Бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳга нолиб қолибди:
“Эй Роббим, қавмимнинг олдидан юрсам ҳам, гап қилади, ўртасидан юрсам ҳам, гап қилади, орқасидан юрсам ҳам, гап қилади”
Шунда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилибди:
“Эй Мусо, бу одамлар сен тугул мени ҳам гап қилади-ку!”
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.
«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.
Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.
Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.
Фарзандингиз "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Аччиқ ҳақиқатлар
• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас — кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
• Бизни севганларга озор берамизу — севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...
• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу — эгри йўлга бошлаганнинг ортидан доим қолмаймиз...
• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...
• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин — халқни кўзига қозон-қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
• Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ — аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу — лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...
• Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу — аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев