(ТАҚДИР ЗАРБАСИ.)
1-қисм.
Назокат катта кўча ёқасидаги йўлакдан кетиб бораркан, ўзини қовжираб ётган хазонга ўхшатди. Ахир унинг ҳам ғунча очиб гуллашга, мева беришга ҳаққи бор эди-ку! Нега у ўйламай қадам босди, қайси гуноҳи учун Худо уни жазолади, кимнинг дилини оғритган эдию ўзи дил оғриғига дучор бўлди?
...90-йилларнинг жазирама ёзида Назокат қишлоқдаги мактабни тамомлаб, дугоналари билан пойтахтга эмас, Фарғона шаҳрига йўл олди. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, Педагогика институтига ўқишга кирди. Талаба бўлганидан севинчи ичига сиғмай юрган кезларида унинг ҳаётига Ғайрат кириб келди. Бу йигит тўртинчи курсда ўқир, уларнинг аудиторияси Назокатлар билан бир қаватда жойлашганди. Кўпинча танаффус пайтида юқори курс йигитлари йўлакда сигарет чекиб, ўтган-кетган қизларга гап “отишарди”. Бир сафар Назокат ҳам шу ердан ўтганда Ғайрат унга “Ҳорманг, яхши қиз”, деб қармоқ ташлаганди. Ўшанда қиз бошини кўтариб, рўпарасида кулиб турган жингалак соч йигитни кўриб, қулоқларигача қизариб кетганди. Юрагининг бир чеккаси “жиз” этиб, ғалати аҳволга тушганди. У бундай ҳолга илк бор дуч келиши эди. Эртасига ўша йигитни яна учратиш истагида ўқишга ошиқаётганига ўзи ҳайрон бўлганди. “Менга нима бўляпти ўзи, нега уни кўргим келяпти?” деб ўйлаганди Назокат. Институтга яқинлашган сари юраги қаттиқроқ ура бошлаганди. У иккинчи қаватга кўтарилиб, уч-тўрт йигитлар орасида Ғайратни кўрдию юраги бўғзидан отилиб кетгудек бўлди. Йигит худди кечагидек қизга қараб кулиб турарди. Негадир Назокат ҳам унга майин жилмайди.
Ўша куни Ғайрат Назокатнинг дарсдан чиқишини кутди. Уни кўриши билан аста яқинлашиб:
Яхшимисиз, Назокат? – деди. Сиз... – кутилмаган учрашувдан қиз бироз таажжубга тушди ва сўради: – Исмимни қаердан билдингиз?Бир-икки дугоналарингизнинг “Назо” дегани қулоғимга чалинганди. Таваккал қилиб шундай чақириб кўрдим.Сиз ҳар доим таваккал қиласизми? – деди Назокат дабдурустдан. Сўнг ўзининг берган саволидан уялиб сўради. – Ўзингизнинг исмингиз нима?Ғайрат. Мана, танишиб ҳам олдик, – деди йигит қиздан кўзини узмай. Кейин сўради: – Кузатиб қўйсам майлими?
Назокат билмадим, дегандай елка қисди. Иккови олдинма-кейин йўлга тушишди. Ғайрат шу куннинг ўзидаёқ қизнинг қайси вилоятдан келгани, оиласи ҳақида жуда кўп нарсаларни билиб олди. У қизнинг ёнига ҳали дафтар, ҳали китоб сўраб тез-тез келадиган бўлди.
Сентябрнинг охирида талабалар пахта йиғим-теримига Сирдарёга жўнаб кетишди.
Уйимга яқин бўларканман-де, – деди Ғайрат Назокатга мақтаниб.Сирдарёнинг қаеридансиз?Янгиеридан.Нега унда ўқишга Тошкентга ёки Гулистонга бормадингиз?Сиздай гўзал қиз Фарғонада кутиб турганда бошқа ёққа югуриб нима қилдим, – кулди Ғайрат, сўнг изоҳ берди: — катта опам Фарғонага турмушга чиққан. Поччам ўша ерда катта ташкилотга раҳбарлик қилади. Бизга узоқроқ қариндош ҳам бўлишади.Унда ҳеч қийналмас экансиз. Хабар олувчиларингиз атрофингизда бўлгач, қийинчиликлар ҳам, мусофирчилик ҳам унча сезилмайди, тўғрими? – деди Назокат Ғайратга ҳаваси келгандек.
Талабалар баракларга жойлашишди. Қизларнинг ётоғи йигитларникидан 200 метр нарида эди. Пахта мавсуми икки ёшни бир-бирига янада яқинлаштирди. Назокат кўп пахта терар, Ғайрат унинг этагини орқалаб хирмонга элтиб берар, тарозибон тортиб кўргач, энг фаол теримчи сифатида Назокатнинг фамилиясини чизиқча билан ажратиб қўярди. Баъзида Ғайратнинг эркалиги тутиб, Назокат терган пахтанинг ярмини ўзига ёздирарди. Кечки овқатдан сўнг ҳар куни талабалар дискотека уюштиришар, ўйин-кулги қилишарди. Кун сайин икки ёш ўртасидаги кўнгил риштаси янада мустаҳкамроқ боғланиб борарди.
Йиғим-терим тугагач, яна дарслар бошланди. Йигит билан қизнинг муносабатларидан деярли бутун курс хабардор бўлганди.
Янги йил яқинлашарди. Талабаларга қишки таътил берилди. Ғайрат уйига жўнаб кетишдан аввал Назокат билан бирор қаҳвахонада ўтиришни режалаб қўйганди. Ҳатто қизга атаб совға ҳам тайёрлаганди. Улар шинамгина қаҳвахонада учрашишди. Ғайрат қизни меҳмон қилиш учун сархил таомлар буюрди.
Нафис ва ёқимли мусиқа садолари остида қизнинг билагига чиройли кумуш билагузук тақаркан, “Янги йил бахт келтирсин”, дея оҳиста юзидан ўпиб қўйди.
Биринчи бўсадан Назокат тамоман эсанкираб қолди. Негадир шу тобда Ғайратнинг бағрига сингиб кетгиси келди. “Раҳмат, мана бу эса сизга”. Назокат сумкачасидан ялтироқ қоғозга ўроғлиқ атирни олиб, Ғайратга узатди: “Ташаккур”, деди йигит совғани қабул қиларкан, қизга яқинлашиб юзини тутди. Назокат Ғайратни зўрға ўпиб, уялганидан кўзини олиб қочди. Овқатланиб бўлишгач кўчага чиқишди. Ҳали қор ёғмаган бўлса-да, атрофдан унинг иси уфуриб турарди. Кечки Фарғона ниҳоятда чиройли эди. Ҳаммаёқда ранг-баранг чироқлар, байрам шиорлари кўзга ташланарди. Улар шаҳар бўйлаб узоқ пиёда юришгач, Ғайрат Назокатни ётоқхонагача кузатиб қўйди.
Байрамни яхши ўтказинг. Таътилдан сўнг кўришгунча, – деди йигит қизга хайрлашиш учун қўлини чўзаркан.Сиз ҳам яхши кутиб олинг.Уйдагиларга салом айтинг. Хайр!
Қиз ётоқхонага яқинлашганда ортидан Ғайрат “Келинингиз салом айтиб юборди, деяверайми?” деган луқма ташлади. Қиз жавоб бермай тез-тез юриб ётоқхонга кириб кетди.
Орадан икки ой ўтди. Қишнинг қаҳратон кунлари ортда қолиб, фусункор баҳор шабадаси дилларга илиқлик олиб келди. Аёллар байрами яқинлашмоқда эди. Ғайрат бу байрамни қиз билан танҳо кутишни кўнглига тугиб қўйганди. У Назокатга байрам совғаси сифатида чиройли ҳарир шарф сотиб олди. Ёнига ялтироқ тошли ҳамён ҳам қўшди. Бозордан харажат қилиб, опасининг бўш турган икки хонали уйига ташлаб келди. Кейин Назокатни дарсдан сўнг бир амаллаб ўша ерга боришга, икковлари учун ажойиб байрам таоми тайёрлашга кўндирди. Уй саранжом-саришта, дид билан безатилган, стол ўртасида биллур вазада пушти чиннигуллар бўй таратиб турарди. Назокат дарҳол фартук тақиб, дастурхон тузашга киришиб кетди. Товуқ димлади, салат тайёрлади. Музлаткичдаги тортни лаганга солиб, уни ҳам дастурхонга қўйди. Телевизорда байрамга аталган концерт бошланди. Дастурхондаги ноз-неъматларни кўриб, Ғайратнинг иштаҳаси очилиб кетди. У шампан виносини пақиллатиб очиб, фужерларга кўпиртириб қуйди. Икковлари ҳеч қачон айрилмасликка, қувонч ва мусибатда бирга бўлишга, турмушнинг синовларини бирга енгишга сўз бериб, шаробни симиришди. Бироздан сўнг Назокат товуқ димламани ликопчаларга сузиб келди. Ғайрат ҳам, Назокат ҳам бу файзли оқшомдан масрур эдилар. Бир гал йигит қадаҳ сўзи айтса, иккинчи гал қиз тилак билдирар, кейин қадаҳлар уриштирилиб, шароб симириларди. Назокатга ичимлик аллақачон таъсирини ўтказган, ичи оби оташ бўлиб ёнар, бутун танаси қизиб, қулоқларигача ловиллаб кетганди. Ғайрат уни рақсга таклиф қилди. Аммо қизнинг белидан қучиши ҳамон, у “Бошим айланиб кетяпти, мени ушланг”дедию ўзини йигитнинг бағрига ташлади. Ғайрат Назокатни кўтариб диванга ётқизди. Сочиқни муздек сувда ҳўллаб, унинг пешонасига босди. Назокат кўзини очолмай, йигитнинг қўлидан маҳкам тутди.
Ғайрат ака, ёнимда ўтиринг, ўзимни ёмон ҳис қиляпман, – деди йиғламсираб.Тинчланинг, ҳозир ҳаммаси ўтиб кетади. Бу шаробнинг таъсири. Ичмайдиган одамни у тез енгади, – Ғайрат Назокатнинг қўлларини силаркан, ҳазиллашди, – худди ҳуркак қушга ўхшайсиз-а, ҳатто ёш бола ҳам сизчалик қўрқоқ бўлмаса керак.
Назокат йигитнинг қайноқ нафасини сезиб турар, сархушлиги сабаб ўзини идора қилолмасди.
Ғайрат ака, сув беринг, ғалати бўлиб кетяпман. Ҳозир.
Ғайрат ўрнидан туриб столдаги минерал сувдан пиёлага қуйди-да, қизнинг бошини кўтариб, лабига тутди.
Мана, ичинг!
Назокат сувни қултиллатиб ичиб олгач, бироз енгил тортди.
Ғайрат ака... Лаббай, жоним...
Назокатга ҳали ҳеч ким бундай ёқимли сўз айтмагани учун “эриб” кетди.
Мени севасиз-а?Бирор шубҳангиз борми? Фақат тўғрисини айтинг.Албатта. Севмасам, байрамни ота-онам бағрида эмас, сиз билан кутармидим.
Назокат Ғайратнинг сўзларидан хотиржам тортиб, кўзларини юмди ва деди:.
Ғайрат ака, мени кечиринг, байрамни ҳам яйраб кутолмадик.Тентаккинам, нега ундай дейсиз, ахир сиз айбдор эмассиз-ку. Ёнимда бўлганингизнинг ўзи мен учун катта бахт, – Ғайрат энгашиб, қизнинг қизиб турган ёноқларига юзини босди.
Назокат унинг бошини кўксига тутганича узоқ қўйиб юбормади.Илтимос, ёнимда ўтиринг, чироқни ўчириб қўйсангиз ҳам майли, кўзимга тушса бошим оғрияпти.
Ғайрат чироқни ўчириб диванга ёнбошлади. Қизнинг қайноқ қўллари бўйнини қучгач, ўзини тутиб туролмади. Иккиси учун роҳат бағишлаган, аммо катта гуноҳ саналмиш “чегара” ҳатлаб ўтилди...
Шу воқеадан сўнг Ғайрат билан Назокат янада яқинлашиб кетишди. Курсдошлар уларга “келин-куёв” деб лақаб қўйиб олишди. Ёзда Ғайрат диплом ҳимоясидан кейин Назокатни қаҳвахонага таклиф қилди.
Келаси ҳафта дипломимни олсам, Янгиерга қайтиб кетаман. Дадам менга иш топиб қўйибдилар. Сиз ўқишни бемалол давом эттираверинг. Худо хоҳласа, келаси йил баҳорда онамни совчиликка юбораман. Тўй қиламиз. Унгача ҳар ойда бўлмаса ҳам икки ойда бир келиб хабар олиб тураман. Келишдикми? Майли Назокатнинг овози синиқ чиқди. У негадир умидсизликка тушиб қолгандек эди.Руҳингизни чўктирманг, муҳими, ўқишни бўшаштирманг, ахир дунёнинг нариги чеккасига умрбод кетаётганим йўқ-ку! Қани, бир жилмайинг-чи, – деди Ғайрат қиз билан хайрлашаркан.
Назокат ўзини мажбурлаб сохта табассум қилди. Унинг кўзларида ҳорғинлик, ташвиш аломатлари балиқ урар, гўё биров юрагига тош осиб қўйгандек оғир эди.
Ғайрат кетгач, Назокат қандайдир одамови бўлиб қолди. Вужудида қандайдир ўзгариш бўлаётганини, кўнгли шўр ва аччиқ нарсалар тусаётганини сезди. Дардини ким билан бўлишишни билмай қийналиб кетди. Қани энди, шу тобда Ғайрат акаси бўлсаю, у билан тўйиб ҳасратлашса. У ўзидан ўтганини ўзи билар, аммо бу гапни бировга ошкор қилиб бўлмаслиги учун дарди ичида эди. Назокат ўйлай-ўйлай қўшни қишлоққа келин бўлган опасиникига кириб борди.
Рангларинг сарғайиб кетибди, тобинг йўқми? – деди опаси Назокатнинг юзига синчиклаб разм соларкан.Қайдам, иштаҳам йўқ, ҳеч нарса егим келмаяпти. Ўқишда очин-тўқин юриб, ошқозонингни ишдан чиқармаганмисан, ишқилиб?
Адолат синглисини тергай-тергай, олдига косада қаймоқ қўйди.
Нон тўғраб **** олгин. Устидан новвот чой ичсанг, қувват бўлади.
Назокат ўзини мажбурлаб, қаймоққа бир-икки нон ботириб едию бирдан ўқчиб юборди. У ўрнидан турасолиб ариқ томон югурди. Адолат синглисининг ортидан ўйланиб қолди. Назокат ўзига келгач, аста сўради:
Менга қара, тағин биронтаси билан...
У гапини тугатмай, Назокат ҳўнграб юборди.
– Опажон, мени кечиринг, гуноҳ иш қилиб қўйдим. Энди нима қилишни билмай бошим қотган.
Секинроқ, – Адолат худди қўшни девордан биров эшитаётгандек атрофга аланглаб пичирлади, – хаҳ қизгиная, қадамингни ўйлаб боссанг бўлмасмиди? Ким у ордона қолгур? Бирга ўқийсизларми?Йўқ, у яқинда ўқишни тамомлаб, уйига қайтиб кетди. Икки ойдан сўнг келади.Бу “янгилик”дан хабари борми?Йўқ, билмайди, у кетаётганида ўзимда бирор ўзгариш сезмагандим.Ана бўлмаса! Ҳали у келгач, сенинг гапингга ишонадими-йўқми, бошқадан орттиргансан, деб болани тан олмаслиги ҳам мумкин-ку!Эй, билмайман, шундоқ ҳам сиқилиб кетдим. Нима бўлса, пешонамдан кўрарман. Фарзандимни туғиб, ўзим тарбиялайман.Эсингни ебсан, отам бу ҳақда эшитса, сени тириклай сўяди. Бундай номуссизликни кўтаролмайди у. Қолаверса, қишлоқда дув-дув гап бўлади. Кейин сенга ким уйланади, ҳеч ким, тушуняпсанми?!Хўш, нима қил дейсиз?Бугунча бизникида ётиб қол. Эртага туман марказидаги шифохонага бориб текширтирамиз. Тахминларимиз тўғри чиқса, дўхтир билан гаплашиб, болани олдириб ташлаймиз. Гап тамом, вассалом!
Назокат индамади. У ўз хаёли ичра банд, ўз ёғига ўзи қовриларди.
Орадан тўрт ой ўтди. Бешинчи ой деганда Ғайрат Назокатни сўроқлаб институтга келди.
Энди сизни қайтиб кўрмасам керак, деб ўйлагандим, – Назокат севгилиси билан кўришаркан кўзлари намланди. Нега жим бўлиб кетдингиз? Э, ишлар кўпайиб, ўзимдан ортмай қолдим. Яхшиям опам ўғилларига суннат тўйи қиладиган бўлдилар. Йўқса, келишга баҳона тополмасдим. Ойингизга мен ҳақимда оғиз очдингизми?
Назокатнинг саволидан Ғайрат каловланиб қолди.
Давоми бор
???
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2