У ерда имтиҳонларни аъло даражада топшириб талабалик сафига қабул қилинадилар. Ўқиш мобайнида улар ўзларининг гўзал хулқи ва одоби билан барча дўстларининг меҳрини қозонган эдилар. Кунларнинг бирида иккала дўст гаплашиб турганида ўзлари билан бир курсда таълим оладиган қиз уларнинг олдига келади.
Ҳалиги мисрлик икки йигит араб тилида гаплашаётиб дарҳол инглиз тилида суҳбатни давом эттирадилар. Бу ҳолатдан ажабланган қиз ушбу икки йигитни зимдан кузатиб юра бошлайди. Қараса бу иш фақатгина ушбу қиз билан содир бўлаётгани йўқ, балки бошқа курсдошлари билан ҳам шу ҳол такрорланмоқда. Қизнинг кўнглини турли-туман ўй-ҳаёллар қамраб олган, тинмай ўз-ўзига савол берар эди: “Нима учун бу икки араб йигити ўзаро суҳбатлашаётганда ўз тилида гаплашади-ю, агар уларнинг олдига бошқа миллат вакили борса, инглиз тилида суҳбатни давом эттиради. Нима учун? Нима учун?” У бу саволларга жавоб топа олмасди.
Кунларнинг бирида одатдагидeк университeтга келди. Ҳалиги икки йигит дераза олдида араб тилида сyҳбатлашиб турар эдилар. У дарҳол қўлидаги китобларини парта устига қўйиб, уларнинг олдига борди. Мисрлик йигитлар бошқа миллат вакилини кўришлари билан дарҳол инглиз тилида сyҳбатни давом эттиришди. Қиз бу сафар уларга ҳеч иккиланмасдан: “Нима учун сизлар ёлғиз қолган вақтингизда ўз она тилингизда гаплашасизлар-у, агар бошқа миллат вакили олдингизга келса инглиз тилида суҳбат қурасизлар. Бирор-бир сабаб борми?”, деди. У иккиси бир-бирига қараб кyлимсираб қўйишди. Сўнг улардан бири бу ҳолатни шундай изоҳлади: “Биз бу ишни ўз шахсий манфаатимиз учун эмас, балки бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганлари учун қиламиз. Чунки Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки киши ёнидаги учинчи инсон тушунмайдиган тилда ГАПЛАШМАСИН”, деганлар”, деб жавоб берди.
Бундай жавобни кутмаган қиз бир оғиз ҳам гапирмай ортига қайтиб кетди. Бир кундан сўнг келиб курсдошларига МУСУЛМОН бўлганини маълум қилди. Мусулмон бўлишига сабаб бўлган нарса Ислом дини инсонни қандай ҳолатда бўлмасин эҳтиром қилиш, ўзга дин вакилига нисбатан қўл билан зарар етказиш у ёқда турсин, тил билан ҳам азият бeришдан қайтарадиган дин эканини баралла айтди!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев