Учинчи Халифа Усмон (розияллоҳу анҳу) вақтларида фитна одамлари Мадинага ҳужум қилишди ва Халифани ўлдириш учун уй атрофини ўраб олишди.
Шунда Халифа аёли айтди:
Мен устимдаги паранжини оламан (аёлларни номаҳрамлар учун юз ва қўлидан бошқа жойи авратдир) улар киришга журъат қилишолмайди ( ўша вақтда хатто адашувчилар ҳам Аллоҳдан қўрқишарди номаҳрам аёлни кўриш масаласида).
Шунда Халифа жавоб берди: Бас улар сени бир тола сочингни кўргунча яхшиси мени минг пора қилишсин...
Ривоят қилишларича, Утбатулғулом исмли бир киши фисқу фужур аҳлидан эди.
Бузғунчиликда ва шаробхўрликда унга етадигани йўқ эди.
Ана шу фасодчи ва майхўр одам бир куни Ҳасан Басрий ҳазратларининг даврасига кириб қолибди.
Ҳасан Басрий издиҳом аҳлига Ҳадид сурасини ўқиб, тафсир қилиб бераётган эдилар.
«Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган
Ҳақга (яъни Қуръонга) мойил бўлишни вақти келмадими?
Яна улар учун илгари китоб ато этилган, сўнг Пайғамбарларидан кейинги муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни яхудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик вақти келмадими?
Улардан кўплари фосиқдирлар (яъни итоатсиздирлар)»,- мазмунидаги оятни ўқиётган онларида у киши кириб келди.
Оятни ўқиганларидан сўнг чиройли суҳбат қилдилар, шундай суҳбатки, бутун жамоатни йиғлатдилар. Шу орада ёшгина бир йигит урнидан турди ва Хасан Басрийга хитобан шундай деди:
- Эй мўминларнинг энг гўзал ахлоқлиси!
Аллоҳ мендай фисқ-фужур соҳиби - гуноҳкорнинг тавбасини ҳам қабул қиладими?
- Ҳа, азаматим агар бошқа бундай ( гуноҳ ишни ) қилмаслик шарти билан ёмон феъл- атворларингни тарк этсанг ва Аллоҳдан афв тиласанг, сени ҳам кечиради.
Йигит бу сўзларни эшитганда ранги ўчиб, бир «оҳ» тортди-ю ҳушидан кетди. Ўзига келганда Ҳасан Басрий унга яқинлашдилар-да, бу байтни ўқидилар:
Эй Аллоҳга қарши йигит, осий санги,
Гуноҳкорнинг жазоси не, биласанми?
Осийларнинг жойи - сакар. Ёнар ўзи,
Шиддатли ўт ичра пишар гўзал юзи.
Майли, ўтда ёнар десанг - Ҳақни унут...
Ё ўзингни гуноҳлардан узоқда тут...
Бу байтни эшитиб, Утбатулғулом ҳам бир «оҳ» кўтариб, ҳушидан кетди.
Ҳушига келганида Ҳасан Басрийга юзланиб: - Эй, устод, - деди.
- Марҳамати кенг бўлган Аллоҳ, мендай гуноҳкорнинг тавбасини ҳам қабул қиладими?-деб сўради.
- Ўз-ўзига ва яқинларига, аёлига жафо қила олган банданинг тавбасини карамли Аллоҳдан бошқа ким ҳам қабул эта оларди?-
деб жавоб бердилар Ҳасан Басрий.
Шундан кейин Утбатулғулом бошини кўтариб, Аллоҳга ихлос билан қилган гуноҳлари яъни (маст қилувчи ичимликлар ичгани учун ва аёлига доим азоб бергани учун ва бенамоз бўлиб кўп хатоларга йўл қўйгани учун) бардавомли дуо қилиб ёлборди:
- Аллоҳим, тавбамни қабул қил,
билиб-билмай қилган гуноҳларимни афв эт, менга тушунишни ва ўрганишни ҳамда ўрганганларимни муҳофаза эта олиш қобилиятини берки, ўзлаштирганларимни ва унинг илмий асосларини ақлимда тутай.
- Аллоҳим, менга шундай бир гўзал овоз берки, менинг Қуръон ўқишимни эшитган ҳар кимсанинг - қалби қайғуга чўмган бўлса ҳам
- қалбида меҳр ортсин!
- Аллоҳим, мени иймонли мўминлардан қилгинки то манга жуфтни ҳам мўминасидан ато эт ва менга ҳалол ризқ насиб эт ва ўзим кутмаган жойдан ризқлантир...
Аллоҳга чин дилдан ихлос билан қилинган бу дуоларнинг натижаси йигитнинг тушуниш қобилиятини орттирди, ўрганган илмий асосларини ҳеч унутмайдиган бўлди ва ўзи иймонли мўмин беқазо намозхон бўлиб, ўзи каби мўминага эришди.
Унинг Қуръон ўқишини эшитган ҳар киши тавба қилар, ёмон феълларидан воз кечар эди.
Ҳар куни уни уйига (ўзи ва мўмина аёли учун) икки коса шўрва билан икки лочира келарди. Булар қаердан ва ким томонидан юборилганини ҳеч кимса билмас эди. Бу ҳол то унинг ўлимига қадар давом этди...
Ҳа, ёлғиз Аллоҳ учун ёмон феълларидан воз кечиб, илоҳий ахлоқ асосларига риоя қилганларнинг ҳаёти шундайдир.
Аллоҳ ёмон феълларни тарк этиб, яхши феъл-атвор билан нақшланган ва гўзал амаллар адо этганларнинг мукофотларини албатта беради ин шаа Аллоҳ!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев