Агар банда гуноҳга мубтало бўлса, у ҳолда у бепарво бўлиб қолади. Бир гуноҳдан кейин иккинчи гуноҳни қила бошлайди. Айни шунинг учун баъзи салафлардан нақл қилинганки, улар шундай деганлар:
إن من عقوبة السيئة السيئة بعدها وإن من ثواب الحسنة الحسنة بعدها
Яъни:
— "Шубҳасиз, гуноҳнинг жазоси гуноҳдан кейин гуноҳдир ва яхшиликнинг мукофоти яхшиликдан кейин яхшиликдир”.
(Ал-жавобул кофий, 56).
Сабаби шуки, гуноҳга бир маротаба журъат бўлса, у ҳолда одам кўпроқ гуноҳ қилишга ҳиммат кўрсатади. Унинг бир ажойиб мисолини баъзи ориф зотлар баён қилганлар, улар шундай деганлар:
— "Бир куни бир киши лойда кийимларини йиғиштириб олиб ва оёқлари тойиб кетишидан қўрқиб, ниҳоятда эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган эди. Лекин бир жойда оёғи тойиб кетди ва лойга қулаб тушди. Кейин бироз ўнгланиб туриб юриб кетди. Энди, ўртада айнан лойнинг ичидан юра бошлади. Чунки, лой бадан ва кийимларга тегиб бўлгач, унда "Энди нега эҳтиёт қилайин?”-деган ўй бўлди. Шу тарзда эҳтиётсизлик ила юриб бироз олдинга юргандан кейин йиғлай бошлади ва шундай деди:
— "Банданинг ҳоли ҳам айнан шундайки, гуноҳдан сақланаверади ва эҳтиёт бўлиб юраверади. Лекин бир-икки гуноҳ қилиб қўйса, у ҳолда гуноҳларга шўнғий бошлайди"
(Иҳёул улум, 2/54).
Аллоҳу Акбар!
Нақадар ибратли воқеа!
Уни зеҳнингизга яхшилаб жойлаб олинг.
Токи, гуноҳдан сақланишда қўл келсин ва осонлик ила сақлана олинг.
"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз" китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1