Огаҳий ғазалига Обудий мухаммаси
Оҳу зорим, моҳитобоним манинг,
Холу хатти мулки райҳоним манинг,
Ҳам юзингдур дурри ғалтоним манинг,
Қомати сарви хирамоним манинг,
Лаблари гул барги хандоним манинг.
Эй пари, солғил қулоқ аҳволима,
Раҳм қил юз узра ашки олима,
Ғамда ўтган моҳи бирла солима,
Дардмандинг ман назар қил ҳолима,
Ким тўкар қон чашми гарѐним манинг.
Фурқатинг жабрим чекиб кўп ою йил,
Дардинг ўлди дал алкан бўлди тил,
Энди ҳолимға тараҳҳум айлагил,
Меҳр янглиғ юз очиб кулбамға кел,
Равшан ўлсун шоми ҳижроним манинг.
Чунки келдинг кулбам ичра кетма ким,
Зулми жабринг бу ситам бер кетма ким,
Жабр айлаб хотирам оғритма ким,
Истасам шаҳду лабинг айб этмаким,
Бул эрур дардимга дармоним манинг.
Боқибон ҳар ким зиѐлиқ судиға,
Майли қилгай кўпроқ бебудиға,
Лек содиқ шукр этар Обудиға,
Огаҳийдек етғуси мақсудиға,
Кўйига қўйғач қадам жоним манинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев