Не ҳузур бор қийнашларингда.
Мен сени деб ёнаётган пайт,
Жим ўзгани ўйлашларингда!
Бир имо қил, битта ишора,
Бир шеър билан англат барини.
Сен осмонга айлансанг зора,
Мен танласам уммон қаърини!
Беш кунингдан биттасини бер,
Бир кунингни бўлай соҳиби.
Сўнгра мени ютақолсин ер,
Афсонавий аждаҳо каби!
Ва ё мутлоқ умидимни уз,
Гуриллаган оловни ўчир.
Қулаб тушай мисоли юлдуз,
Тугаб қолай мисоли сабр!
Айт, мақсадинг нимадир сенинг,
Орзуларинг ушалмадими?!
Ишқинг тилаб, юрагим менинг,
Йўлларинга тўшалмадими?
Етар балки, етар зулмкор,
Кўнглинг соқов, юрагинг гунгми?!
Беравериб толмадинг озор,
Қийнайвериб чарчамадингми?
Менга айтар йўқми бир сўзинг,
Ё баҳор бўл, ё бўлақол куз.
Ё сабрга никоҳла ўзинг,
Ё мутлақо умидимни уз!
Малика Тавфиқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев