Дунё ташвишидан ортмас ҳаёллар Баъзилар қалбида фақат аёллар Дўстларим сизларга берай саволлар Айтинг Аллоҳ учн нима иш қилдик? Юрамиз эрта кеч қоринни ўйлаб Қуръон ўқимаймиз ҳаттоки ойлаб Ахир ўлим бизни турмаску пойлаб Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Рўзғоримиз учун елиб юрамиз Отамиз амрига тайёр турамиз Жаннатда қасирлар қачон қурамиз Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Амаллар қиламиз барида риё Эх бизларда қолмапти заррача хаё Эрта қабримизда бўлгаймиз адо Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Умримиз ўтмоқда гўёки хазон Шу кунлар ҳам бўлди кимларга армон Бир зум ортимизга назар ташлабон Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Дунё зийнатлари ёр бўлармиди Аллоҳ учун яшасак зор бўлармиди Охиратга юборсак соз бўлармиди Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Шайтон етаклайди қўлимдан ушлаб Мен нодон юраман нафсимни хушлаб Бир савол қийнайди юрагим ғашлаб Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Ёшлик ҳаваслари қилганда машғул Ҳаққа бош эгмоқлик жудаҳам мушкул Умринг поёнига етганда буткул Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Наҳот чарчамаймиз ёлғонлар сўйлаб Айтинг қачонгача юрамиз ўйнаб Ўзингиз ҳам кўринг бир бора ўйлаб Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Не не кўнгилларни ром қилар жаннат Лекин англамаслар китобла суннат Бугун ўзимдан ҳам қиларман нафрат Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Шамол каби тезлаб келар Қиёмат Ҳар ёнда кўринар минглаб аломат Дўстим яна сизни қилдим маломат Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик? Бўлди гапирсак гаплар тугамас Ҳақни изламаган бари бир билмас Ишонинг сўзларим ўзим учунмас Айтинг Аллоҳ учун нима иш қилдик✅✅✅
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев