ўлган яхши"
• Ибн Ақил роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Одамларда мен кузатган қизиқ ҳолатлардан бири , улар диёрлар хароб бўлгани, яқинлар ўлгани, ризқлар танглигига афсус чекадилар. Замон ва унинг аҳлини ёмонлайдилар. Ҳолбуки ислом бузилаётгани, дин тарқоқлиги , суннатлар ўлиб бидъатлар тирилаётгани, масиятлар ошкор қилинаётгани, умрлар беҳудага ўтиб кетаётганига қарамайдилар. Бунинг сабаби улар наздида дини арзимас, дунёси эса буюклигидандир. Салафи солиҳларда эса бунинг акси эди. Улар дунёдан охиратга етадиган миқдорига рози бўлиб, динларида нуқсонга оҳ-воҳ чекар эдилар" (Одобуш-шаръийяҳ)
— Сенингча вайрон бўлган ғазо ачинарлими, ёки, баланд бинолар билан обод дубай?
• Агар охират бандаси бўлсанг дубайга ачинасан, дунё қули бўлсанг ғазодаги бузилган шаҳарларга..
— Сенингча бошидан бомба ёғаётган болалар ачинарлими, ёки, бошидан шарлар, зарлар сочилаётган болаларми?
• Охират бандаси иккинчисига, дунё қули эса биринчисига ачинади..
Албатта , кўз ёшланади, қалб маҳзун бўлади. Лекин, "нега бундай бўлаяпти?" деган саволларга жавоб топишинг учун дунёга ана шу тарзда Аллоҳнинг назари билан боқишинг керак.
• Аллоҳ наздида дунё (ундаги шаҳарлар, ўйин-кулгу, орзу-ҳаваслар, фарзанд..) заррача қадри йўқ. Унинг наздида охиратга қоладиган ишлар муҳим.
Аллоҳ таоло айтади: "Мол-мулк, бола-чақа, ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолувчи солиҳ нарсалар эса Роббинг ҳузурида савоби яхшироқ ва орзу қилишга ҳам яхшироқдир" (Каҳф.46)
• Демак фонийда ўйнаб-кулиб юргандан боқийга йиғлаб-сиқтаб кетган Аллоҳ наздида яхшироқ.
Аллоҳ бандасига яхшиликни раво кўрса, унга шуни тақдир қилади.
• Агар дунёга ушбу назар билан қарамасанг, эртага дажжолга эргашдим деявер.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"У бир қавмга келади. Улар унга иймон келтиргач, самога ёмғир ёғишини буюради ёмғир ёғади. Ердан набот ўсишини буюради ўсади. Уларнинг ҳайвонлари елини сутга тўлади. Сўнг бошқа бир қавмга боргач улар унинг сўзини рад қилишади. Дажжол улардан кетгач улар қаҳатчиликда, ҳеч вақосиз қоладилар. Сўнг у харобалар олдига келади... (Муслим)
• Ҳадисдаги "харобалар" сўзига эътибор бер! "Харобалар" га ўрганиб қолганларгина дажжол фитнасида собит тура олади.. Ободончилик аҳлига эса ўшанда ҳам "обод шаҳар" муҳим..
Аллоҳ таоло айтади: "Сизлар дунё матоҳини истайсизлар Аллоҳ эса охиратни истайди" (Анфол.67)
@oxirathovlsi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1