Бориб айтинг, азизим — кўзларимга тўтиё келсун,
Менинг кулбамни равшан қилғали ул пурзиё келсун,
Солиб бўйнига зулфи анбарин мушки Хито келсун,
Мени — бедастипони кўргали ул подшо келсун,
Умидим борки, ранжурини излаб ҳар сабо келсун.
Баҳори файзбахш келди, жаҳон рангин чаман бўлди,
Бугун мажлис тузунглар, навбати гул пирахан бўлди,
Оёғ босган ери серсабза бўлди, ёсуман бўлди,
Машомим буйидин ҳар соати мушки Хўтан бўлди,
Бу йўлда дўст — душман билмасун, ул гох,-гох, келсун.
Ўшал рўзеки анга аҳд қилдим асли ҳамдамдур,
У мендан кўнгул узса, то тирикман кўнгул узмамдур,
Дигар ёр ахтариб мен дашту саҳроларни кезмамдур,
Қиёмат субҳи бўлгунча бу паймонамни бузмамдур,
Бошимни кесса кессун, айланиб нозук адо келсун.
«Вафодорим!» дедим, охир даминда бевафо бўлди,
Билолмайман не айб кўрдики, ул мендин жудо бўлди,
Кўзимни кавлаганларга бориб ул ошно бўлди,
Бошимга хонавайронлиғ тушуб қаддим дуто бўлди,
Мени – рўзи сиёҳни кўргали ул рўшно келсун.
Ўзини билмаганлар айтадурлар: «Ўзга ёр ахтар,
Кўнгулни бевафога бермагил, бир ғамғусор ахтар,
Агарчи дилрабони топмасанг, дигар диёр ахтар,
Дилингни муддаосин билгудек бир шаҳриёр ахтар».
Мен айтурман «Кўзумни ўйса ўйсун ошно келсун!»
Чунон бехудлигимдин субҳ ила шомим билолмайман,
Кетибдур ақл мендин, пухтаю хомим билолмайман,
Билолмайман нечук ўткардим айёмим, билолмайман.
Бу йўлда мисли Мажнундек саранжомим билолмайман,
Чароғи дилни равшан қилгали нури сафо келсун.
Камон абрўлари ҳар қайсиси бир сайфи жаллоди,
Юрур бўлса чаманда қаддидур монанди шамшоди,
Дубора келмағай оламға мундоғ сарви озоди,
Билолмайман нечук пайдо қилибдур они устоди,
Дилимда юз жарохат бор, этмакка даво келсун.
Карашма бир тараф, нозу фироқ куйдурди доғидин,
Магар хуре тушубдур кулбама жаннатни боғидинг,
Фидо айлаб бошим аилдим тавоф, упдим ёғидин,
Чароғи анга пайдо айладим дийдамни ёғидии,
Умидимдур мени тиргузгали аршдин Исо келсун.
Жаҳонни хўбларини бевафо қилмоқғадур қасди,
Қилиб бехонумон, соҳиб азо қилмоқғадур қасди
Ҳазорон дарди ғамга ошно қилмоқғадур қасди,
Таги деворларга мубтало қилмоқғадур қасди,
Олов ёқсун бошимға, то тирикман муддао келсун.
© Бобораҳим Машраб
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев