Ислом дини таълимотлари инсонларни одоб-ахлоқли, тартиб-интизомли бўлишга чорлайди. Кишилар ўртасида бир-бирларига салом бериш, ҳол-аҳвол сўраш каби одоблар ҳам мана шундай макоримул ахлоқ (гўзал хулқлар) доирасига киради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло таълим бериб марҳамат қилади:
“…Бас, қачон уйларга кирсангиз, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтинг (яъни “Ассалому алайкум” денг!)…” (Нур, 61).
Бу ояти каримадан кўриниб турибдики, салом бериш яхши амал бўлиши билан бирга сизу биз учун фойдали ҳамдир.
“Салом” сўзининг маъноларидан бири “тинчлик” бўлиб, салом берган киши иккинчи томонга тинчлик, хотиржамлик, осойишталик, фаровонлик тилаган бўлади.
@Кўнгил_халовати
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев