Бир киши бир даврага келиб қўшилди-ю, лекин шу оннинг ўзидаёқ у ерни тарк етди.
Чунки бу давра фақат ҳасадчилардан таркиб топган эди.
Сўнг навбатдаги издиҳомга
ташриф буюрди.
Аммо у жойдан ҳам тезда
йироқлашди, негаки бу
даврага ғийбат оралаган эди.
Кейин эса ул Зот
учинчи даврага борди.
Унда ҳам узок вақт қолишнинг имкони бўлмади.
Ва ниҳоят, ул киши
тўртинчи йиғинга қадам
ранжида айлади ва шу
ерда мудом қолиб кетди.
Чунки, бу анжуманда содиқ
дўстлар, дониш аҳлининг
вакиллари йиғилган бўлиб,
даврада самимийлик
мавжуд эди...
Ҳурматли Самодаги Юлдузларим гуруҳи аъзолари!
Гуруҳга янги қўшилган ва қўшилаётган дўстларимизга ҳам
Даврамизга Хуш келибсиз деймиз!
Улуғ донишманд тарк этмаган даврадай бизнинг даврамиз ҳам кундан -кунга содиқ дўстлар,
донишманд самимий инсонлар билан кенгаяверсин.
Биз билан қолинг!
Даврамизга қўшилинг!
Қўшилганингиздан афсусланмайсиз деган умиддаман!
Бу даврада фақат самимий суҳбат қурамиз.
Сизлар бизнинг мавзуларни яқинларингизга илининг албатта.
Кўпгина мавзуларимиз ислом дини, тарбиявий, уламоларимиз насиҳатларидан, ибратли ҳикоятлар ва ҳикоя қиссалардан иборатдир!
Гуруҳ ҳақидаги, мавзулар тўғрисида, камчиликлар бўлса у ҳақда комментда изоҳ қолдиришларингиз мумкин.
Ҳурмат билан гуруҳ маъмурияти.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5