Нодон жигар ёҳуд кўприкдаги бахт»
Ишхонадан чиқишим билан ёмғир шариллаб қўйиб юборди. Кўчада такси кутиб ўтирмасдан бекатга чопдим. Одамлар ғуж бўлиб бекатга киришди. Мен ҳам бир чеккасида омонатгина жойлашдим. Ёмғир шу қадар тез ёғардики, машина трассалари камида 20 см сув бўлиб оқарди. Машиналар, автобуслар қатнова тўхтаб қолганди. Қаттиқ шамол аралаш ёғаётган ёмғир тўхтай демасди. Қўлимдаги соябонимни йиғиштириб, сумкамга солмоқчи эдим ўттиз метрча нарида бир қиз соябонсиз ёмғирда ивиб келарди. Тағинам шошилмасдан, маҳзун бўлиб келарди. Ёмғир эса бутун кийимларига сингиб улгурган, сочлари шамолда ҳилпираб, ёмғир сувини ўзига тортарди. Ҳамма шошиб бекатга, соябон тагига жойлашса, бу қиз ҳамон шошилмасдан, ҳудди дорга маҳкум қилингандек қадам босари. Бекат ёнига келиб, яна йўлида давом этиб, ўтиб кетди. Унинг бу аҳволини кўриб қанақадир раҳмми ё билмайман қандайдир нотаниш ҳис унинг ортидан бор дея такрорларди. Соябонимни ёзиб, ёмғирнинг аламзадалигига қарамасдан нотаниш қизнинг ортидан югурдим. Унча узоқ кетмаганлиги сабабли етиб олиб, соябонни тутдим. Соябоннинг ярмидан кўпига нотаниш қизни ҳимоялаб, ўзим бир четида туриб борардим. Чап елкамга ёмғир шитирлаб, пальтойимга томчилари. Ҳижолат бўлмасин дея ўзим гап бошладим.
- Кечирасиз, ёмғир жуда кучли ёғяпти. Бунақа ёмғирда юрсангиз касал бўлиб қолишингиз мумкин,-дедим тилим зўрға айланиб.
- Сиз кимсиз? Уялмайсизми? Мени тинч қўйинг, -дея соябондан чиқиб, одимлай бошлади. Ёмғир яна-да кучайиб, қаттиқ шамол увилларди.
- Соғлиғингизни ўйланг яхши қиз, сизга ёмонлигим йўқ.
- У ҳинд киноларда бўлади, танишишга баҳоналарни топиш. Мени тинч қўйинг. Қалб жароҳатининг олдида ёмғирлар нима бўлибди, менга раҳмингиз келмай қўя қолсин, шундоғам тилка-пора бўлган юрагимни сиқманг, - деди-ю кўзларидан маржон ёшлар милтирай бошлади.
- Хўп, майли. Фақат соябонимни олинг, мен кетдим, илтимос, қўлимни қайтарманг, -деб соябонни қўлига тутқаздим.
- Олмайман, сиз менга кимсиз? Нега ўзингизни кўрсатасиз бунча, олмайман. Боринг кетинг,-деганча тез-тез қадам босарди. Ёнверимиздан ўтиб кетаётган соябонли ўтгувчилар бизга кўз қирини ташлаб, ёвқараш қиларди.
- Олмасангиз кетмайман. Мана олинг, - дея соябонимни қизнинг қўлига ушлатиб, кейинги бекатга етиб келганимиздан фойдаланиб, бекат тагида ғуж бўлиб турган одамлар орасига сингиб кетдим. Нотаниш қиз соябонимни қўлига олиб, ҳамон яёв кетиб борарди. Бунинг манзили қачон тугар экан, менга номаълум. Такси келиб қолиши билан машинага ўтирдим. Ўзиям роса ярим соатча кутдик бекатда. Ёмғир тугаши билан машиналар қатнови бошлангач, ўз йўналишим бўйича таксига ўтирдим. Таксист амаки қўшиқни баланд қилиб тенглаб кетарди, негадир кайфиятим йўқлиги боис менга бу нарса ёқмади. Чунки номаълум қизнинг бир аҳволда кўриб, унга ачинган эдим.
- Амаки, узр мусиқани пасайтиринг, - дедим зўрға хижолат бўлиб.
-Узр ука, кайфиятингиз йўқдек, тинчликми?
- Ҳа, бироз чарчабман, - дея ўриндиққа чўзилиб, бошимни қўйиб олдим. Шаҳарнинг ўртасидан ўтган дарёнинг устига қурилган баҳайбат кўрикка яқинлашавериб, деразадан табиат манзарасини томоша қилиш учун мўраладим. Ҳа, жуда гўзал манзара, катта дарёнинг устидан ўтган кўприкнинг устида машинада ёмғирлар остида кетиб бормоқдамиз. Дарёнинг бир тарафи қалин арчазор, бир тарафи шаҳар. Кўприкнинг атрофи махсус тўсиқлар билан ўралган, одамлар гавжум шаҳар ҳар томонлама қулай ва тартибли. Шу пайт кўприк тўсиғининг олдида бир қиз соябон кўтарганча дарёга қараб турганини кўриб бир муддат одинги қизни кўриб қолдим. Юрагим шув этиб кетди, бу нима бало ўзини дарёга ташлайдими, дея фикрларим алғов - далғов бўлиб кетди. Миямга келган фикрдан ўзим ҳам чўчиб кетиб, таксистга «тўхтатинг илтимос, - дея шошиб ҳаққини бериб, кўприк томон югуриб борардим. Қўлимдаги сўмкани ағдар - тўнтар қилиб чопар эдим. Етиб бориб, ўзимнинг таниш соябоним соясида турган қизга юзландим.
- Нима эсингизни еганмисиз?
-Нима? Бу нима деганингиз?
- Энди қийинчиликларни деб одам ўзини дарёга ташлаш шартмикан? Жондан ҳам азизми ўша муаммолар?, - дедим титраган лабларим билан.
- Ким дарёга ташламоқчи? Менми? Тавба, сиз менга нега ёпишиб олдингиз? Мен дарёга ашламоқчи эмасман, боринг, кетинг, - деди жаҳл билан.
- Ҳа деб ҳайдаб солманг, сиздан ҳавотир олиб, таксидан тушиб чопдим, раҳматингиз шуми?
- Вой раҳмаааааат, бўлдими? Ёки такси пулини бериб, миндириб юборайми? Ҳааааа, соябонингизга келдингизми? Ёмғир тинди деб-аааа???, - деди ҳудди устимдан кулгандек бўлиб.
- Садқаи одамгарчилигим, нега ҳамма қизлар ҳамма йигитларни бир хил деб ўйлашади-а??? Куйинганимга арзимайсиз экан, йигитнинг нафсониятини оёқости қилган қизлардан яхшилик кутмаслик керак, хайр, - дея ортимга ўгрилдим ва оҳиста қадам ташладим.
- Ҳой, ҳооой тўхтанг. Ҳазиллашдим, узр ҳафа қилмоқчи эмасдим, тўхтанг, - дея ортимдан майда қадамлар ташлаб тез-тез келарди. Мен индамай орқамга қарамай кетавердим.
- Йигит кишиям аразчи бўладими, тўхтанг, э майли кетаверинг, - деб жойида туриб қолганини оёқ товушларидан пайқаш қийинмас эди. Ортимга ўгрилиб, унинг ёнига бордим. Иккаламиз бироз сукут сақлаб қолдик, дарё устига қурилган баҳайбат кўприкдан сув жуда чиройли кўринар эди. У биринчи бўлиб гапни бошлади.
- Ҳар сафар сиқилсам шу ерга келаман. Айниқса ёмғир тагида юриб, дарёни томоша қилгим келади.
- Нега сиқиласиз? Дарёнинг нима алоқаси бор.
- Дадам ва ойим мендан бошқа фарзанд кўришмаган, битта қиз билан қолишган. Мактабни битириб, ўқишга киролмадим, эҳҳҳ, ҳаёт гўзал эди, токи эсимни танимагунимча.
- Шунга сиқиласизми? Ўқишга кирмасангиз нима бўлибди, ота-онангиз соғ бўлса, фарзанд биттами ўнтами фарзанд, баъзи ўнта бемеҳр фарзанддан кўра битта меҳрибон фарзанд яхшимасми? Ё бирон муаммо борми?
- Вой, нега сизга дардимни достон қилишим керак экан?
- Мен дўстона суҳбатлашсам дейман.
- Уйимизни тортиб олмоқчи, - деди нотаниш қиз кўзлари намланиб.
- Ким? Нима учун тортиб олади?
- Амаким, дадамнинг укалари. Сизнинг ўғлингиз йўқ, уйни нима қиласиз, бизникида яшангизлар, қизингизни эрга бериб юборасиз, деб уларни ҳар куни қийнашади.
- Ҳужжатлари борми уйнинг?
- Бор, аммо амакимда, нотариусга олиб бормоқчи, дадамга ҳар куни дўқ қилиб кетади. Дадам бориши керак экан, дадам бормаяпти. Онам йиғлагани йиғлаган.
- Ёрдам беришим мумкин.
- Дадамга нима дейман, ким дейман аҳир сизни, мени ўлдиради.
- Мен дадангизнинг олдига бормайман, амакингизнинг олдига бораман.
- Ҳа, айтганча исмим Нуриддин. Сизнинг исмингиз?
- Диёра.
- Менинг ёшим 24 да, ишлайман. Сиз...
- Яхши йигит, чегарадан чиқманг.
- Хўп-хўп, кеч бўлиб қолди. Боринг уйингизга. Мана бу менинг чақирув қоғозим, - дея визиткамни узатдим. Диёра ҳижолат билан қўлига олиб, секин уйига кетишга ошиқди.
- Ҳоҳласангиз кузатиб қўйишим мумкин.
- Йўқ, раҳмат. Ўзим бораман.
- Яхши боринг, қўнғироғингизни кутаман.
- Раҳмат Нуриддин ака, - дея соябонини қўлига олиб уйи сари йўл олди. Бирдан ортига қараб:
- Соябон учун раҳмат, - дея яна равона бўлди. Мен такси тутиб уйга қараб йўл олдим.
Ўша кундан кейин Диёранинг қўнғироғини кутиб чарчадим, ундан ҳа деганда дарак йўқ эди. Орадан икки кун ўтиб эрталаб соат 10 лар атрофида бегона рақамдан қисқа қўнғироқ бўлди. Даров қайтиб чиқдим.
- Алло, ассалому алайкум.
- Ва алайкум ассалом, Диёра яхшимисиз?
- Яхши раҳмат. Даров танидингизми Нуриддин ака?
- Ҳа, танимай бўладими сизни?
- Нуриддин ака, оиламизга ёрдамингиз керак. Амаким ҳозир яна келиб кетди. Онамнинг қон босими ошиб кетди яна, дадам эса укам деб милицияга ҳабар бермаяпти.
- Манзилингизни беринг, ҳа йўқ амакингизнинг манзилини.
Манзилни олиб, ўша соҳа бўйича ишлайдиган акам билан айтилган манзил бўйича Диёранинг амакисининг уйига бордик. Эшикни қоқдик, бир одам чиқиб келди, ҳойнаҳой шу бўлса керак зўравон амаки.
- Ким керак?
- Биз шу муассасаданмиз деб ҳужжатларни кўрсатдик.
- Сизларга нима керак?
- Сиз акангизнинг уй ҳужжатларини олиб, уни ўз номингизга ўтказишни зўрлик йўли билан амалга оширмоқчи экансиз.
- Ким айтди? Бу ёлғон. Чин бўлсаям бу бизнинг ишимиз, аралашманглар.
- Ҳурматли фуқаро, - дея акам амаки билан яхшилаб гаплашиб қўйди. Дўпписи лоппа лойиқ бўлган амаки қўрқа - писа уйдан ҳужжатларни олиб, бизга берди. Кетар чоғимизда:
- Уй эгаларини тинч қўйинг, бу буйруқ, - дея жиддийлашди акам. Мен ҳайрон эдим.
- Ака, нега бунча жиддийлашиб кетдингиз?
- Ўз жигарига зўравонлик қилган бунақа нусҳаларга шунақа муомала керак, ма ол, ҳужжатларни олиб обориб бергин.
- Раҳмат ака, миннатдорман.
- Ўша қиз сенга ёқдими?
- Ака бу бошқа масала.
- Майли, уйда гаплашамиз, - деб ишига кетди. Мен Диёрага қўнғироқ қилдим:
- Алло, Диёра.
- Нуриддин ака нима бўлди, келдингизларми?
- Шошилманг ёмғир ёққани йўқ, - дея жилмайдим.
- Биласизку шу туфайли 3 ойдан бери уйимизда ғурбат.
- Ҳужжатлар қўлларимда. Ҳоҳласангиз олиб бораман.
- Йўғее, ростданми ака? Раҳмат, катта раҳмат, - деди-ю овози бўғилиб йиғлади менимча.
- Йиғлоқи, бўлди, ҳозир бораман.
- Уйга келманг, дадамдан қўрқаман, - деган эди ёнида кимдир гапириб, телефонни қўлига олди.
- Нуриддин болам?
- Ассалому алайкум, - дедим. Бу Диёранинг онаси бўлса керак
- Умрингиздан барака топинг болам, қизим айтганди, ҳаммасини эшитдим. Дадаси индамайди, келинг уйга, илтимос, сизни бир дуо қиламан, - деди. Мен ноилож боришга рози бўлдим. Уйи турган жойимдан унча узоқ эмас экан, пиёда 10 минутларда етиб бордим. Эшик ёнига келиб, тақиллатдим.
- Ҳозир, боряпман, - деб биров юриб келарди. Эшик очилиб Диёра турарди.
- Келинг, уйда дадам ва ойимлар кутяпти, - деб ҳудди бегоналардек йўл бошларди. Унинг ортидан эргашиб борардим. Ҳовли анча эски, таъмиралаб экан. Даҳлизга кириб, ёши 60 дан ошган чолу-кампирни кўрдим. Улар ўрнидан туриб, мени қарши олишди.
- Хуш келибсан ўғлим, - деб отахон мени бағрига босиб кўришди. Онахон ҳам юзларимдан ўпиб, кўришди. Ҳудди минг йиллик қадрдонлардек қарши олганидан мен ҳам ҳайратда ва ҳам хурсанд эдим.
- Болам, раҳмат деди отахон. Мен ҳужжатларни уларнинг олдига қўйдим. Диёра хонадан чиқиб кетди. Ҳол-аҳвол сўрашгач улар ўз дардларини мен билан бўлишди.
Биз онаси билан оила қурганимизга 39 йил бўлди, - деди отахон. - Худо бизни синаб 18 йил бефарзанд бўлдик, ҳар хил гап-сўзларга парво қилмай яшадик. Кутдик, - дея ажин тушган юзига ёш томчилади. - 19 йилдан кейин бир ўғилли бўлдик, тилаб олган ўғлимиз 8 ойлик бўлиб вафот этди, куни шунча экан-да болам, - деб кўзлари ёшга тўлди. Онахон эса дарё каби оқаётган кўзёшларини рўмолининг учи билан артар эди. Отахон сўзида давом этди. - Олган Худо берди ҳам, орадан бир ярим йил ўтиб қизимиз, шу яккаю ягонамиз Диёра дунёга келди. Шу билан бошқа фарзанд кўрмадик болам, - деди отахон чуқур хўрсиниб.
- Битта ўғлимиз бўлганда шунча азобланмасдик, сиз бизга ўғил каби хизмат қилдингиз, - деб онахон узундан узун дуо қилди. Мен ҳудди ўзга оламга тушиб қолгандек бўлдим. Онахон ва отахонлар мени дуо қилгач ҳонадан чиқиб, ҳовли томон йўл олдим. Диёра ҳовлида йиғлаб ўтирарди. Мен бир гап дейишга тилим бормади. Бу қизнинг нега йиғлаганию ёмғир тагида юришин энди ҳис этардим.
Уйга бориб, бир ҳафта Диёрага қўнғироқ қилмадим. Чунки хизматига бир нима умидвор экан, мендан фойдаланмоқчи экан дейишидан чўчирдим. Аммо кунларим маъносиз эди.
Шундай кунларнинг бирида таксида кетиб борар эканман яна ўша кўприк ва дарё бўйида нотаниш қиз бўлган Диёрани кўриб қолиб, зудлик билан тушиб, унинг ёнига бордим.
- Яхши қиз, дарёга ташлайсизми?
- Ташласам мен ташлайман, сизга нима?
- Унда мен ҳам ташлайман.
- Вой нега?
- Сиз билан бўлса ташлайвераман-да.
- Ҳмммм, айтдим роса эслаб, қўнғироқ қилдингиз.
- Хижолат бўлдим.
- Тушунаман. Нуриддин ака, бизнинг оиламиз тарихини билиб, биздан узоқлашишни ўйладингизми?
- Йўқ, асло ундай эмас Диёра.
- Унда...
- Унда мен бир иш бошлайман рози бўласиз.
- Сукут розилик аломатими?
Биз у билан суҳбатлашиб уйигача бордик, ҳайрлашар эканмиз, тақдиримга ёзилган қиз шу қизми??? -, деб ўзим билан ўзим суҳбатлашиб уйга қайтдим...
Орадан роса бир ой ўтиб, бизнинг уйдагилар Диёрани менга сўраб, совчиликка боришди. Биз ҳам бу орада яқиндан танишиб ҳам олдик. Совчилар ишни «пишириб» бўлгач, бизнинг учрашувимиз, илк учрашувимиз ҳам етиб келди. Биз одатдагидек ҳамма борадиган ҳиёбонга эмас, аксинча, биз учун қадрли бўлган кўприкка бордик. Мен бир даста гул билан уни кутиб турардим, ҳа деганди келавермасди Диёра. Бир пайт кимдир гапирди.
- Яхши йигит, бир муаммони деб ўз жонига қасд қилиб, дарёга ташлаш шартми? - деди Диёра жилмайиб.
- Бор бўлингей, тошбақа миниб келдингизми?
- Йўқ, доимгидек пиёда келдим.
- Бу гул сизга, гулдек очилиб юринг, - дея унга узатдим.
- Раҳмат, - деб иболи жилмайган Диёранинг юзи уятдан қизарди. Шу вақт шарроз этиб ёмғир қўйиб юборди. Диёра сумкасини очиб, ўша мен берган соябонни тутди.
- Ҳа, таниш соябон.
- Ва бизнинг бахт йўлимиз боши соябон, - дея Диёра елкамга бошини қўйди. Ёмғир шаррос қўярди. Биз эса ҳамон кўприк устидан дарёга тўйиб боқардик. Ёмғир ёғиши бизнинг бахтимиз мадҳияси каби жарангларди. Кимга қандай, биз ёмғирни севамиз, чунки ёмғир бизнинг бахтимизга гувоҳдир...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев