Йигирмага яқин улфатлар ўтириб маишат қилишяпти, ўртада пиширилган бутун қўй. Ноз неъматлар, дастурхонда қошиқ қўйгани жой йўқ...
Изоҳлар:
"Борарду", "Ош бўсин", "Маззами, силарга маззами". Шундай ҳавас билан изоҳ ёзган дўстларга гап йўқ, рахмат!
2.Ўғил отасига иномарка электромобил совға қилди. ( юракни эзадиган куй, йиғи-сиғи, гуллар...)
Изоҳлар:
"Ҳаммани шунақа кунларга етказсин", "ҳавас қилдим", "машооллох"... Бундай изоҳлар учун ҳам РЕСПЕКТ! Бир иккита изоҳда: "кўз-кўз қилишинг шартми, видео қилиб"... Унга дарров қолганлар ташлашади, типа " ока, ҳавас қилинг уни ўрнига"...
3. Дубайдан расмлар. 5 юлдузли отел, оппоқ простиналар, чўлда иномаркада саёҳат, шоппинг дейдан прямой, Буракни ресторанида тановвул ва биргаликда тиржайган расм.
Изоҳлар юқоридаги изоҳлар каби ижобий. Негатив изоҳлар фақат Чорвоқдаги дачаларнинг қимматлиги, Ҳаво йўлларининг билетлари ва бошқа шу каби.
4. Данғиллама участкада тўй тараддуди. Келинни сеплари кўрсатилган. Сепни пулига яна битта шунақа участка беради.
Изоҳлар деярли 60 фоиз ижобий. Кўпчилик ҳавасда эканини ёзишади.
5. Бир мўмин умр бўйи топганини тўлаб, Хажга кетяпти. Видеода дуолар бўляпти, хайрлашяпти.
Изоҳлар:
"шуни ўрнига етимларга эҳсон қилса бўларди". "мактабни ремонтига бермидими, совоп бўлади", "маҳаллангга асфальт қил", "кўприк қурганни эшитувдим" "одамла савобданам узолашиб кетти"... Деярли 70 фоиз изоҳ шунақа.
Нега савобни фақат хажга кетаётган одам қилиши керак. Ҳаммага буюрилгану. У нега пулини савоб ишларга сарфламай, хажга кетаётганини биласизми?
У мактабни ремонтига берса, кимдир ремонт пулини туя қилиб Дубайга кетяпти. Отасига машина оберяпти, маишат қилишяпти... Лекин бу ҳаммага тегишли эмас. Ҳалол йиғиб-териб қилаётганларам кўп. Омадини берсин.
Лекин интернетдаги ўқиганларингизга қаранг, "фалон амалдор фалон миллиард ўзлаштирворди", "Бюджетни пулидан фалон миллиард ўзлаштирганлар аниқланди". Пандемия вақти хатто ўша қийналганлар учун ташкил қилинган "Саҳоват" жамғармасининг маблағлари ҳам миллиардлаб ўзлаштирилди.
Хажни Аллох фарз қилиб берган. Қодир бўлса бориши фарз. Савоб ишлар фарз эмас, нафл. Қилмаса гуноҳ бўлмайди, қилса Марҳамати билан икки дунёда ажрини олади. Лекин тушуниб тушунмай, Хажга тўплаган пулини маҳаллани асфальтига сарфласа хажи қабул бўлади деб изоҳ ёзишяпти. Хатто Хаж қилиб келган инсонни хажи қабул бўлиш бўлмаслигини Худо билади. Хажми- Хаж! Бу фарз! Аллоҳнинг фарзини аналоги йўқ! Бўлса қуръонда ёзиб қўйган бўларди.
Шунинг учун зиммасидаги фарзини бажаришга отланган диндошларингизга маломат қилманг, уларга ҳам ҳавас қилайлик. Ҳаммамизни ҳам етказсин!
Бахриддин Асрор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3