Шоҳ тобут ясовчининг хотинини бир кўрди-ю, ошиқи беқарорга айланди. Қандай бўлмасин, уни қўлга киритиш пайига тушди...
Ниҳоят, аскарларидан бирини тобуткашнинг уйига юборди:
— Подшоҳ сенга эрталабгача "ҚИРҚТА ТОБУТ" ясашингни буюрди. Агар эпламасанг бошинг кетади. Михлари олтиндан бўлиши керак, —деди аскар унга.
Тобуткашни қайғу чулғади. "ҚУРБИ ЕТМАЙДИГАН ИШ".
— Хотин, — деди уйига келиб, — куним битганга ўхшайди, подшоҳ қилиб бўлмайдиган ишга буюрди...
Хотини нима гаплигини сўради. Эри бўлган гапни айтиб берди. Шунда аёл бу ерда бир гап борлигини тушунди, бекорга эрига бу ишни буюрмаган...
Аёл АЛЛОҲ мўмин бандасини бундай чорасиз қолдирмаслигига ишончи комил эди. Шунда у эрига деди:
— Ҳеч қўрқманг, унутмангки, тундан кейин тонг, оғриқдан кейин ҳаловат бор.
— Шундайку-я, аммо эрталаб менинг каллам кетади.
— Айтдим-ку, қўрқманг деб, "АЛЛОҲ кифоя килувчи зот". Боринг-да хотиржам ётиб дам олаверинг...
Аммо тобуткашнинг кўзига уйқу илинмади.
Кечаси билан хонада юриб чиқди....
Эрта тонгда эшик тақиллади. Тобуткаш эшикни очар экан, титроғи кучайди. Кечаги аскарни кўргач эса, ҳушидан кетаёзди.
— Келинг, — деди тили зўрға айланиб. Аскар ҳазин овозда деди:
— Битта тобут ясаб беринг. "ПОДШОҲ ВАФОТ ЭТДИ"...
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Ўзингизга ишонинг
Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳамшу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига кириб, нега бундай баҳо қўйганини сўради. “Ёзганларинг ёшингга тўғри келмайди. Ҳолингга қараб орзу қилсанг бўлмайдими? Сен ўйлаётган ферма учун катта маблағ керак. Олдин ер сотиб олиш зарур, кейин отлар, ем-хашак… Хуллас, хом хаёлларингни қўйиб, иншони бошқатдан ёз”. Бола хафа бўлиб уйига қайтди. Узоқ ўйланиб ўтирди. Эртасига эса ёзганларини эски ҳолатда ўқитувчисига олиб борди: “Сиз баҳонгизни ўзгартирманг, мен эса орзуларимни…
”Йиллар ўтди. Энди нафақага чиққан ўқитувчи каттакон йилқичилик фермасига ҳайратланганча қараб турар, ичкарида бир пайтлар орзулари учун “0” баҳо олган собиқ ўқувчиси мухташам уйда ўтирарди. Рўпарасидаги деворда эса иншога илова қилинган йилқичилик фермасининг рамкага солинган чизмаси осиғлиқ эди...
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Сўзлашаётганда гапларимизга диққат қилайлик!
"Бўлди, ОК! Есть киламан" — деманг!
"Инша Аллоҳ!" — деб айтинг!
"Вааауув даҳшат! Қойил!" — деманг!
"СубҳанАллоҳ!" — деб айтинг!
"Супер! Гап йўқ!" — деманг!
"Маша Аллоҳ!" — деб айтинг!
"Чўткиман!" — деманг!
"Алҳамдулиллаҳ!" — деб айтинг!
"Спасибочки, раҳмат" — деманг!
"Раҳмат, Жазакаллоҳу хойр" (Аллоҳ сизни мукофотласин) — деб айтинг!
"А, давай, пока! Bye bye!" — деманг!
"Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Кўришгунча!" — деб айтинг!
"Салом, қалесан?" — деманг!
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" (Сизга соғлик омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин) — деб айтинг!
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Ота-она ғанимат
Онам 20 марталаб ҳаж қилдилар. Шундан 4 тасида мен билан. Санаб юрардилар. Хушхабар берардилар. "Давронбек, бугун жуда яхши туш кўрдим. Ҳажда эканман. Каъбатуллоҳнинг шундоқ ёнида. Ҳаммаси тиниқ, тип-тиниқ. Бу тушимда 20-чи бор ҳаж қилганим..."
Онамнинг бу буюк орзуларини амалга ошириш ҳаётий мақсадларимдан эди. Онам ҳеч қачон "болам, қачон сенам мени (бошқалардек) муқаддас сафарга олиб борасан?" демасдилар. Сабр қилардилар. Ҳарамайннинг сурат ва видеоларини кўрганда эса энтикиб қўярдилар.
15 йиллар аввал ота-онамни Ҳажга навбатга рўйхатга киритдик. Жудаям узоқ йилда навбат етишини айтишди...
2013 йили "Олтин қалам" мукофотини олдим. Пулини нақдлаб, валюта қилгандик.Яна озгина қўшилса, икки кишилик умрага етаркан. Шунга ният қилдим. Маҳалладан, шаҳардан суриштирдим. Навбат катта, (ҳалол) ҳал қилиш иложсиз. Каттароқ ишдаги танишларимдан илтимос қилдим. Ҳал қилиб бўлмади. Онам: "Майли-да, насиб бўлганда борармиз", дедилар. Дадамнинг валютада тўланадиган машинасига қўшиб юбордим.
2016 йили оғир дардга чалиндилар. 2017 йилнинг ёзи қийин кечди. Шифокорлар сўнгги чора сифатида морфин ёзиб беришди. Онам оғриқнинг зўридан хушдан кетар, кўзлари очиқ туш кўрардилар. "Давронбек, Ҳаждаман, ана, Байтуллоҳ. Оҳ-оҳ-оҳ-эээй... Ўзингга шукур, Ўзингга шукур", дердилар.
Ўтган йили онам ўзлари суйган диёрларга риҳлат қилдилар...
Онажоним учун ҳажжи бадал, умра бадал қилдиришга имкон ҳам бўлди. Ичимда йиғлаб-йиғлаб, ўзим борганимда ўзим бадал қиламан, дея ўзимни овутдим.
Кечаги ҳафта умрага квота олиб ташлангани ҳақида хушхабарни ўқидим-у, шуларни ўйладим. Бир дўстим хушхабарни хатқутимга ташлабди. "Ўртоқ, орзуинг ушаладиган бўлибди" деб ёзибди. "Раҳмат. Унда онам бор эди, ҳозир эса йўқ" деб армон билан жавоб ёздим.
Бугун қайсидир муштипарларнинг шунақа орзулари бор. Балки сизга айтолмас, ўзининг муаммоси кўп, дея ийманар. Сизда эса имкон бор. Дўстим, ҳозир имкон бор экан, фойдаланиб қолинг. Эртага эса худо билади...
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев