Предыдущая публикация
Умр ўтар, вақт ўтар,
Хонлар ўтар, тахт ўтар,
Омад ўтар, бахт ўтар,
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сенинг юришларинг, сенинг кулишларинг.
Баҳорда боғ на гўзал,
Қор тушса тоғ на гўзал,
Бу ёшлик чоғ яна гўзал.
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Сўзсиз қарашларинг, ҳолим сўрашларинг.
Ой чиқар гоҳ захоли,
Дўстлар кўпдир вафоли,
Ҳаёт шундан сафоли –
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Секин сўзлашларинг,
Пинҳон излашларинг.
Умр – йўл, қайрилиш кўп,
Учрашиш, айрилиш кўп,
Унутиш, айтилиш кўп –
Лекин ҳеч қачон чиқмас ёдимдан
Ўша кулишларинг,
Ўша келишларинг...
© Омон Матжон
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев