди..остонада турган қайнонаси ийманиб сўради
-яхши дам олдингизми?
Гулсеварни юраги увушди..нега тун бўлмади деб сўрасая қайнонаси? Нима деб жавоб беради? Ахир не умидларда уйлантирди..чиқишдан олдин Жамилнинг кеча кийган кўйлагига кўзи тушиб секин олиб бағрига босди.Ундан доим Жамил сепиб юрадиган мушк анбар ҳидига ўхшаш ёқимли ҳид келарди..бир зум ўзини яъниди..ахир уни ўзи ҳам ёқтиради..лекин..
Қайнонаси уни бир шинам хонага олиб кирди..
-бу ер Жамилни энг севимли жойи эди..негаки унинг болалигини тортиб олганмиз..жуда ҳам ўйнагиси келганда ўғлим шу ерга беркиниб кичик машиначасини ўйнарди,қатъий таъқиқ фақат ўқиши керак эди..ким бўласан нимага қизиқасан?
Гулсевар қайнонасини кўзлари ёшланганини сезди..
-дея сўрамаганмиз ҳам..баъзан ойнадан футбол ўйнайдиган дўстларини кузатишини кўриб раҳматли эрим пардани тортиб қўярди.Жуда қаттиққўллик билан тарбия қилганмиз..у ҳеч ҳам норози бўлмас жон бериб ўқирди.Ўгай акаси уни сиғдирмасди буни айтмасада ҳис қилганман..сизни тушунаман бировни боласини бағрига босиш учун жуда катта матонат керак..баландликдан қўрқишига сабаб бир кун акаси ё атай ёки бехос уни баланддан туртиб юборган Аллоҳимга бир ишим ёққандирки уни омон қолдирган..ёдингизда бўлса уни мажбурлаб уйлантирмоқчи бўлганимизда биринчи бора дил ёриб сизни севишини айтди!
Аёл кўзида ёшини сидириб қўйди.
-ўзимни жоним ўғлим..она бўлиб мендан биргина илтимос қилганда рад этармидим? Тўғри сизни қалбан қабул қилишим осон кечмади аммо мен ўғлимни бутун ҳаётини бахтли ўтишини истайман! Сиздан ягона қайноналик талабим шу..уни кўнглини оғритманг,шундоқ ҳам сиз эрингиз билан ярашганда кўп азоб тортди..
Гулсевар қайнонасини гапларидан титраб кетди..бир аёл сифатида ўғли учун шундай фидойилик қилган аёл ёнида наҳот Гулсевар эрига бироз меҳр бера олмаса..
-ойи..Гулсевар!
Ташқаридаги овоздан қайнона-келин шошиб чиқди.
-аяаааа..
Алишоҳ ва Зоҳиршоҳ онасини кўриб қувониб кетди.Гулсевар Жамилга миннатдорона нигоҳлар ила боқиб ўғилларини маҳкам қучди.
-жонларим мени!
-бу болалар бунча ширин экан?
Қайнонаси икки жовдираб турган болаларни маҳкам қучди.
-сизларни роса кутдикда полвонлар!-дея юзларидан ўпиб шоколаддан узатди.
Зоҳиршоҳ онасига мўлтираб боқди.
-еявер ўғлим!-деди Гулсевар жилмайиб.
-ая анови амаки бизни олиб келди!
Алишоҳ Жамилни қўли билан кўрсатди.
-ҳоҳлайсанми у сизларга дада бўлишини!
Алишоҳ ўйланиб қолди...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Кийимларини алмаштираётган Жамил ортидан келган Гулсеварни кўриб жилмайди
-юзингиз доим шундай кулиб турсин!
-сиз инсонсизми?-деди Гулсевар жиддий туриб.Жамил Гулсеварни ранжитдимми деб ўнғайсизланди.
-сизга...
-сиз аниқ инсон эмассиз..фариштасиз!-дея Гулсевар эрини бўйнидан маҳкам қучди-Аллоҳим жўнатган..Жамил қўлларини аёлини белидан ўтқизиб қучди.
-энди бахтимиз тўкис бўлади! Уларни қувончини қаранг..-деди Гулсеварни сочларига лаб босиб.
-сизни яхши кўраман!-деди Гулсевар Жамилни кўзларига боқиб.Йигит қувониб кетди..
-мен ҳам сизни севаман..энди чиқиб болаларга ўз хонасини кўрсатинг бир яйрашсин!-дея Гулсеварни юзини силади.
-ойижоним билан бироз ўтириб туришсин..
Жамилни киприкларига аёлининг қуюқ киприклари туташди..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Жамил очиқ кўксига бош қўйиб ётган Гулсеварни узун сочларини силади
-худди тушга ўхшайдида..
Гулсевар бироз бошини кўтариб жилмайди
-туш бўлганда ҳам гўзал туш!
Жамил аёлини пешонасига лаб босди
-Жаннатда ҳам сиз билан бўлишни истайман!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-ким келган сен билан?
Алишоҳ даврадан дадасини қидирди..кўзлари топгач қувониб кетди
-дадам билан!
Саҳнага таклиф этилган Жамил ўғли эришган ютуқни оларкан ўпкаси тўлиб кетди..
-дада сизни яхши кўраман!
Алишоҳ дадасини маҳкам қучди.Жамил тиззаси билан энгашиб ўғлини бошини силади
-ютуқларинг бардавом бўлсин ўғлим!
Меҳмонлар қаторида ўтирган Гулсевар Зоҳиршоҳни қўлини қўйиб юборди..сўнг икки ёш қизини қўнғироқдек сочини силаб бўйлари Жамилни бўйига етай деб қолган ўғилларига боқиб жилмайди..иккиси ҳам қуйиб қўйгандек Жаҳонгирга ўхшасада Жамилнинг тарбияси туфайли гўзал хулқли бўлиб етишаётганди..
-дада мен ҳаммани ютдим!
Каратедан биринчи ўринни олиб оилавий нишонлашга кетаётган Зоҳиршоҳ дадасини қўлини тутди.
-ўзимни ўғилларим! Ака-ука доим бир-бирига елкадош бўлади..сингил эса иккинчи она ҳисобланади,доим бир-бирингизни яхши кўринг хўпми?
Гулсевар эрининг шунақа гапларини жуда ҳам севарди...ахир шунча йил бир-бора юзига солмади,болаларини ажратмади..
Ўғиллари хўп деб бош эгишди.
-Гули қизимни менга бер! Ҳомиладор ҳолингда кўп кўтариб юборяпсан!
Гулсевар қизини қўлидан олаётган эрига меҳр билан жилмайди..
-ҳамма фаришталар ҳам осмонда яшамайди!
Жамил аёлига муҳаббат тўла нигоҳ билан боқди
-ўзимни гўзал фариштам..
Тамом.
#гулсевархикоя
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 25
Дунё тургунча туринг