97. Яъиш ибн Валид ибн Ҳишом Зубайр ибн Аввомдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Сизга аввалги ўтган умматлар (мубтало бўлган) касаллик: ҳасад ва нафрат ўрмалаб кириб келади. Нафрат – бу қирувчидир. Мен нафрат сочни қиришини – айтаётганим йўқ, у динни қиради (йўқ қилади)". Сўнгра яна дедилар: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот номи билан қасамки, то мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизга муҳаббатли бўлмас экансиз, мўмин бўлмайсиз". Кейин яна қўшимча қилиб: "Амал қилсангиз, сизни ўзаро муҳаббатли қиладиган ишнинг хабарини бераймий?" дедилар. "У қандай амал экан, Эй Аллоҳнинг Расули" дейишди. "Саломни орангизда кенг тарқатинг", дедилар.
Муснади Кеший китобидан.
Аллоҳ таоло деди
:
«(Эй Муҳаммад) «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака- укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, касб билан топган молларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз, ёқтирган масканларингиз Аллоҳдан, Пайғамбаридан ва Унинг йўлидаги жиҳоддан севимлироқ бўлса, унда Аллоҳ Ўз амрини келтиргунча кутаверинглар, Аллоҳ итоатсиз қавмларни ҳидоятга бошламайди», денг»
(Тавба сураси, 24-оят).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев