Бир оила бор. Исломга Аллоҳ қодир қилганча амал қилишар эди. Боллар ҳам ота онасига итоатли. Эр хотин ҳам аҳил.
Лекин¸ нимадир бўлдию оилада тушунмовчиликлар бошланди. Эр хотин бир бирини тушунмаслик. Болаларда итоатсизлик, уйда жанжаллар.
Аёл нима қилишини билмай бир аҳли илмнинг олдига бориб маслаҳат сўради.
Аҳли илм инсон у аёлга уйда "Бақара сураси"ни ўқишни ва доим телефонда ёки тасмада бақара сурасини қўйиб қўйишни маслаҳат берди.
Аёл ҳам маслаҳатга амал қилиб уйда бақара сурасини ўқишни ва телефонда ҳам доимо қўйиб қўйишининг бошлади.
Бир хафталар ўтар ўтмас аёл туш кўрди. Тушида бир қоп қора махлуқ (кичкина фарзандчалари ҳам бор) аёлнинг уйини хафа бўлган ҳолда тарк қилар эди.
Ўша кундан бошлаб аёлнинг уйидаги вазият эски ҳолига қайта бошлади.
Бу вазиятда катта эҳтимол билан у уйга жинлар кириб олишган бўлган. Жинлар уйда бўлганда одатда шунақа ишлар ҳам бўлиб туради. Уйда Бақара сураси ўқилган ва доимо тасма қўйиб қўйилгандан сўнг эса жинлар у уйни тарк қилишган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Албатта, Бақара сураси ўқиладиган уйга шайтон кирмайди, дедилар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2