Биринчи офат:
— Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсанг, намозларингни бир ҳисоб-китоб қилиб кўр.
Чунки оятда шундай дейилган:
— «Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар»
(Марям сураси, 59-оят).
Иккинчи офат:
— Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсанг, онангга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр.
Чунки оятда шундай дейилган:
— «Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади»
(Марям сураси, 32-оят).
Учинчи офат:
— Тушкунликка тушиб, аҳволинг танг қолган бўлса, Қуръонга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр.
Чунки оятда шундай дейилган:
— «Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур»
(Тоҳа сураси, 124-оят).
Қадрлиларим, сизларда шу ҳолат учраса бир сарҳисоб қилиб кўринглар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3