«Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!»
«Сунан» эгалари ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади»
Ибн Можа ва Ҳоким ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Албатта яхшилик жаннатга етаклайди. Киши рост сўзлар экан, ҳаттоки сиддиқлардан бўлиб қолади. Албатта ёлғон ёмонликка етаклайди. Ёмонлик эса дўзахга етаклайди. Киши ёлғон сўзлар экан, Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончи деб ёзиб қўйилади»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сизлар 6 та нарсага кафил бўлинглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман:
1.сўзлаганда рост гапиринглар,
2.ваъда берсангиз, вафо қилинглар,
3.омонат қўйилса, уни адо этинглар,
4.фаржларни (ҳаромдан) сақланглар,
5.кўзларингизни (фаҳшдан) тийинглар,
6.қўлларингизни (бировларга озор беришдан) тўхтатинглар»
Имом Аҳмад ва Хоким ривояти
(Убода ибн Сомит (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ёлғон ризқни камайтиради»
Ибн Ҳиббон ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким ёлғон қасам ичса, дўзахдаги жойини танлайверсин»
Абу Довуд ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
«Ёлғон сўзларни ҳам фақат Оллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқирлар, ана ўшалар ёлғончилардир»
(Наҳл сураси 105 оят)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сизларга кабира гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, тўғри ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар-ку», деб умид қилдик»
Бухорий ва Муслим ривояти.
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!»
Бухорий ва Муслим ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2