бўйин таратган,
Саболарга ифор тутган,
яйратган,
Кўкдан ойу офтобни ҳам
қаратган,
Борлиғида малакларми
ниҳонлар,
Ризвон экан онам эккан
райҳонлар.
Капалаклар аримасди
қошидан,
Боларилар кетолмади
бошидан,
Унганмиди онамнинг
бардошидан,
Оҳ, кафтдаги жаннат дерди,
гирёнлар,
Эҳсон экан онам эккан
райҳонлар.
Гарчи гул кўп бу оламда
ифорли,
Қўл чўзсанг гар, озорлигу
тиконли,
Тароватли, муслим каби
иймонли,
Уни кўкдан туширмишми
ғилмонлар,
Жаҳон экан онам эккан
райҳонлар.
Ҳар тонг туриб сийпарди гул
юзларин,
Эркалаган она каби қизларин,
Сирдош билиб айтганми дард,
сўзларин,
Ўша чоғлар нени қилмиш
баёнлар,
Достон экан онам эккан
райҳонлар.
Бошим қўйсам мен кўксига
онамнинг,
Райҳон иси чулғар эди
танамни,
Оҳ, у жаннат тарк этдими
оламни,
Япроғига йиғлаб тақдим
маржонлар,
Фиғон экан онам эккан
райҳонлар.
Она десам, зор титрайди бу
жоним,
Кетдими-я бор давлатим,
жаҳоним,
Меҳрибон йўқ, қайда у
меҳрибоним,
Дардим энди қандай тутай
пинҳонлар,
Дармон экан онам эккан
райҳонлар.
Соғинчимга бу дунёда йўқ
чора,
Ғариб боғман, боғбонсиз қалб
минг пора,
Онамсиз мен ким бўлдим, бир
бечора,
Татирмиди менга бу ширин
онлар,
Даврон экан онам эккан
райҳонлар.
Бир кун мен ҳам бу дунёдан
ўтарман,
Балким, қўлда райҳон билан
кетарман,
Шундай онам дийдорига
етарман,
Даркор эмас бундан ўзга
унвонлар,
Имкон экан онам эккан
райҳонлар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев