Эй Яратган Хак
Сенга нидо купайиб кетди
Мададингни кутаман илхак
Турли баьло купайиб кетди
Мусулмоннинг сони озайди
Ибодатли они озайди
Иймон шараф-шони озайди
Ох..Бехуда купайиб кетди
Тавхидингни билмайди куплар!
Билиб аьмал килмайди куплар!
Четдан мадад тилайди куплар!
Сохта Илох купайиб кетди...
Дод соламиз яшаш кийин деб
Намоз деса бошлаш кийин деб
Тайер ошни ошаш кийин деб
Кайфу-сафо купайиб кетди
Хар биттамиз Мулло булволиб
Масьалалар талашиб толдик
Етмиш икки йул аро колдик
Динга даьво купайиб кетди
Акиданинг багри хун-доглар
Тафаккурнинг кузи боглоглар
Фарз адоси жимжилок чоглар
Аммо дуо купайиб кетди
Сирдош тутган хеч обру топмас
Биров-бировни айбини епмас
Касам ичиш бизга хеч гапмас
Елгон вафо купайиб кетди
Улчовга йук тугри тарози
Савдогарда угри тарози
Фатво берар угри Кози
Сутхур-рибо купайиб кетди
Улус таркок халоват йукдур
Кулоклар кар, кузларчи лукдур
Чин " Сарбонга"мукофот укдур
Нохак жазо купайиб кетди
Кийишимиз зару-кимофдан
Ичишимиз шароф-гулофдан
Юзиммизчи кизил офтобдан
Аммо гадо купайиб кетди
Поклик йиглар, уйи бузилган
Вафо отлик, ришта узулган
Пешонага нархи езилган
Хурланганлар купайиб кетди
Бизда "Кибр"буйнини чузар
Удум булди! Кимдан-ким узар
Бири курса, бошкаси бузар
Акли расо купайиб кетди
Биродарлик кадри пул булди
Садокатми! Куйиб кул булди
Сенсиз етган манзил шул булди
Тангрим ; Жафо купайиб кетди
Сабр бергин Узинг Собирсан
Биз гофилмиз Узинг Хозирсан
Тузатмокка Узинг Кодурсан
Бизда гунох купайиб кетди ...!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев