«Киши билиб туриб ейдиган бир дирҳам рибо Аллоҳ наздида ўттиз
учта зинодан — бир ривоятда: ўттиз олтита зинодан — қаттиқроқдир» деганлар.
📚 Аҳмад (5/225, №21957, 21958), 📚 Дорақутний (3/16), 📚 Табароний «Ал-авсат»да (3/124,
№2682) 📚 Абдуллоҳ ибн Ҳанзаладан ривоят қилганлар.
____
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Рибонинг ҳаромлиги қиморнинг ҳаромлигидан қаттиқроқ. Чунки судхўр кимса муҳтож одамдан зиёда пулни аниқ олади, аммо қиморбозга бу нарса баъзан ҳосил бўлади, баъзан ҳосил бўлмайди».
📚 Мажмуул-фатово: 20/341.
📚📚📚📚
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: "Росулуллоҳнинг ﷺ ҳузурларида ушбу оят:
{ يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الأَرْضِ حَلالا طَيِّبًا }
"Эй одамлар, Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар»【¹】,
тиловат қилинди.
Саъд ибн Аби Ваққос ўринларидан туриб: "Ё Росуллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, менинг дуоим доимо ижобат бўлсин!", деди.
Росулуллоҳ ﷺ: "Эй Саъд, доим ҳалол-покиза таомларни есанг дуоинг ижобат бўлади.
Муҳаммаднинг нафси қўлида бўлган зотга қасам-ки, бир киши ҳаром луқмани ичига киргазиб қирқ кунгача (дуоси) ижобат бўлмади.
Пора, рибо (каби ҳаромлардан) битган эт【²】 ўтга тушишга лойиқдир".
📚 المعجم الأوسط للطبراني: 6495. 📚 تفسير ابن كثير.
_
【¹】 Бақара сураси 168-оят.
【²】 Яъни: Ҳаром билан озуқаланган бадан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5