«Катта гуноҳнинг тўрттаси қалбга тегишли:
🔺 Оллоҳга ширк;
🔺 гуноҳда қатъий туриш;
🔺 Оллоҳ раҳматидан ноумид бўлиш;
🔺 Оллоҳнинг азобидан хотиржам бўлиш.
Тўрттаси тилга тегишли:
🔺 ёлгон гувоҳлик бериш;
🔺 покдомон аёлни бадном килиш;
🔺 ғамус қасам, яъни, у туфайли ботил ҳаққа, ҳак ботилга айланади ёки бир мўминнинг моли ноҳак тортиб олинади, гарчи у мол арзимас мисвок бўлса ҳам. Бу қасам жаҳаннамга тортувчи бўлгани учун ҳам «ғамус» деб номланди.
🔺 сеҳр.
Инсонни ва бошқа жисмларни асл хилқатидан ўзгартириб кўрсатадиган ҳар бир гап сеҳрдир.
Катта гуноҳнинг учтаси қоринга тегишли:
🔺ичкилик ичиш ва маст бўлиш;
🔺зулм билан етимнинг молига тажовуз килиш;
🔺 судхўрлик эканини билган ҳолда унинг фоизини ейиш;
Иккитаси жинсий аъзога тегишли:
🔺 зино;
🔺 баччабозлик.
Иккитаси қўлга тегишли:
🔺ўлдириш;
🔺 ўғирлик.
Биттаси оёққа тегишли:
🔺бир мусулмоннинг иккита кофирдан, ўн мусулмоннинг йигирмата кофирдан қочмоғи.
Биттаси бутун аъзоларга тегишли:
🔺 ота-онага оқ бўлиш.
«Иҳёу улумид-дин»дан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев