Текширилганми, йўқми, униям билмайман. Аввало, ҳамма нарса Аллоҳ субҳанаҳува таоллонинг амри билан бўлади. Лекин ихлос-халос деган гаплар ҳам бор...
Ўзбек-- болажон миллат. Айниқса, янги турмуш қурган оилалардан ҳамманинг хабари бўлиб туриши керак. Турмуш қурганига эндигина бир йил бўлган оилалар ҳам дарров фарзанд кўриш ташвишига тушиб қоладилар...
Хуллас, шундай фарзандталаб аёллардан бири ҳикоя қилади.
"Хомиладор бўлиш орзусида бормаган табибим, кўринмаган дўхтирим қолмади. Бир куни аёллар шифокори бўлмиш навбатдаги врачни тавсия қилдилар. Шифокор обдон текширгач, ҳеч қандай дори ёзмади. Фақат битта тавсия айтди. Уйингиздаги хоналарда тувакда ёронгул (геран) гулини парваришлайсиз. Гуллар қанча кўп бўлса, шунча яхши. Ёронгулда аёллардаги фолекула етилиб, ёрилишини таъминлайдиган хусусият мавжуд.
Уйга учиб бордим. Ихлос билан гулларни парваришлай бошладим. Ётоқхонамиз, меҳмонхонамиз, кўзим тушган жой борки, геран билан тўлдирдим, аммо афсуски, бироз ўтиб гуллар қуриб қола бошлади, яна экдим, яна қуриб қолди, яна экдим, яна қуриб қолди...
Ноилож ёронгул новдаларини шиша банкаларга солиб парваришлай бошладим. Гулларим шиша банкаларда илдиз отиб, ўса бошлади. Кўнглимга бир нур кирган эди. Аллоҳнинг амри билан менга ҳам хомиладорлик аталмиш бахт насиб этди..."
Балки бу бир сабабдир, балки бу гулда чиндан ҳам бир хусусият бордир. Билмадим, аммо мен суҳбатдошимнинг ҳамма гапига ишондим.
Яқинларингизга, фарзандталаб танишларингизга илининг, балки яхшиликка сиз сабабчи бўларсиз...
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев