Энг бойлиги саломатдир.
Лек дунёда инсон умри,
Ғаниматдир,омонатдир.
Банда учун катта бойлик,
Бир-бирига садоқатдир.
Ўтган ҳар бир фурсатлари,
Ғаниматдир,омонатдир.
Ота-она буюк неъмат,
Оқ булмоқлик ҳиёнатдир.
Ота-она фарзандига,
Ғаниматдир,омонатдир.
Барча учун фарзанд азиз,
Улғайтириш қаноатдир.
Солиҳ этиб тарбиялаш,
Ганиматдир,омонатдир.
Бошга келса ғам-ташвишлар,
Бу инсонга синоатдир.
Синовларга сабр қилмоқ,
Ғаниматдир,омонатдир.
Дўст шаънини сақламоқлик,
Мард,жасурлик диёнатдир.
Аллоҳ учун дўст тутиниш,
Ганиматдир,омонатдир.
Ҳамма кетар ҳеч ким қолмас,
Сур чалинса қиёматдир.
Бир-бирига ҳамма меҳмон,
Ганийматдир,омонатдир.
Биродарлар иймонлашинг,
Дийдор ширин ғаниматдир.
Инсон асли бир-бирига,
Ғаниматдир,омонатдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев