Предыдущая публикация
Янги ҳафта, янги кун, янги мунаввар душанба тонги серфайз ва хайрли бўлсин!
РОББИМГА!!!
Аллоҳдан тилаклар тиладим бу тонг,
Бу тилагим барча барчага хосдир.
Шунингдек, оила, зурриёдимнинг,
Ҳаққида, Роббимга бир илтимосдир.
Кимки бирор дардга, бўлса мубтало,
Қодир Эгам берсин дардин давосин.
Кимки ғамгин бўлса, етиб бир бало,
Хушнуд этгил Эгам, бер муддаосин!
Очларга таом бер, бебахтларга бахт,
Бефарзандга фарзанд ташнага оби хаёт.
Банданг умид қилиб, Сендан тиласа,
Уларнинг дуосин, қилгин мустажоб!
Барча оғирликни, енгил қил Эгам,
Ўзинг паноҳингда сақла саломат.
Барча гуноҳкорни, кечиргил ё, Раб,
Шарманда қилмагил, явмул Қиёмат !
Амин!!! 🤲🏼
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ.
Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин!