Эр-хотиннинг уруши дока рўмол қуриши, дейишади. Ҳамма оилада ҳам ҳозиргига ўхшаган воқеалар бўлиб туради.
— Бўлди энди хотинжон, тортишувни бас қилайлик. Бундан кейин бир-биримизни ҳақорат
қилмаймиз ва таҳқирламаймиз. Ўтган ишга салавот.
— Дадажониси, гапингизга юз фоиз қўшиламан. Энди ҳеч ҳам тортишмаймиз. Орамиздан қора мушук ораламасин, ишқилиб.
Навбатдаги тортишувдан сўнг эр-хотин ярашиб, сулҳ тузди. Оилада ҳаммаси аста-секин изига тушди. Эр-хотин бир-бирига мулозамат қилиб, меҳрини аямасди. Ўша куни эр хотинини бағрига босиб, уни эртакдаги Соҳибжамол деб атади.
— Соҳибжамол малика ҳақидаги эртакни ўқиганман, — деди хотини. — У қўрқинчли махлуқни яхши кўриб қолади. Ажойиб эртак.
— Тўғри, — деб ҳўмрайди эри.
— Бас қилинг, дадаси, мен сизни назарда тутганим йўқ. Ана мушаклар отиляпти. Ахир бугун байрамлигини ҳам унутиб қўйибмиз-ку.
Хотинининг гапидан ранжиган эрнинг ёдига бугун яхши кун эканлиги ёдига тушиб юзи ёришди.
— Уйимизда шундай кунда хайр-барака қайтганидан қувонишимиз керак. Хонадонимизга бахт қайтди. Хотинжон, шу кунни ҳар йили оиламиздаги тинчлик байрами, деб нишонлаймиз. Нима дединг?
— Майли, сиз нима десангиз шу-да, азизим.
Энди мени сира ёмон гаплар билан сўкмайсиз-а?
— Бўпти. Сен ҳам гап қайтарма-да, хотин. Баъзан ялмоғиздан ҳам баттар бўлиб кетасан. Тўғрисини айт, у сенга қариндош эмасми, мабодо.
Аёл бошини эрининг елкасидан кўтариб, ўрнидан турди. Кўзларида қаҳр ялтираб кўринди.
— Аммам бўлади, бироқ эрим томондан, — деди қўлини белига қўйиб. — Атайлаб шундай қиласиз-а? Тинчлик борми ўзи бу уйда?
— Жанжални ўзинг қиласаку, яна тинчлик ҳақида сўзлайди бу хотин.
— Бўлди ҳаммаси жонимга тегди. Кетаман!!! — хотинининг қулоқни қоматга келтирувчи овозидан эр икки қўли билан қулоқларини беркитди.
— Кетсанг, кетавер, лекин шу уйдан остона ҳатлаб кўчага чиқсанг, қайтиб ичкарига киритмайман .
— Ие, нега мен кетарканман? Яхшиси сиз кетинг! Кўргани кўзим йўқ сизни!
Жанжал авжига минди. Бу уйда яна ҳаммаси изига тушди...
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев