Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди.
Шошилиб қарор чиқармаслик, фикрлар юзаки бўлиб қолмаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун ота уларни узоқ водийда жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.
Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди.
Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.
Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди.
Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди.
Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди.
Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.
Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз.
Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз.
Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак.
Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.
Худди шунингдек, бир одам ҳақида ҳам битта вазиятдан, битта бурчакдан туриб, биргина одамнинг гапи билан ҳукм чиқарманглар.
Унинг ҳамма томонини ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Тун ҳукмини ўтказиб буткул,
Ой нурини тўкканда сим-сим.
Вужудингиз қучганда уйқу,
Тушингизга Мадина кирсин.
Ҳаловатни билмади кундуз,
Сизга парво қилмади кундуз,
Ҳавас қилсин мингларча юлдуз,
Тушингизга Мадина кирсин.
Шайтон изғиб овлади дилни,
Орзусидан ёвлади дилни,
Ғамлар кириб ғовлади дилни,
Тушингизга Мадина кирсин.
Ой юзини доғласин рашки,
Тўхтамасин самонинг ашки,
Бу шундайин мунаввар тушки,
Унга фақат Мадина кирсин.
Жаннат исли равзага чопинг,
Қайғуларнинг дарчасин ёпинг,
Шараф топинг, шафоат топинг,
Тушингизга Мадина кирсин.
Ҳақ Расули умматим дея,
Сени бекор кутмадим дея,
Соғиндингми суҳбатим дея,
Тушингизга Мадина кирсин.
Қўлларини ўпиб йиғланг, дўст,
Пойларига чўкиб йиғланг, дўст,
Ҳасратингиз тўкиб йиғланг, дўст,
Тушингизга Мадина кирсин.
Отам-онам сизга фидо, денг,
Бутун олам сизга фидо, денг,
Беҳишти ҳам сизга фидо, денг,
Тушингизга Мадина кирсин.
Уйқу ичра ҳаловат топинг,
Тунлар шундай бахт-омад топинг,
Туриб ҳамду салавот топинг,
Тушингизга Мадина кирсин.
Ўткирбек Муҳаммад Собир
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media 1974 йилда Маҳатҳир Муҳаммад (1981- 2003 йилларда Малайзияда бош вазир) мактаб битирувчиларининг битирув кечасига фахрли меҳмон сифатида таклиф қилинади. Маҳатҳир Муҳаммад кечада маъруза қилди. Маъруза охирида шундай дейди:
“Биламан, бу кеча талабаларнинг битирув кечаси. Аммо, мен устозлар ўртасида ўйин ўтказмоқчиман. Ғолибга мукофот бор”.
Меҳмонлар ҳайрат билан воқеани кузатиб туришди. Маҳатҳир Муҳаммад устозларга ҳар-хил рангдаги шарларни тарқатиб туриб деди:
“Ҳар-бир устоз шарни пуфлаб шиширади. Сўнг уни оёғига боғлайди. Шарни ёрмасдан муҳофаза қилган устозга мукофот берамиз. Сизда бир дақиқа вақт бор. Қани бошладик!”.
Устозлар бирдан ўринларидан туриб бир-бирларига ҳужум қилишга ўтиб кетишди. Улардан ҳар бири бошқасининг шарини ёришга, ўзининг шарини асрашга ҳаракат қилар эди. Аммо, иш бошқача бўлди. Бирорта шар бутун қолмади. Ҳамма бир-бирининг шарини ёриб ташлади. Ҳеч ким ғолиб бўла олмади. Кутилмаганда Маҳатҳир Муҳаммад шундай деди:
“Мен сиздан бир-бирингизнинг шарини ёришни сўрамаган эдим. Аксинча, ҳар ким ўзининг шарини муҳофаза қилишини сўраган эдим. Агар сизлар бошқаларга нисбатан салбий қарорга келмай жойингизда қимирламай турганингизда эди барчангиз ғолиб бўлар эдингиз. Аммо барчада салбий фикр устунлик қилди. Сизлар ўз муваффақиятингизни бошқалар мағлубиятида кўрдингиз. Ваҳоланки ғалаба барчангизда мавжуд эди!”.
P.S.: Афсуски, баъзилар муваффақиятга эришиш учун бошқаларни вайрон қилишга ҳаракат қилишади. Афсуски, фақатгина ўйин хусусияти эмас, ақлнинг ҳаётдаги хусусияти ҳам шундан иборат кўпчиликда.
Бошқаларнинг эшкагини синдиришинг сенинг қайиғинг суръатини оширмайди. Гул бошқа гул билан жанг қилишни ўйламайди. У фақат очилади холос. Чўққида ҳаммага жой бор. Бу борада айтилган энг гўзал гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларидир:
“Сизлардан ҳар бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани токи биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўъмин бўла олмайди”.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Она ҳақида
1 ёшга кирганингизда, у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз.
2 ёшга қадам қўйганингизда, у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз.
3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз.
4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз.
5 ёшингизда у сизга кийдирган чиройли ва тоза кийимларни чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз.
7 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни ўқигингиз келмасди.
10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз.
15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса эвазига совғалар сўрардингиз.
25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз.
35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса, «аралашманг, ўзим биламан» дедингиз.
40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди.
Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг… ахир «Жаннат оналар оёғи остидадир…»
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев