Детройтдаги электр компаниясида ёш механик ҳафтасига атиги 11 доллар топар, кунига 10 соатдан ишлар ва бундан мамнун эди. Кундузи ишлаб, кечаси ўз устахонасида двигатель яратиш устида ишларди. Отаси унга бекорчи ишлар қилмасликни уқтирар, қўшнилар эса уни тентак деб атарди.
Ҳеч ким йигитнинг қўлидан бир иш келишига ишонмасди. Унга фақатгина рафиқаси ишонч бағишларди. Аёл эрига тунлари тепасида керосин лампа тутиб турар, қўли мой бўлганда тозалаб қўяр, ишонч ила эрини қўллаб-қувватларди.
Бир куни қўшнилар ҳайратдан қотиб қолишди. Чунки ўша тентак хотини билан кўчага аллақандай машина миниб чиқишди. От миниб ўрганган одамларга бу ускуна мўъжиза эди. Тентак йигитнинг исми тез элга ёйилди: Генри Форд...
Унинг номи остида машиналар ишлаб чиқарила бошланди.
Журналистлар унга саволлар беришарди. Жумладан:
— Айтинг-чи, кейинги ҳаётингизда ким бўлиб туғилишни истардингиз?
— Ким бўлсам ҳам фарқи йўқ. Фақат рафиқам ёнимда бўлса бас! — дерди Генри жилмайиб.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Ўринли маслаҳат
Бир куни кўчада сайр қилиб юрган киши йўл четида ўтирган кекса одамни кўриб қолди. У мўйсафиднинг қаршисига келиб, мурожаат қилди:
– Отахон, улуғ ёшли инсон экансиз, анчагина узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтгансиз. Шубҳасиз, жуда доно бўлсангиз керак. Айтинг-чи, мана, мен ёш ва кучлиман-у, аммо ҳеч қаердан иш топа олмаяпман, ўғлим гиёҳвандликка берилди, қизимни ҳам яхши тарбиялай олмаяпман, аёлим эса кун бўйи уйда ўтирса ҳам, ҳеч қаерга қарамайди. Хўш, мен бу вазиятда қандай йўл тутишим керак? Нима қилсам, буларнинг ҳаммасини ўзгартира оламан?
Қария жавоб берди:
– Эшигинг устига кичкинагина тахтача осиб, унга “Ҳамиша шундай бўлавермайди” деб ёзиб қўй.
– Шу холосми? – ҳайрон бўлди эркак.
– Шу холос, – жавоб қилди кекса киши.
У уйига бориб, қария айтгандек қилди. Бир қанча вақт ўтгач, унинг ўғли гиёҳвандликни ташлади ва ҳатто қилган иши гуноҳ эканини тан олиб, тавба қила бошлади. Қизи ёш билан йигит билан яхши кўришиб, оила қурди. Аёли ҳам ўзгарди ва рисоладаги бекага айланди. Эркакнинг ўзи эса сердаромад ишга жойлашди ва кўп ўтмай, ҳатто машина сотиб олди.
Кунларнинг бирида у таниш кўчадан ўтиб бораётиб, икки йилча олдин кекса мўйсафидни учратган жойида тўхтади. Қария ҳали ҳам шу ерда ўтирганди. Эркак унинг олдига яқинлашаркан, машинадан тушмаган ҳолда, унинг ойнасини очиб, сўз қотди:
– Ҳа, бобой, ҳалиям ўтирибсизми? Мен бўлса, кўриб турганингиздек, анча нарсага эришдим. Ўғлим гиёҳвандликни ташлади, энди у тақволи йигит, қизим севиб, севилиб турмушга чиқди. Аёлим ҳам яхши рафиқага айланди. Ўзим ишга жойлашдим ва энди ишхонамда мартабали бошлиқман. Сиз эса ҳалиям ўшандек ўтирибсиз, нўноқ чол! Хўш, энди нима деб маслаҳат берасиз менга?
Бу гаплардан қариянинг чеҳраси ўзгармади, аксинча, у суҳбатдошига хотиржам тикилганча, деди: – Ҳалиги тахтача бор эди-ку, шуни олиб ташламагин…
Русчадан Муҳаббат Шарифова таржимаcи.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Шайтон алайҳилаъна Аллоҳдан сўраган экан:
— Эй Аллоҳ, мен билан Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманинг борми?
Шунда Аллоҳ марҳамат қилган экан:
— Сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқ душманим бор. Бир отанинг пуштидан бўлиб, бир онанинг сийнасидан сут эмиб, жигар бўлиб жигарчиликни узган, силаи раҳмни тўхтатганлар — сендан ҳам, Фиръавндан ҳам ортиқроқ душманимдир!
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Олим ва йигит
Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
- Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
- Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман.
Йигит:
- Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар.
Олим:
- Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нимадир?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?
Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
- Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
- Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
- Сизни тушунмадим.
- Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
- Албатта оғриқни ҳис қилдим.
- Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
- Албатта.
- У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
- Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
- Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
- Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
- Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
- Теридан.
Олим:
- Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
- У ҳам теридан яратилган.
Олим:
- Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
- Оғриқни.
Шунда олим деди:
- Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади.
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Бир мактаб директорининг ота-оналарга қишки мактаб таътили муносабати билан жўнатган хати
Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандларингиз таътил давомида уйда сизларни овора қилмасликлари учун уйларингингизда худди мактабдагидек қулайлик қилингки, улар мактабда қила оладиган ҳамма ишларини уйда ҳам қила олсинлар. Масалан, ботинкаси билан деворларни тепсин, уйларингиздаги стол-стулларни тирнаб қизларини исмларини ўйиб ёзсинлар, кирган хоналарида чироқларни ўчирмасдан чиқишсин, еган-ичган нарсаларининг пўчоғини, қоғозини истаган жойига ташласинлар, ҳожатхоналарни истагандек ишлатишсин, уйдаги ҳамма жиҳозларга хоҳлагандек зарар етказишсин, баланд овозда ғариб-ғариб овозлар чиқариб бақиришсин,хоналарда бақириб-чақириб югуришсин. Эшикларни тепиб очиб тепиб ёпсинлар. Уйдан қочиб компьютерхоналарга бориб ўйин ўйнаса, бунинг яхши эмаслигини қизишмай тўғри тушунтиринг, тарбия беринг.
Фарзандларингиз бу ишларни қилаётганда ҳеч ҳам асабийлашмасдан, кулибгина танбеҳ беринг. Айниқса, уларни уруш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Худо еўрсатмасин, болангизнинг психологияси бузилиши мумкин. Уришга ҳаққингиз ҳам йўқ. Бурчакда турғизиб қўйиш ҳақида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Боланинг ҳам ҳуқуқлари бор. Судга беришимиз мумкин. Бу ишларга бир икки болангиз учун 10-15 кун сабр қилинг. Ахир, уйингизда мактабдагидек юзлаб бола эмас-ку.
Асаб толалари жуда ҳам муҳим, асабларингизни авайланг! Бир бузилса, қайта тикланмайди буни биласиз. Таътилингиз мароқли ўтишин тилаб қоламан.
Ҳурмат билан мактаб директори
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media Она
Онасидан бошқа кимсаси йўқ қизга совчи келди. Қиз сўраб келган йигитлар билан учрашганда:
- Онамни мендан бошқа ҳеч кимлари йўқ. Тўйдан кейин ҳам биз билан яшашларига рози бўлсангиз, мен сизни рад этмайман, - дерди. Албатта бундай талаб ҳаммага ҳам ёқмасди. Лекин, улардан бири рози бўлди.
Тўйлари бўлди. Қиз ва куёв оналарига беназир хизмат қилишди. Орадан бир неча йиллар ўтиб волидалари вафот этди. Қиз кўзёши тинмай йиғларди. Ҳожаси:
- Бу дунёга келишимиз бордек, кетишимиз ҳам бор. Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз, - деди.
Аёл:
- Аллоҳ бу дунёдаёқ менга жаннатдан бир эшик очган эди! Энди у йўқ! Онам менга муҳтож эмасдилар. Уларни Аллоҳ ташлаб қўймасди. Менсиз ҳам яшаб ўтишлари мумкин эди... Онамга мен муҳтожроқ эдим. Уларга хизмат қилиб, савоб қозониш менга керак эди! - деди.
Эри аёлидаги лутфни кўриб, Аллоҳга беадад шукр айтди. Чунки, у ўз онасига меҳрибон бўлмаган фарзанд бошқаларга ҳам марҳаматли бўлмаслигини биларди. Аллоҳ уларга икки ўғил ва икки қиз ином этти ва улар хам солиҳ ва солиҳа фарзандлар бўлиб улғайишди.
Хулоса. Ота - оналарнинг борлиги жаннатга калитдир.
«Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади» (Марям: 32).
Ким бахтсиз бўлса, ота - онасига бўлган муносабатига назар солсин! «Ота-онангизга яхшилик қилинг!» (Анъом: 148).
Соатлаб қўлида телефон титиб, ҳар хил номаҳрамлар билан пул сарфлаб гаплашиб, ўз ота - онасига қўнғироқ қилиб ярим дақиқа гаплашиш эсига келмайдиганлар бор. Аллоҳ асрасин!
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
(Исро: 23).
Fikrlashingizni 180° ga o'zgartirib yuboradigan telegram kanalimizga obuna bo‘ling: https://t.me/muxtar_media
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев