«Кутиш...»
Уч нафар йигит ва уч қиз дам олиш ниятида денгиз бўйига отланишди. Уларни мароқли ҳордиқ кутмоқда эди. Бу ёшлар бир-бирига кўнгил қўйишган, кўзларида муҳаббат учқунларди. Ўтган кетганларга ҳам жилмайиб боқишарди. Уларнинг назарида, бу дунёда ҳамма одамлар ўзлари каби бахтли эдилар. Лекин, ундай эмасди. Улар ўтирган автобусда 30 ёшлардаги киши ҳам бор эди. Ёшларнинг қувноқ кулгуси, ҳазил-ҳузули уни ўнғайсиз аҳволга соларди. Ёшлар қувнагани сайин унинг қалби оғрир, охири кöзларини чирт юмиб олди. Бу шовқин унга ёқмаётгани сезилиб турарди. Қизлардан бири унинг бу ҳолатига жим қараб туролмади, нотаниш кишининг ёнига ўтирди. Унинг исмини сўраб билди. Эркак бундан 4 йил олдин жиноят қилиб қамалган, энди турмадан уйига кетаётган экан. Бу қизни баттар ҳайратлантирди.
-Уйга қайтаётган бўлсангиз, нега хурсанд эмассиз?
Уйланганмисиз,- сўради қиз.
Бу саволга суҳбатдоши тушунарсиз жавоб берди:
-Билмайман...
-Қанақасига билмайсиз, - сўради қиз ажабланиб.
-Турмага тушган пайтимда хотинимга хат ёзиб, узоқ вақт
бöлмаслигимни айтдим. Мени кутиш осон бўлмаслигини тушунардим. Агар кутишга сабринг етмаса, майли, мени унут, сени тушунаман, ўзингга ёққан кишига турмушга чиқ, буни
менга айтмасанг ҳам майли дедим.
-Энди эса хотинингиз сизни кутяптими ёки турмушга чиққанми, буни билмай уйга
кетяпсизми?
-Ҳа, - оғир хўрсинди у - қамоқдан озод бўлишимни айтишгач, бир ҳафта олдин хотинимга яна
мактуб ёздим. Мактубда шундай деб ўздим: "...агар сенга керак бўлсам, шаҳарчага кираверишдаги устунга сариқ рöмолча боғлаб қўй, шундан сенга кераклигимни англайман. Агар керак бöлмасам ҳеч нарса қилма. Мен автобусдан тушмай öтиб кетаман..."
Йигитнинг гаплари боягина хандон кетаётган ёшларни
ўйлантириб, жим қилиб қўйди. Унинг хотинини қаттиқ севиши маъюс нигоҳларидан сезилиб турарди.
Шаҳарчага ҳали узоқ эди. Энди улар ҳар бир километрни сабрсизлик билан ҳисоблашар, асаблар таранг тортилганди. Автобус манзилга яқинлашгани сайин ҳамманинг диққати ошарди. Эркак бу ҳолатга чидаёлмай кўзларини чирт юмиб
олди. Ўн километр қолди. Беш...
Уч... Бир пайт йўловчилар бирдан
ўринларидан туриб қичқириб юбордилар. Собиқ махбус йигит
эса автобус ойнасидан ташқарига боқиб, тош каби қотиб
қолди: йўлдаги барча дарахтлар шоҳига сариқ рўмолчалар боғлаб қўйилганди. Рўмолчалар
шамолда ҳилпираб, уйга қайтаётган одамни қутларди
гўё.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Унутилмас ҳислар
—Мен кечиримлиман!—деди у. Суҳбатдоши енгил тортди. Хайрият, кечирибди. Аслида, ҳасад кўзини кўр қилиб у ҳақида бир уй аёлнинн ичида обрўсини туширадиган гап қилган эди. Йиғиндан чиқиб ўзининг ҳам кўнгли ғаш бўлган, Гулруҳсорнинг қулоғига бориб етишини ҳам тахмин қилганди. Қўрққанмиди, виждони қийналганмиди?!
"Майли, кечирибди-ку, беайб парвардигор, ҳамма хато қилади", —ўзини овутди Мадина.
Орадан йиллар ўтди. Бу воқеалар унут бўлди. Кексалик ёшига яқинлашган ҳамкасблар ёзда бирга дам олишни режалаштирдилар. Тўғрироғи, Мадина Гулруҳсор билан бирга тоғли ҳудудда дам олишни истади. Гулруҳсор дилбар, қувноқ, қўли очиқ аёл. У билан одам зерикмайди.
Ҳамкасб аёллар овқатланиб ўтирар эканлар Мадина баланд овозда эълон қилди.
— Биз Гулруҳсор билан ўн кунга курортга кетяпмиз. Зоминга! Гаплашиб қўйдим!
Гулруҳсор сокин овозда рад этди
—Мен бормайман, Мадина, бекор овора бўлибсиз.
—Вой, унақа қилманг, ўртоқ, дунёга бир марта келамиз. Бола-чақадан қутулдингиз, энди ўзингиз учун ҳам яшанг.
—Гап унда эмас, сиз билан бормайман. Орага ноқулай жимлик чўкди. Мадинанинг юраги бежо ура бошлади
—Демак, ўша минг йиллик гапни кечиролмагансиз!
—Нега энди, кечирганман, унутганман ҳам. Фақат ўша айни қизимга совчи келадиган пайтда бошимга тушган туҳмат туфайли кечирган азобларимни унутолмайман, ўша пайтдаги ҳиссиётларимни қайтиб эслашни истамайман, —деди...
Унинг гапига биров тушунди, биров мутлақо тушунмади.
Сиз-чи, азиз мухлис, сиз нима тушундингиз?
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Улуғлардан биридан «Энг ёмон аёл» ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб берди:
- Тез - тез ўзини касалликка соладиган;
- Сабабсиз йиғлайдиган;
- Ажабланмаса ҳам куладиган;
- Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган;
- Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган;
- Гаплари қўпол;
- Овози қаттиқ;
- Яхшиликни билмайдиган;
- Ёмонликни йўядиган;
- Машаққатга сабр қилмайдиган;
- Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган;
- Эрини қувватламайдиган;
- Эри кирса, чиқиб кетадиган;
- Чиқиб кетса, кирадиган;
- Яқинлашса, қочадиган;
- Эрининг оиласига беписанд;
- Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган;
- Боласини оч қолдирадиган;
- Фарзларни зоъе қиладиган;
- Роббисини ғазаблантирадиган;
- Эрини надомат қилдирадиган;
- Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган;
- Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган;
- Тили заҳар ва узун;
- Уйи бетартиб, файзсиз;
- Кўз ёши ёлғон;
- Сеҳргар – жодугарга қатнайдиган аёлдир.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев