Ривоятларда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг одамлар билан саломлашиш учун атай кўчага чиқишлари келтирилади. Жумладан, Туфайл ибн Убай бу ҳақида қуйидаги ривоятни нақл қилган:
Туфайл ибн Убай ибн Каъб розияллоҳу анхуудан ривоят цилинади. У Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳузурига келар ва улар биргаликда бозорга йўл олишар эди. У: “Бозорга борсак, Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу қорин, ичак-чавоқ сотувчиси, нафис нарсалар сотувчиси, мискин ва бошқа бирор киши олдидан ўтса, албатта унга салом берар эди”, деди. Туфайл шундай деди: “Бир куни Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг олдига келдим. У яна мени ўзи билан бозорга эргаштириб кетди. Шунда: “Бозорга боришдан муддаоингиз нима? Ахир, биpop нарса сотмасангиз, маҳсулотлар билан қизиқмасангиз, ҳеч нарса сотувга қўймасангиз, бозордаги ўтириладиган жойларда ўтирмасангиз”, дедим. Унга: “Келинг, бу ерда биз билан сухбатлашиб ўтиринг”, дедим. У (Абдуллоҳ ибн Умар): “Эй, Абу Батн (Туфайл қоринли киши эди), бозорга салом бериш мақсадида борамиз. Кимни учратсак, унга салом берамиз”, деди. (Саҳиҳ санад билан Имом Моликнинг “Муватто” асарида келтирилган)
@Кўнгил_халовати
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев