------
"Кимки ҳар тонгда ва оқшомда уч маротабадан "Роббим Аллоҳ эканига, Диним Ислом эканига ва Пайғамбарим Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг набийи эканига розиман" деса, албатта Жаннатга киради дедилар".
Аҳмад 4/337, Ибну Сунни (68), Абу Довуд (5072), Насоий "Амалул-Явми вал-Лайла" (4) да ривоят қилган. Шайҳ Ибн Боз "Туҳфатул-Ахёр" 39 да ҳадсни қуввати бор эканига ишора қилган. Хасан хадис.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қиёмат Кунида ушбу сўзларни тонгда уч марта айтган киши учун унинг қўлидан ушлаб Жаннатга олиб кириб кетишимга мен кафилман" дедилар.
Ҳадисни Имом Мунзирий "Ат-Тарғийб ва тарҳиб" 1/309 да ва Имом Ҳайсамий "Мажмуаи завоид" 10/119 да ривоят қилган. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. "Силсилатул аҳадис ва саҳҳиҳа" 2686.
Абу Саид ал-Худрий розиёллоҳу анхудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Кимки: “Роббим Аллоҳ эканига, Диним Ислом эканига ва Муҳаммад (саллоллоху алайхи васаллам) Набийм эканига розиман деса, аалбатта Жаннатга киради!".
Насоий, (2/57); Аҳмад, (3/14); Байҳақий, (9/158) ва Ибн Ҳиббон (4593) ривояти. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Ибн Ҳожар “ал-Футуҳат ар-раббонийя”да тасдиқлаган (1/256); Шайх Албоний ҳам саҳиҳ деган. "ас-Силсила ас-Саҳиҳада, (334).
رَضيـتُ بِاللهِ رَبَّـاً وَبِالإسْلامِ ديـناً وَبِمُحَـمَّدٍ نَبِيّـاً .
Розийту биллаҳи Роббан, ва би Ислама динан, ва би Муҳаммадин (саллоллоҳу алайҳи васаллама) ва набиййан".
-------- ---------
🌴 МОМАҚОЛДРОҚ ФАРИШТАНИНГ ОВОЗИДИР.
Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Бизга момақалдироқ ҳақида гапириб бер, у нима?” – дедилар. Ул зот: "Унинг қўлида нурдан ясалган қилич бор, у билан булутларни ҳайдаб, Аллоҳ буюрган жойга йўналтирадиган фаришта" деб давоб бердилар. Яҳудийлар: "Биз эшитаётган бу овоз нима?"- деб сўрадилар. Ул зот "Фариштанинг овози" деб жавоб бердилар.
Термизий 3117 ривояти. Шайҳ Альбоний саҳиҳ деган. Силсила ас-саҳиҳа” (4/191).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев