Анас розияллоҳу анҳудан ривоят цилинади:
“Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, ўғлим! Аҳлингга кирсанг, салом бергин. У сенга ва аҳли байтингга барака бўлади”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)
Киши ҳеч ким истиқомат қилмайдиган уйга кирса ҳам “бу салом фаришталарга бўлсин”, деган ниятда салом бериши лозим. Бу ҳақида. Абдуллоҳ ибн Умардан қуйидаги ривоят нақл қилинган:
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “ал-Адаб ал-муфрад” китобида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ҳасан санад билан қуйидаги ривоятни келтир-ган: У: “Киши ҳеч ким яшамайдиган уйга кирса: “Ас-саламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳи-с-солиҳийн”, десин”, дерди.
Маъноси: “Бизга ва Аллоҳ таолонинг солиҳ бандаларига салом бўлсин”.
Ҳадисларда салом лафзи аниқ-равшан ва тушунарли бўлишига тарғиб қилинган. Аслида, саломдаги суннат “Ассалому алайкум” билан адо бўлса-да, унга “ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ” лафзларини қўшиш билан ажр янада зиёда бўлади. Бу ҳақида Расулул-лоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
Имрон ибн Хусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир кипш келиб: “Ассалому алайкум”, деб салом берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саломга алик олдилар. У ўтирди. Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унта (яъни, салом берувчига ўнта яхшилик ҳосил бўлди)”, дедилар. Сўнгра бошқаси келиб: “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи”, деб салом берди. Унга алик олдилар ва у ўтирди. У зот: “Иигирмата (яъни, салом берувчига йигирмата яхшилик етди)”, дедилар. Сўнгра бошқаси келиб: “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ”, деди. Унга алик олдилар ва у ўтирди. Шунда ул зот: “Уттизта (яъни, салом берувчига ўттизта яхшиликнинг савоби ҳосил бўлди)”, дедилар”. (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)
Бу ўринда шуни ёдда тутиш керакки, салом берилаётганда бу орқали бирор кишининг ишига халал бермаслик лозим. Масалан, бир киши Қуръон тиловати ёки зикр қилаётган бўлса, бемор парвариши билан банд, китоб ўқиётган ёки саломга алик олиш таъсир кўрсатадиган бошқа бирор иш билан машғул бўлса, ўша ишини тугатмагунича унга салом бериш мумкин эмас.
Шунингдек, бир киши мажлисда нутқ сўзлаётган, одамлар эса уни эшитаётган ҳолатда ҳам нотиқ ва тингловчиларга салом бериш дуруст бўлмайди.
Бир жойда сокин ҳолда ўтирган одамларнинг олдидан ўтиб кетаётган ёки уларга бориб қўшилишни истаган киши салом беради. Ўтирганлардан бирининг алик олиши билан эса саломнинг суннати ҳам аликнинг вожиби ҳам адо бўлади.
Биринчи бўлиб салом бериш суннатдир. Берилган саломга алик олиш эса, вожибдир. Саломга алик олмаган одам гуноҳкор бўлади.
Бирор мактубда “Ассалому алайкум”, деган ёзув бўлса, буни ўқиш билан алик олиш вожибдир. (Нававий. Шарҳи Муслим)
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
"Енгил амаллар"китобидан
@Кўнгил_халовати
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8
Бугун 10- июль., 2024 - йил,ҳафтанинг чоршанба куни муборак бўлсин.
БАХТ ВА САОДАТ
Шунда ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.
Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир - кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".