Имом Аҳмад, Ҳоким ва Табароний келтирган ривоятга кўра, Каъба қурилишида Ҳажарул асвадни ўрнига қўйиш ҳақида Қурайш билан бошлиқлар ихтилоф қилиб, гуруҳ ва тоифаларга ажралади. Ноиложликдан муаммони бартараф этиш учун эшикдан биринчи кириб келган кишини ҳакам қилишга рози бўлишди. Кутилмаганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар. Бу воқеа пайғамбарликларидан олдин бўлди. Ҳаммага маъқул тушиб: «Бу Муҳаммад. Бу Амин, унга розимиз», дейишди. Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга қасамки, шубҳасиз мен осмонда ҳам амин-ишончлиман, ерда ҳам ишончлиман» деган сўзлари келтирилади. Яъни у зот Аллоҳ таолонинг, муқарраб фаришталарнинг, мўминларнинг наздида ишончлидир. Ваъдага вафо қилишлари, ростгўйликларини синаб кўрган ҳар бир кишининг наздида ишончлидир. Робиъ ибн Хусайм: «Расулуллоҳга жоҳилият даврида ҳакамлик қилишлари учун мурожаат қилинар эди», дейди. Имом Термизий санади билан Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради: «Абу Жаҳ...ЕщёИмом Аҳмад, Ҳоким ва Табароний келтирган ривоятга кўра, Каъба қурилишида Ҳажарул асвадни ўрнига қўйиш ҳақида Қурайш билан бошлиқлар ихтилоф қилиб, гуруҳ ва тоифаларга ажралади. Ноиложликдан муаммони бартараф этиш учун эшикдан биринчи кириб келган кишини ҳакам қилишга рози бўлишди. Кутилмаганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар. Бу воқеа пайғамбарликларидан олдин бўлди. Ҳаммага маъқул тушиб: «Бу Муҳаммад. Бу Амин, унга розимиз», дейишди. Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга қасамки, шубҳасиз мен осмонда ҳам амин-ишончлиман, ерда ҳам ишончлиман» деган сўзлари келтирилади. Яъни у зот Аллоҳ таолонинг, муқарраб фаришталарнинг, мўминларнинг наздида ишончлидир. Ваъдага вафо қилишлари, ростгўйликларини синаб кўрган ҳар бир кишининг наздида ишончлидир. Робиъ ибн Хусайм: «Расулуллоҳга жоҳилият даврида ҳакамлик қилишлари учун мурожаат қилинар эди», дейди. Имом Термизий санади билан Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради: «Абу Жаҳл Расулуллоҳга: «Биз сени ёлғончи демаймиз. Лекин сен келтирган нарсани ёлғон деймиз», деди». Аллоҳ таоло «Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар»[2] оятини нозил қилди. Бу оятда уларга қаттиқ таҳдид ва огоҳлантириш, Пайғамбаримизга эса тасалли ва таскин бериш бор. Ибн Шиҳоб Зуҳрийдан ривоят қилинади: «Бадр кунида Ахнас ибн Шурайқ Абу Жаҳл билан учрашиб: «Эй Абул Ҳакам, бу ерда гапимизни эшитадиган иккимиздан бошқа ҳеч ким йўқ. Менга Муҳаммаднинг ростгўй ёки ёлғончилигини хабар берсанг», деди. Шунда у: «Муҳаммад ростгўй. У ҳеч қачон ёлғон гапирмаган», деди[3]. Икки шайх ривоят қиладилар: «Ҳирақл Абу Суфёндан у зот ҳақида сўраб: «Айтган гапини айтишидан олдин ҳам уни ёлғончиликда айблармидингиз?» деди. У: «Йўқ», деди. Ана шу саволнинг ўзи Ҳирақлнинг ақл-фаросати ва пайғамбарлар сифатларидан хабардор эканига далолат қилади. Лекин амалдан йироқлиги боис бу илми унга наф бермади. Умар розияллоҳу анҳу унга қарашли ерларни фатҳ қилгандан кейин куфрда ўтди.
Комментарии 4
Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга қасамки, шубҳасиз мен осмонда ҳам амин-ишончлиман, ерда ҳам ишончлиман» деган сўзлари келтирилади. Яъни у зот Аллоҳ таолонинг, муқарраб фаришталарнинг, мўминларнинг наздида ишончлидир. Ваъдага вафо қилишлари, ростгўйликларини синаб кўрган ҳар бир кишининг наздида ишончлидир.
Робиъ ибн Хусайм: «Расулуллоҳга жоҳилият даврида ҳакамлик қилишлари учун мурожаат қилинар эди», дейди.
Имом Термизий санади билан Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради: «Абу Жаҳ...ЕщёИмом Аҳмад, Ҳоким ва Табароний келтирган ривоятга кўра, Каъба қурилишида Ҳажарул асвадни ўрнига қўйиш ҳақида Қурайш билан бошлиқлар ихтилоф қилиб, гуруҳ ва тоифаларга ажралади. Ноиложликдан муаммони бартараф этиш учун эшикдан биринчи кириб келган кишини ҳакам қилишга рози бўлишди. Кутилмаганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар. Бу воқеа пайғамбарликларидан олдин бўлди. Ҳаммага маъқул тушиб: «Бу Муҳаммад. Бу Амин, унга розимиз», дейишди.
Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга қасамки, шубҳасиз мен осмонда ҳам амин-ишончлиман, ерда ҳам ишончлиман» деган сўзлари келтирилади. Яъни у зот Аллоҳ таолонинг, муқарраб фаришталарнинг, мўминларнинг наздида ишончлидир. Ваъдага вафо қилишлари, ростгўйликларини синаб кўрган ҳар бир кишининг наздида ишончлидир.
Робиъ ибн Хусайм: «Расулуллоҳга жоҳилият даврида ҳакамлик қилишлари учун мурожаат қилинар эди», дейди.
Имом Термизий санади билан Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради: «Абу Жаҳл Расулуллоҳга: «Биз сени ёлғончи демаймиз. Лекин сен келтирган нарсани ёлғон деймиз», деди». Аллоҳ таоло «Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар»[2] оятини нозил қилди. Бу оятда уларга қаттиқ таҳдид ва огоҳлантириш, Пайғамбаримизга эса тасалли ва таскин бериш бор.
Ибн Шиҳоб Зуҳрийдан ривоят қилинади: «Бадр кунида Ахнас ибн Шурайқ Абу Жаҳл билан учрашиб: «Эй Абул Ҳакам, бу ерда гапимизни эшитадиган иккимиздан бошқа ҳеч ким йўқ. Менга Муҳаммаднинг ростгўй ёки ёлғончилигини хабар берсанг», деди. Шунда у: «Муҳаммад ростгўй. У ҳеч қачон ёлғон гапирмаган», деди[3].
Икки шайх ривоят қиладилар: «Ҳирақл Абу Суфёндан у зот ҳақида сўраб: «Айтган гапини айтишидан олдин ҳам уни ёлғончиликда айблармидингиз?» деди. У: «Йўқ», деди. Ана шу саволнинг ўзи Ҳирақлнинг ақл-фаросати ва пайғамбарлар сифатларидан хабардор эканига далолат қилади. Лекин амалдан йироқлиги боис бу илми унга наф бермади. Умар розияллоҳу анҳу унга қарашли ерларни фатҳ қилгандан кейин куфрда ўтди.