ОНАМ
Уйга бормоқчи бўлсам айтмай бораман,
Чунки айтиб қўйсам кутади онам
Ҳатто чиқиб турар катта кўчага
Дейди "чидамадим чиқволдим болам"
Ховлиқиб ҳовлига бошлайди бизни
Тўхтамай "ҳайрият ҳайрият" дейди
Юзимга термилиб термилиб қараб
"Ўзинг яхшимисан" дейди жавдираб.
Яна жавобини эшитмай туриб,
Ўрнидан туради "чой қўйиб келай"
Қорним тўқ десам ҳам қулоқ солмасдан,
Бир нарсалар опқўйганман дейди "опкелай".
Рўмоллари қийшайганин сезмайди ҳатто
Дейди "қани я даданг ҳозир шеттайди"
Сабри чидамасдан келинларига
Ошхонага зир зир ўзи қатнайди.
Болларимга дейди "бувинг ўргилсин,
Сенларни соғиндим жон болам роса"
Бағрига босади чиндан суюниб
Қани энди дунёни улашиб берса.
Ичимда кечирим сўрайман ундан
Қиз бола шунақа экан да она,
Имконим бўлсайди тез-тез келардим,
Сизни шундай интизор қилмасдим она!
Хайрлашар чоғи бағримга босдим,
Сочларидан ўпиб йиғлагим келди.
Энди тез келаман, майлими она?
Ўксиб кетганимни онам ҳам билди.
"Майлига тинч бўлсанг бўлди жон болам,
Мана кўрдинг бизни ҳаммамиз омон,
Майли ўшаларни айтганини қил,
Жон болам кўнгилни қолгани ёмон"
Биламан ортимдан узоқ қарайди.
Кўринмай кетгунимча туради йўлда.
Энди тез-тез бораман деб ният қиламан.
Биламан бу ниятим қолади ўйда....
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Ҳаёт фалсафаси фанидан дарс ўтаётган профессор аудиторияга қўлида идиш кўтарганча кириб келди. У ҳамма кўриши учун идишни баландроқ кўтариб:
– Бунинг оғирлигини биладиганлар борми? – сўради.
“50 мг! 100 мг! 125 мг” – деган жавоблар янгради.
– Ўлчамасдан туриб, буни аниқ айтиш қийин. Лекин менинг саволим шундай: агар буни бир дақиқа кўтариб турсам, нима бўлади?
– Ҳеч нима, – талабалардан бири жавоб берди.
– Яхши. Агар бир соат кўтариб турсам-чи? – яна сўради профессор.
– Қўлингиз оғрийди, – деди бир талаба.
– Тўппа-тўғри! Агар бир кун шу кўйи турсам нима бўлади?
– Қўлингиз увушиб, ҳеч нарсани сезмайди, мускулларингиз толиқиб, жонингизни азоблайди. Кейин сизни касалхонага олиб кетишади, – талаба қизнинг куйинчаклик билан қайтарган жавоби аудиториянинг кулгисига сабаб бўлди.
– Тўғри, айтинг-чи, бу идишни узоқ кўтариб турганимда унинг вазни ортадими? Таним шунинг учун азобланадими? - Аудитория бир овозда “Йўқ!” дея жавоб қайтарди.
– Бу азобдан халос бўлишим учун нима қилишим лозим?
– Идишни ерга қўйинг!
– Тўппа-тўғри! Унутманг, ҳаётдаги муаммо, ташвишлар ҳам шунга ўхшайди: қанча узоқ кўтариб юрсангиз, улар сизни шунчалар кўп қийноққа солади, – фикрини якунлади профессор.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media "Учар гиламча"
Ўғил жойнамоз устидаги отасидан сўради:
- Дадажон, бу Aловуддиннинг учар гиламчасими?
- Ҳа, болам!
- Бунга ўтирсам, қаерларга олиб боради?
- Бунга ўтирсанг, эзгулик боғлари орқали Жаннатга олиб боради.
Ўғил шундан кейин "учар гиламча"га маҳкам ўрнашиб олди ва отасининг алдамаганига шоҳид бўлди. Қачонлардир умрини ёруғ юз билан якунлаётганида кўзларига алланечук гўзал боғлар кўрина бошлади ва билдики, манзилига оз қолибди!
Ҳар кимнинг "учар гиламча"си эзгу манзилларга етакласин!
Вафо Мўмин
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев