Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.
У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
- Албатта!
- Кириб Унга нима дейман?
- "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.
Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ. Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим. Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади. Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб:
- "Сен ёмон дўст экансан!" деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
- "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим бўғзимга тиқилиб қолди...
"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Бола тарбияси
• Қилган хатоларига қарши сабрли бўлинг;
• Ёмон сўзлар гапирса, кулманг;
• Уни айбламанг ва айбини ҳаммага айтманг;
• Ҳеч қачон ёлғон гапирманг;
• Қилган ишини мақтанг ва мукофотлантиринг;
• Кўп эркалатинг ва бағрингизга олинг;
• Яқин дўст каби суҳбатлашинг. Ёш бола деманг ва маслаҳатли гапларни ҳам гаплашинг;
• Сиздан қўрқмасин ва сизга ишонсин.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Хатоларни қизил ручкада текшириш ажралишлар сонини ошишига олиб келади!
⠀
Ҳа, ҳа, тўғри ўқидингиз, биз учун жуда оддий бўлган нарса оилаларда ажралишлар сонини кўпайишига таъсир кўрсата олар экан.
⠀
Оилангизда муаммолар пайдо бўляптими? Ёки ҳар хил гап-сўзлар жонингизга тегдими? Ўзингизни айбламанг, сиз бунга мактаб остонасига илк қадам қўйган кунингиздан бошлаб тайёрланиб келгансиз.
⠀
Келинг, сиз учун кўз илғамаган, лекин ҳаётимизга сезиларли таъсир ўтказа оладиган ҳақиқат ҳақида гаплашамиз.
⠀
Мана тез кунларда сентябрь ойи келиб барчамиз ўқиш ва иш ташвишларига ўтиб кетамиз. Бола биринчи синфга борар экан унга доимо яхши ўқиши кераклигини, доимо “беш” баҳо олиши кераклигини ўқтириб келамиз. Тўрт ёки уч баҳолар биз учун кифоя эмас, кези келса, пастроқ баҳо олган фарзандимизни яхшилаб койиб ҳам қўямиз.
⠀
Мактаб давриданоқ бизга ўхшаган бошқа бир инсонлар бизга баҳо беришни бошлашади, улар бизга ҳар хил баҳолар қўйишади, энг асосийси 100 та ёзган сўзимизда иккита хато бўлса, ўша хатони бизга мошдек кўрсатиш учун қизил билан алоҳида урғу бериб кўрсатиб қўйишади. Эътибор бердингизми, 100 та сўздан, атиги иккитаси нотўғри, лекин биз урғуни айнан шу иккитасига берамиз. Биз 98 та тўғри ёзилган сўзга унчалик ҳам эътибор бермаймиз, натижада болада перфекционизм (ҳар нарсада 100 фоизлик натижага эришиш) касаллиги бошланади, боланинг кўнглида хато қилишдан қўрқиш ҳисси пайдо бўлади.
⠀
Биз инсонмиз, биз хато қилишга ҳақлимиз. Инсон онги секин-аста мана шундай кичик хатоларни кўришга кўникиб боради.Секин-аста бу феълимиз янада ривожланиб боради, кейинчалик эса, оилавий ҳаётимизга ҳам таъсир кўрсатади, оддий мисол қилиб айтадиган бўлсак, мана фараз қилинг, турмуш ўртоғингизнинг жуда кўп яхши хислатлари бор: у мард, оқкўнгил, инсонлардан ёрдам қўлини аямайдиган, имкон бўлди дегунча ишини ташлаб фарзандлари томон ошиқувчи меҳрибон ота, лекин шу қурғур топадиган пулини чўғи сал камроқда, бўлди мана шу минуснинг ўзи шуни кўтариб чопиш учун етарли. Чунки сизнинг қўлингизда қизил ручка бор, сиз у билан фақат хатоларни топишга ўрганиб қолгансиз.
⠀
Ёки бошқа бир мисол, аёлингиз пазанда, озода, меҳрибон, ҳар соҳада сизга суянчиқ, маслакдош, лекин кун сайин кўп овқат еб семириб кетаяпти. Ана кўрдингизми, айнан ўша “лекин” барчасини чиппакка чиқаради. Чунки биз бунга болалигимиздан ўрганганмиз, хато кўрдингми, дарҳол қизил ручкани олиб уни кўзга кўринадиган қилиб белгилаб қўй, тўғри жойларга эса эътибор бермасанг ҳам бўлади.
⠀
Мана шу каби ҳолатларнинг барча секин-аста оиланинг пароканда бўлишига олиб келади.
⠀
Нима қилиш керак?
⠀
Биз мактабларда “кўк ручка” принципига ўтишимиз лозим, болаларнинг хатолари қизил ручкада ажратиб эмас, кўк ручкада изоҳ бериб кетишимиз керак, масалан, “Жуда зўр ёзибсан, яна ҳам кўпроқ ёзишни машқ қилсанг, хатолар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади”, дея ўргатишимиз лозим.
⠀
Биз хатоларга эътибор бериб боланинг кўнглини тушуришни эмас, унга янгича куч-қувват бериб рағбатлантиришни ўргатишимиз лозим.
⠀
Ишонмасангиз, турмуш ўртоғингизнинг яхши хислатларини ва хато-камчиликларини алоҳида қоғозга ёзиб чиқинг, фақат камчиликлар қизил ручкада, хислатлар кўк ручкада бўлсин, лекин иккинчи варақда иккаласи ҳам кўк ручкада ёзилсин. Иккала қоғозга ҳам разм солиб ўқиб чиқинг, кўрдингизми, кўк билан ёзилган камчиликларни жуда катта камчилик ҳам деб бўлмайди.
⠀
Менимча, мактабларда аллақачон “кўк ручка” тизимини қўллаш лозим, болага тўлиқ “беш”га ўқиш нурли келажакни таъминламайди, биз болани хато қилишдан қўрқмасликка ўргатишимиз лозим, унинг яхши хислатларини юксакларга кўтариб, хатолари ҳақида биргаликда бош қотиришимиз лозим, зеро иллат излаганга иллатдир дунё, ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев