Ассалому алайкум хайрли тонглар
Тонгни ифоридан қувнайди диллар
Субҳи содиқ шаббодаси эсган чоғ майин
Мусхафин ушлаган ошно кўнгиллар
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Фажрдан сўнг хар куни муқум одат
Пешиндан сўнг Аллохга яна бир тоат
Тун ярмида бедор, хузур, ибодат
Мусхафига ошно бўлган кўнгиллар
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Мусхаф ушлаганда ғазабдан шайтон
Дод солиб йиғлайди, бўлиб пушаймон
Бисмиллаҳдан бошлар, покиза иймон
Мусхафига ошно бўлган кўнгиллар
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Хар гал Фотихани ўқиган чоғда
Ночор шайтон ўзин кўради чохда
Яратганга бўлар суюкли банда
Мусхафига ошно бўлган кўнгиллар
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Ўқила-ўқила ёд бўлиб кетган
Пора--пора бўлиб қалбига ўтган
Кунда ушлайвериб эскириб кетган
Мусхафига ошно бўлган кўнгиллар
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Яратганга бўлган мухаббатини
Росулга ошиқлик саодатини
Сатрлардан топган сакинатини
Изхор қилар қурьонга ошуфта диллар
🌹🌹🌹🌹🌹
Тиловатнинг мухимлигин уқтирган
Фарзандларга, ёрига хам юқтирган
Хонишлари юракларни сел қилган
Мусхафига ошно бўлган кўнгиллар
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Тақвоси хам қурьонига муносиб
Охиратда тож кийиш бўлсин насиф
Илм, ибодатлар, юмушдан ортиб
Мусхафига ошно бўлган кўнгиллар
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Ота--онасин хам дуолар қилар
Гунохини сўраб нидолар қилар
Жаннатларда нурдан тожлар кийдирар
Мусхафига ошно бўлган кўнгиллар
🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Оятлардан олар ибрат ва тақво
Хеч бир буйруғига қилмайди ғавғо
Солихам, мўьминам ,эй ақли расо
Мусхафига ошно бўлган кўнгиллар
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев