Ҳозирги замонда совчи борса келин томон биринчи сўрайдиган нарсалари: Ўқиганми...? Иши тайинми...? Машинаси борми...? Бойми, уйи қанақа...? деган саволлар кўп...! Аммо... Тавҳид аҳлиданми...? Диндорми...? Намозларига маҳкамми...? Аҳлоқи яхшими...? Қуръондан қанча ёдлаган...? Буларга қизиқишмайди. Бу хислатлар бўлсада юқоридаги хислатлар бўлмаса қизларини беришмайди. Дунёси бўлса бас, шунга беришади. Тўйдан бир муддатдан ўтгандан кейин қарабсизки уруш жанжал қизини ҳамма ери кўкарган уйига қайтаябди. Лекин бу ота-она шундан кейин ҳам кўзи очилмайди. Иккинчи қизига диндор бола келса яна бермайдида яна пулдор фосиқга беради. Битта ташвиши иккита бўлади. Шунинг учун Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Сизлар динидан ва аҳлоқидан рози бўладиган одам келса қизларингизни беринглар. (Имом Термизий ривояти). ✅@oxirathovlisi
    6 комментариев
    16 классов
    Ишларинг бунчалар ажиб 🫀Сендан қўрқиш кишига хотиржамлик беради, аммо Сендан бошқадан хавф кишини изтиробга солади.🫀 📘Сендан умидворлик инсонни азиз қилади, бошқадан тамаъ хорлик келтиради. 🌙Сендан сўраш бандани Сенга яқинлаштиради, бошқадан сўраш ўртада узоқликка сабаб бўлади. 🔺Сенга илтижодан қалблар зерикмайди, аммо бошқадан бир нарсани иккинчи бор сўраш қанчалар оғир❕ 🫀Сенга ёлвориш руҳга роҳат, бошқага ялиниш жонга азоб🥀 📖Сени севиш ақлни пешласа, бошқанинг севгиси кишини мажнун қилади.🥀 Сен учун яшаш кишини барча нарсадан беҳожат этади, Сенсиз яшаш одамни барча нарсага муҳтож қилади.☝️ Ё Раб, Ўзингдан бегона қилма
    1 комментарий
    12 классов
    Видеони мазмуни кимларгадир тушунарсиздек туюлгандир⁉️ Бу гуёки бизнинг бугунги кунимизда айрим давлатлардаги динимизга нисбатан муомалани очиклайди❗️ Оддий муаллим сони ўқимоқчи бўлса буни хатто жиноий жавобгарликка тортиляпти, лекин дискотека ва бошка ахлоқни бузувчи маросимларга ёшларни қизиқтириб, эшикни кенг очишяпти❗️
    3 комментария
    33 класса
    Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши билиб туриб ейдиган бир дирҳам рибо Аллоҳ наздида ўттиз  учта зинодан  — бир ривоятда: ўттиз олтита зинодан — қаттиқроқдир» деганлар. 📚 Аҳмад (5/225, №21957, 21958), 📚 Дорақутний (3/16), 📚 Табароний «Ал-авсат»да (3/124,  №2682) 📚 Абдуллоҳ ибн Ҳанзаладан ривоят қилганлар. ____ Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Рибонинг ҳаромлиги қиморнинг ҳаромлигидан қаттиқроқ. Чунки судхўр кимса муҳтож одамдан зиёда пулни аниқ олади, аммо қиморбозга бу нарса баъзан ҳосил бўлади, баъзан ҳосил бўлмайди». 📚 Мажмуул-фатово: 20/341. 📚📚📚📚 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: "Росулуллоҳнинг ﷺ ҳузурларида ушбу оят: { يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الأَرْضِ حَلالا طَيِّبًا } "Эй одамлар, Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар»【¹】, тиловат қилинди. Саъд ибн Аби Ваққос ўринларидан туриб: "Ё Росуллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, менинг дуоим доимо ижобат бўлсин!", деди. Росулуллоҳ ﷺ: "Эй Саъд, доим ҳалол-покиза таомларни есанг дуоинг ижобат бўлади. Муҳаммаднинг нафси қўлида бўлган зотга қасам-ки, бир киши ҳаром луқмани ичига киргазиб қирқ кунгача (дуоси) ижобат бўлмади. Пора, рибо (каби ҳаромлардан) битган эт【²】 ўтга тушишга лойиқдир". 📚 المعجم الأوسط للطبراني: 6495. 📚 تفسير ابن كثير. _ 【¹】 Бақара сураси 168-оят. 【²】 Яъни: Ҳаром билан озуқаланган бадан.
    5 комментариев
    13 классов
    1.Йигирмага яқин улфатлар ўтириб маишат қилишяпти, ўртада пиширилган бутун қўй. Ноз неъматлар, дастурхонда қошиқ қўйгани жой йўқ... Изоҳлар: "Борарду", "Ош бўсин", "Маззами, силарга маззами". Шундай ҳавас билан изоҳ ёзган дўстларга гап йўқ, рахмат! 2.Ўғил отасига иномарка электромобил совға қилди. ( юракни эзадиган куй, йиғи-сиғи, гуллар...) Изоҳлар: "Ҳаммани шунақа кунларга етказсин", "ҳавас қилдим", "машооллох"... Бундай изоҳлар учун ҳам РЕСПЕКТ! Бир иккита изоҳда: "кўз-кўз қилишинг шартми, видео қилиб"... Унга дарров қолганлар ташлашади, типа " ока, ҳавас қилинг уни ўрнига"... 3. Дубайдан расмлар. 5 юлдузли отел, оппоқ простиналар, чўлда иномаркада саёҳат, шоппинг дейдан прямой, Буракни ресторанида тановвул ва биргаликда тиржайган расм. Изоҳлар юқоридаги изоҳлар каби ижобий. Негатив изоҳлар фақат Чорвоқдаги дачаларнинг қимматлиги, Ҳаво йўлларининг билетлари ва бошқа шу каби. 4. Данғиллама участкада тўй тараддуди. Келинни сеплари кўрсатилган. Сепни пулига яна битта шунақа участка беради. Изоҳлар деярли 60 фоиз ижобий. Кўпчилик ҳавасда эканини ёзишади. 5. Бир мўмин умр бўйи топганини тўлаб, Хажга кетяпти. Видеода дуолар бўляпти, хайрлашяпти. Изоҳлар: "шуни ўрнига етимларга эҳсон қилса бўларди". "мактабни ремонтига бермидими, совоп бўлади", "маҳаллангга асфальт қил", "кўприк қурганни эшитувдим" "одамла савобданам узолашиб кетти"... Деярли 70 фоиз изоҳ шунақа. Нега савобни фақат хажга кетаётган одам қилиши керак. Ҳаммага буюрилгану. У нега пулини савоб ишларга сарфламай, хажга кетаётганини биласизми? У мактабни ремонтига берса, кимдир ремонт пулини туя қилиб Дубайга кетяпти. Отасига машина оберяпти, маишат қилишяпти... Лекин бу ҳаммага тегишли эмас. Ҳалол йиғиб-териб қилаётганларам кўп. Омадини берсин. Лекин интернетдаги ўқиганларингизга қаранг, "фалон амалдор фалон миллиард ўзлаштирворди", "Бюджетни пулидан фалон миллиард ўзлаштирганлар аниқланди". Пандемия вақти хатто ўша қийналганлар учун ташкил қилинган "Саҳоват" жамғармасининг маблағлари ҳам миллиардлаб ўзлаштирилди. Хажни Аллох фарз қилиб берган. Қодир бўлса бориши фарз. Савоб ишлар фарз эмас, нафл. Қилмаса гуноҳ бўлмайди, қилса Марҳамати билан икки дунёда ажрини олади. Лекин тушуниб тушунмай, Хажга тўплаган пулини маҳаллани асфальтига сарфласа хажи қабул бўлади деб изоҳ ёзишяпти. Хатто Хаж қилиб келган инсонни хажи қабул бўлиш бўлмаслигини Худо билади. Хажми- Хаж! Бу фарз! Аллоҳнинг фарзини аналоги йўқ! Бўлса қуръонда ёзиб қўйган бўларди. Шунинг учун зиммасидаги фарзини бажаришга отланган диндошларингизга маломат қилманг, уларга ҳам ҳавас қилайлик. Ҳаммамизни ҳам етказсин! Бахриддин Асрор
    3 комментария
    25 классов
    #КУНДАЛИК_ЭСЛАТМА 👉 ҚАРЗИНГНИ ӮЗ ВАҚТИДА БЕР! ОГОҲ БӮЛ. ҲАТТО АЛЛОҲ ЙӮЛИДА ВАФОТ ЭТГАН ШАҲИД ҲАМ ҚИЁМАТ КУНИ ҚАРЗИ ҲАҚИДА СӮРАЛАДИ.... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Шаҳиднинг қарздан бошқа ҳамма гуноҳлари кечирилади”  (Муслим ривояти). Қӯлингда бӯла туриб қарзингни қастдан узмай юришинг, натижада бошқалар сен ҳақингда ёмон гумонларга бориш хавфи борлигини ҳам унутма!!! 📚📚📚📚 Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Амалларнинг энг афзали; мўмин биродаринг қалбига хурсандчилик киргизишинг, ёки ўрнига қарз ўтаб беришинг, ёки унга бир бурда нон едиришнгдир» © Албоний, («Силсилату Саҳиҳа».) 📚📚📚 Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом дедилар: «Бир одам вафот этди ва жаннатга кирди. Ундан: «Нима амал қилардинг?» – деб сўралди. У: «Мен одамлар билан олди-сотди қилар эдим. Қийналган одамни кўрсам, пулини кечиб юборардим», – деди. Шу сабабли у мағфират қилинди». (Муслим ривояти).
    2 комментария
    17 классов
    Зулҳижжанинг ўн куни Фазилатли замонда ибодат қилиш Аллоҳнинг шиорларини  улуғлаш демакдир. Аллоҳ Ўзига ибодат қилинишини яхши кўрадиган замонда Унинг шиорларини улуғламаслик гуноҳдир.  وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ «Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур», (Ҳаж: 32). •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Қуёш Зулҳижжанинг ўн кунидан ҳам афзалроқ кунларда нур таратмайди. У кунлардаги амаллар улуғланган бўлиб, афзаллари намоз, такбир, садақа, рўза ва ҳаждир. Улуғланган замонда гуноҳ ишлар ҳам катта саналади. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Зулҳижжанинг ўн куни йилнинг энг афзал кунларидир, Рамазоннинг охирги ўн кечаси эса йилнинг энг афзал кечаларидир. Ким биринчисининг кундузларида ва иккинчисининг кечаларида ибодат қилишга муваффақ бўлса, демак у ҳақиқий тавфиққа эришибди. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Зулҳижжа ойининг ўн кунида Аллоҳ Мусо билан гаплашди, Ислом дини комил бўлди ва у кунлар билан Аллоҳ қасам ичди. Бинобарин, у кунлардаги ибодатлар бошқа кунлардаги ибодатлардан афзалдир. Хоссатан такбир ва рўза. Арафа куни эса йилнинг энг афзал кунидир. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Ҳар бир фазилатли амал Зулҳижжанинг ўн кунида фазилатлироқ бўлади. Жума фазилатли кун, ўн кунликда эса у янада фазилатлидир. Дарҳақиқат фазилатлар ёнма-ён келиши билан амалнинг фазилати янада зиёда бўлади. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Рамазоннинг қазосини Зулҳижжанинг ўн кунида тутиб бериш мустаҳабдир. Рўзадор учун қазо ва ўн кунликдаги рўзанинг ажри бўлиши умид қилинади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Рамазоннинг қазосини тутиб беришимда мен учун ушбу ўн кундан суюмлироқ кунлар йўқ», дедилар. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Аллоҳ Зулҳижжанинг ўн кунини энг афзал кунлар қилиб, барча эзгулик истовчилар ажр-савобга эришсинлар учун, енгил ибодат бўлган зикрни у кунларда афзал қилиши Аллоҳнинг раҳматидандир. Маҳрумликка ҳақли кимсаларгина бундай ажрлардан мосуво бўладилар. Шайх Абулазиз Тарифий @oxirathovlisi
    1 комментарий
    8 классов
    "Қолгандан... ўлган яхши" • Ибн Ақил роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Одамларда мен кузатган қизиқ ҳолатлардан бири , улар диёрлар хароб бўлгани, яқинлар ўлгани, ризқлар танглигига афсус чекадилар. Замон ва унинг аҳлини ёмонлайдилар. Ҳолбуки ислом бузилаётгани, дин тарқоқлиги , суннатлар ўлиб бидъатлар тирилаётгани, масиятлар ошкор қилинаётгани, умрлар беҳудага ўтиб кетаётганига қарамайдилар. Бунинг сабаби улар наздида дини арзимас, дунёси эса буюклигидандир. Салафи солиҳларда эса бунинг акси эди. Улар дунёдан охиратга етадиган миқдорига рози бўлиб, динларида нуқсонга оҳ-воҳ чекар эдилар" (Одобуш-шаръийяҳ) — Сенингча вайрон бўлган ғазо ачинарлими, ёки, баланд бинолар билан обод дубай? • Агар охират бандаси бўлсанг дубайга ачинасан, дунё қули бўлсанг ғазодаги бузилган шаҳарларга.. — Сенингча бошидан бомба ёғаётган болалар ачинарлими, ёки, бошидан шарлар, зарлар сочилаётган болаларми? • Охират бандаси иккинчисига, дунё қули эса биринчисига ачинади.. Албатта , кўз ёшланади, қалб маҳзун бўлади. Лекин, "нега бундай бўлаяпти?" деган саволларга жавоб топишинг учун дунёга ана шу тарзда Аллоҳнинг назари билан боқишинг керак. • Аллоҳ наздида дунё (ундаги шаҳарлар, ўйин-кулгу, орзу-ҳаваслар, фарзанд..) заррача қадри йўқ. Унинг наздида охиратга қоладиган ишлар муҳим. Аллоҳ таоло айтади: "Мол-мулк, бола-чақа, ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолувчи солиҳ нарсалар эса Роббинг ҳузурида савоби яхшироқ ва орзу қилишга ҳам яхшироқдир" (Каҳф.46) • Демак фонийда ўйнаб-кулиб юргандан боқийга йиғлаб-сиқтаб кетган Аллоҳ наздида яхшироқ. Аллоҳ бандасига яхшиликни раво кўрса, унга шуни тақдир қилади. • Агар дунёга ушбу назар билан қарамасанг, эртага дажжолга эргашдим деявер. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "У бир қавмга келади. Улар унга иймон келтиргач, самога ёмғир ёғишини буюради ёмғир ёғади. Ердан набот ўсишини буюради ўсади. Уларнинг ҳайвонлари елини сутга тўлади. Сўнг бошқа бир қавмга боргач улар унинг сўзини рад қилишади. Дажжол улардан кетгач улар қаҳатчиликда, ҳеч вақосиз қоладилар. Сўнг у харобалар олдига келади... (Муслим) • Ҳадисдаги "харобалар" сўзига эътибор бер! "Харобалар" га ўрганиб қолганларгина дажжол фитнасида собит тура олади.. Ободончилик аҳлига эса ўшанда ҳам "обод шаҳар" муҳим.. Аллоҳ таоло айтади: "Сизлар дунё матоҳини истайсизлар Аллоҳ эса охиратни истайди" (Анфол.67) @oxirathovlsi
    1 комментарий
    15 классов
    1 комментарий
    77 классов
    Юртда барака йўқ. Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3 керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан.... Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик... Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз. Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик... Усталар хаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади. Юртда барака йўқ. Қимматчилик... Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган. Юртда барака йўқ. Қимматчилик... Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини. Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш... Бошқа бир танишимнинг иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш. Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш. Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки, сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз мижоз кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса, бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Хўп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда, майли, деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" мижоз. Ҳа, айтганча, Жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни. Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан хам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводнинг қадоғини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади. Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан. Бу каби ишларнинг саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади. Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қолган. Oghuzhan Kokturk
    5 комментариев
    57 классов
Показать ещё