Йиғлаб умри ўтин бўлар,
Ўт қўйманглар у шўрликка...
Бағри ёниб тутун бўлар!
Кўзларида яшайди ёш,
Ўзи қайғу ўзи сирдош,
Аравани ёлғиз тортар...
Кеча кундуз қучиб бардош!
Тўр меники деёлмайди,
Хандон отиб кулолмайди,
Ками кўсти бўлмаса ҳам...
Кўнглини тўқ тутолмайди!
Ташвишлардан елиб толмас,
Рўзғорининг ками қолмас,
Гар билсангиз дилбандининг...
Бир кам деган ғами бўлмас!
Жон беради болам дея,
Зар чопонда юрсин дея,
Ўз умрини қурбон қилиб...
Тахт ясайди фарзанд дея!
Ёлғиз бўлса куни ёлғиз,
Қалби эмас туни ёлғиз,
Ғийбат тошин отаверманг...
Аёл ёлғиз,Тангрим ёлғиз!
Кулган юзин хунук деманг,
Йиғлаб турса тузук деманг,
Дилгинасин билмай туриб...
Қадамини бузуқ деманг!
Йиқилганда беролмайсиз,
Тик қаддини кўролмайсиз,
Эй осийлар керилманглар...
Бевадек мард бўлолмайсиз !!!
ЁЛҒИЗ БЎЛСА КУНИ ЁЛҒИЗ!
ҚАЛБИ ЭМАС ТУНИ ЁЛҒИЗ!
ҒИЙБАТ ТОШИН ОТАВЕРМАНГ!
АЁЛ ЁЛҒИЗ! ТАНГРИМ ЁЛҒИЗ !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14
Йиғлар доим пана ~ панада...
Кўз ёшида минг битта алам,
Дард яширин жону танида...
Кучли аёл йиғламас деманг,
Кўз ёшини кўрсатмас сира.
Дардларини ҳеч айтмас сизга,
Сирдошидир Худо биргина...
Кучли аёл йиғламас деманг,
У ҳам мунис ожиза бўлар,
Ожизадир якка қолганда
Аламидан муштини тугар...
Кучли аёл йиғламас деманг...
Баъзан юрар ҳуркак оҳудек.
Кучлироққа муҳтож бўб қолар,
Кўз ёшларин енгмай қолганда.
Заҳар тутиб меҳринг кутдилар.
Меҳр бердинг сўнг унутдилар.
Унут бўлдинг хокисор аёл.
Гулим дея қучиб эркалаб.
Сўнг кет дея этдилар талаб.
Юрагини эзиб парчалаб.
Ғамга тўлдинг ғамгусор аёл.
Сен ой эдинг осмон келди тор.
Алдадилар бердилар озор.
Баҳорларга кўз тикиб зор зор.
Гулдек сўлдинг интизор аёл.
Алдангдингми алдашдими ё,
Ёлғон ишқга бўлдинг маҳлиё.
Ёшлик ўтди сен эса гўё
Шамдек сўндинг ишққа хор аёл...
Кимга сингил кимга опасан,
Йиғлайверма нега хафасан.
Бир кулиб қўй бахтинг топасан,
Сен борсанки дунё бор АЁЛ.
Кўзларингда нега нам деманг,
Юрагингда бунча ғам деманг.
Давлатинг кўп нима кам деманг,
Ёлғиз аёл дардин ким билар.
Кулсанг нега кулдинг дейдилар,
Йиғласанг не бўлдинг дейдилар.
Очилмасдан сўлдинг дейдилар,
Ёлғиз аёл дардин ким билар.
Ёғилганда маломат тоши,
Ғам-ғуссадан эгилар боши.
Ёстиқни ҳўл қилар кўз ёши,
Ёлгиз аёл дардин ким билар.
Ёмонларнинг сўзидан минг дод,
Ёмонларнинг кўзидан минг дод.
Ёлғизликнинг ўзидан минг дод,
Ёлғиз аёл дардин ким билар.
Мени ҳавас қилма, жон қизим,
Ўзинг бахтим ўзинг юлдузим.
Ёлғизларга тилайлик тўзим,
Ёлғиз аёл дардин ким билар.
Абдукарим Жумабоев.
Тинмаган, ҳаловат сирин унутган.
Гоҳида сабрда минг азоб ютган,
Шукрона руҳидан тўқланган хаёл,
Дунёда энг азиз, муқаддас аёл!
Босган қадамига файзлар тўкилган,
Нигоҳин қарашига нурлар экилган.
Келажак гўзаллиги унга тикилган,
Шукрона руҳидан тўқланган хаёл,
Дунёда энг азиз, муқаддас аёл!
Қадоқлаб кетса ҳам қавариқ қўли,
Минг битта жони бор дегайлар уни.
Эътибор кутгайдир ҳар умр йўли,
Шукрона руҳидан тўқланган хаёл,
Дунёда энг азиз, муқаддас аёл!
Болам деб, бўтам деб умр тиккувчи,
Меҳрини қалбидан қалбга тўккувчи.
Гоҳида ўзини хўп унутгувчи,
Шукрона руҳидан тўқланган хаёл,
Дунёда энг азиз, муқаддас аёл!
Сиздан аёлга фақат меҳр керак.
Ахир у сизни деб турар жонсарак.
Кўнглингиз олай деб, туну кун ҳалак.
Яратган инъоми бўлмиш ҳар фарзанд.
Аёл вужуди ила бўлур бунёд.
Унинг нафасила инсонга монанд.
Шаклу шамоилли пайдо зурриёд.
Оналик бахтидан баҳраманд аёл.
Дилбандига жонин бермоққа тайёр.
Орзу илинжида суради хаёл.
Яратгандан иқбол сўрайди минг бор.
Аёл мисли кўкдаги нурли фаришта.
Инсон қалбин иситгувчи бир қуёш.
Аёл билан хонадон осойишта.
Ҳаёт сӯқмоқларида йўлчи йўлдош.
Фарёд солмас, чекса ҳамки дард фиғон.
Уйида ёзиғлик мўъжаз дастурхон.
Минг мушкулга топиб, бир чора имкон.
Шукрона келтириб яшар шодумон.
Аёл шундай буюк бир нозик ҳилқат.
Аёлдир жонингизга минг бир пайванд.
Унинг учун оламда улуғ неъмат.
Жонидан ҳам азизи солиҳ фарзанд!
Мавжуда Саййид.