بسم الله الرحمن الرحيم
🌹Бу аёл шу даражада тавба қилдики ...
📚Имрон ибн Ҳусойн ал-Хузоий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Жуҳайна қабиласидан бўлган бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди. Ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга ҳад (шаръий жазо) лозим бўлди. У жазони менда қоим қилинг”, деди. Аллоҳ набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг валийсини чақириб, “Унга чиройли муомалада бўл. Агар боласини туғса, менинг ҳузуримга у аёлни олиб келгин”, дедилар. Валийси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларини қилди. Аёл келтирилгач, Аллоҳ набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам буюргандилар, у хотиннинг кийимларини боғланди, сўнгра буюргандилар тошбўрон қилинди. Сўнгра унга жаноза намози ўқидилар. Бас Умар розияллоҳу анҳу: “Эй Аллоҳнинг расули, зино қилган аёлга ҳам намоз ўқийсизми?” деганларида, у зот: “Бу аёл шу даражада тавба қилдики, агар Мадина аҳлидан етмиштаси орасида бу тақсим қилинса, уларга мўл-кўл бўларди. Сен ўз нафсини Аллоҳ азза ва жаллага фидо қилгандан ҳам афзал кишини кўрганмисан?” дедилар.
📚Имом Муслим ривоятлари.
💥 Мени лол қолдирган #ҳикматлардан:
Хато ва гуноҳлар сени ҳар қанча булғамасин, Аллоҳга қайта-қайта мурожаат қилишда иккиланма!
Гуноҳ ва маъсият булути остидалигингда сени яшириб, гуноҳларингни ошкора қилмаган Зот сени тавба қаноти остида шарманда қилиб қўймайди...
🍃 استغفر الله العظيم 🍃
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев