Куёвлар "Ватсап"да ишрат қилишар
Китобу суннатни чеккага суриб
Ёшлар интернетдан ЗИЁ излашар...
Отани фарзанддан умиди йўқдир,
Акани укага ишончи йўқдир
Қўни қўшни, яқин қариндошлардан
Оқибат дегандан АСОРАТ йўқдир...
Сизлар яшаганда шундоқ бўлганми
Ота куёвига ДИВАН олганми ..?
Қизин сандиқчасин сепга тўлдириб,
Бир умр узилмас қарзга ботганми ..?
Қизини турмушга узатиш учун
Ўғлини уйини тузатиш учун
Оналар ҳаётин хатарга қўйиб,
Россияда МАРДИКОР бўлиб юрганми ..?
Сизлар ҳам биз каби яшаганмисиз
Деворга ЗАРГИЛАМ тўшаганмисиз..?
Шифтингизни ҳар хил шаклда қуриб,
Турли ранглар ила бўяганмисиз ..?
Узр , шикоятлар қилганим учун
Ёхуд ҳузурингиз бузганим учун
Ўз ташвишларингиз етиб турганда..
Авлодлар қайғусин сўнганим учун...
Садо беринг менга эй аҳли ҚАБР ..
Бу дунё аслида қабр эмасми
Фитнали ҳаётда яшашдан кўра
Лаҳад ичра ётиш АФЗАЛ эмасми.!!!?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев