Касбим зўр,алҳамду лиллаҳ!Жуда кўп яхши одамлар,маърифатли инсонлар иш юзасидан йўқлаб келади.Ҳар бири янги китоб,ҳар биридан янги бир нарса ўрганаман.
Кеча узоқ Сурхондарёнинг узоқ Жарқўрғонидан бир меҳмон келди.
40 йил мактабда инглиз,франсуз тилларидан дарс берган.Ёши 72 да экан. Ислом динига оид энг бирламчи маълумотларни тўплаб китоб қилибди.
Аммо мени ҳайратлантиргани бошқа нарса бўлди: бобо ҳар куни 12 кунлик қазо намозини (240 ракат) ўқиркан.
Катта битта дафтар тутиб, ўқиган ҳар кунини белгилаб бораркан.
45 йиллик қазонинг 14 йилидан узилибди.
“Бир ишни меҳр билан қилса,қийин туюлмас экан.Қайтанга, одам завқ оладиган бўп қоларкан”, дейди. Қарзларидан тезроқ узилиш учун бир куни 20 кунлик қазони,яъни 400 ракат намоз ўқибди.
Аммо чарчаб қолибди. “12 кунлиги менга норма экан”,дейди.
“31 йиллик қазоларим бор ҳали, Аллоҳ умр берса,2 ярим – 3 йилларда барчасидан узиламан”,дейди.
Тилимга “машааллоҳ”дан бошқа сўз келмай қолди.
Аллоҳнинг яхши,солиҳ бандалари жуда кўп. Биз уларни кўпам танимаймиз.
Аммо Ҳазрати Умар айтганидай, бизнинг танимаслигимиз уларга заррача зарар бермайди. Уларни Аллоҳ, фаришталар яхши танийди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1